← Назад
Решение #507206 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 133 | — | code_article | |
| унга МЖтК | 33 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7602-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 17 август
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
ЙЙЙнинг даъвогар “ННН” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор “РРР” ҳисобидан 4 200 000 сўм моддий зарар
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
ишни даъвогар вакили МММ (2022 йил 30 декабрдаги 11-10/4783-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ННН” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор “РРР” (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 15 февралда 10/2018-сонли
агенлик келишуви битими тузилган.
Битимнинг 1.1-бандида суғурта агенти (жавобгар) компания
(даъвогар) номидан суғурта шартномалари имзоланишини ва суғурта
полислари берилишини таъминлаши, компания эса суғурта агентига
мазкур битимда белгиланган тартиб ва миқдорда ҳақ (комиссия тўлови)
тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2018 йил 17 мартда фуқаро Ж.Талипов
аризасига асосан Isuzu русумли 2008 йилда ишлаб чиқарилган, давлат
рақами белгиси 01 671 JCA бўлган автомашинага KF№2952275-сонли
суғурта полиси сотилган.
Ҳайдовчи К.Э.Мирзабаев бошқарувидаги “Baht global trans servis”
МЧЖга тегишли бўлган Isuzu русумли, давлат рақами белгиси 01 671 JCA
бўлган автоуловни 24-сонли йўл варақасига асосан бошқариб, ТошкентНурафшон йўлининг 18-километрида Нурафшон шаҳар йўналишида йўл
ҳааркати қоидаларининг 77-73-бандларини бузиб, ҳайдовчи, йўл об-ҳаво
шароитига қараб, ҳаракатланган тезлигини танлай олмасдан кафолатни
берадиган даражадаги оралиқ масофани сақламасдан ва ўз вақтида
автоуловни тўхтатишга ҳаракатини қилмасдан, олдида пиёдалар
йўлакчасига етмасдан тўхтатган Nexia русумли давлат рақами 10 H 671 MA
бўлган автоуловни бошқариб юрган М.А.Палванбаевнинг автоулови билан
тўқнашув содир қилган.
“Amir avto baholash” МЧЖ баҳолаш марказининг 2019 йил 14
февралдаги 1121-сонли хулосасига кўра, М.Палванбаевнинг автоуловига
4 688 010 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
Ўртачирчиқ туман маъмурий судининг 2019 йил 13 мартдаги қарори
билан К.Э.Мирзабаев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекснинг
133-моддасида
назарда
тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 33-моддасини
қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари, яъни 202 730 сўм
миқдорида жарима жазоси тайинланган. Қарор қонуний кучга киргач
ҳуқуқбузар К.Мирзабаев жабрланувчи М.Палванбаевнинг фойдасига
4 688 010 сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан сотилган суғурта полиси ўз вақтида “Kafolat
online” АМТ базасига нотўғри киритилган ҳамда жавобгарликни мажбурий
суғурта қилиш бўйича суғурта полисига мувофиқ қилинганлиги туфайли,
шартнома шартларига биноан даъвогар томонидан жабрланувчига тўлаб
берилиш лозим бўлган.
Даъвогар 2019 йил 17 апрелдаги 74-сонли тўлов топшириқномасига
асосан 4 200 000 сўмни суғурта қопламаси сифатида жабрланувчи
М.Палванбаевга тўлаб берилган.
Даъвогар 2019 йил 9 октябрда жавобгарга жабрланувчига тўлаб
берилган пул маблағларини регресс тартибида тўлаш юзасидан талабнома
юборилган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 4 200 000 сўмни регресс тартибида ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қувватлади.
Палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга
гибрид почта орқали етказилганида, манзилда мавжуд эмаслиги ҳақида
маълумот киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Гарчи, даъвогар суғурта тўловлари тўланиши лозим бўлган пул
маблағларини суғурта компаниясига тўлаб бериш борасида жавобгарга
огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан тўловни
амалга оширмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлигининг
28.01.2003 йилдаги 19-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Суғурта
агентлари тўғрисида”ги низомнинг 9-бандида суғурта агентлари
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра суғурта агентлари ўз
фаолиятида қонун нормаларига қатьий амал қилиши лозимлиги
белгиланган.
Ушбу низомнинг 20-бандига кўра суғурталовчига етказилган зарар
учун суғурта агенти ўзининг айби билан етказилган зарар бўйича
амалдаги қонунчилик асосида моддий жавобгарликка сабаб бўлади.
Тарафлар ўртасидаги агентлик келишувининг 4.1.6-бандида
суғуртага доир ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва қайта
расмийлаштириш,
тақдим
этилган
реквизитларни
ва
бошқа
маълумотларни аниқ қилиб, тўлдириш, “компания” талабларига риоя
этган ҳолда суғурта ҳужжатларини расмийлаштириш, 4.1.18-бандида
ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта
шартномалари ва улар бўйича олинагн суғурта мукофоти ҳисобини
юритиш, шунингдек суғурта шартномаси тузилгандан сўнг 72 соатда
кечиктирмай “Kafolat online” АМТ базасига тўлиқ ва тўғри киритиш
суғурта агентининг мажбуриятлари сифатида кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар сотган суғурта полиси юзасидан
суғурта ҳодисаси юз берганлиги, даъвогар мазкур ҳолатда суғурта
қопламасини тўлаш мажбуриятига эга бўлиб, суғурта полиси асосида
4 200 000 сўмни тўлаб берганлиги, жавобгар суғурта агенти сифатида ўз
мажбуриятларини бажармаганлиги, расмийлаштирилган суғурта полиси
ва суғурта мукофоти пулларини махсус базага киритмаганлигини
4
инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 4 200 000 сўмни регресс тартибида ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи
тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети
фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Якка тартибдаги тадбиркор “РРР” ҳисобидан “ННН” акциядорлик
жамияти
фойдасига
4 200 000 сўм регресс қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати, жами
4 233 000 сўм ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор РРР ҳисобидан 330 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов