Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-20-2308/13 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гек-хавуз хусусий корхонаси хорижий корхона Ответчик / Подсудимый Жавоҳир Уз Техтиле масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1152983 Claim ID 3572668 PDF Hash 88e87184a135cfd6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 169-моддаси нинг 169 law
ИПКнинг 274-моддаси ИПКнинг 274 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 647 символов
4-20-2308/13-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция cудида ишни кўрган судья – М.Кодирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Гек хавуз” (Туркманистон Республикаси) хусусий корхонасидан вакиллар Т.Хабиев (раҳбар), Б.Хабиев, А.Эргашев, С.Мухитдинов (2020 йил 1 сентябрдаги ва 2023 йил 20 февралдаги ишончномалар асосида) иштирокида, “Гек хавуз” (Туркманистон Республикаси) хусусий корхонасининг, жавобгарлар жавобгарлар “Javohir uztexstile” масъулияти чекланган жамияти ва “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамиятидан 39.690 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори устидан “Болтабобо Битум Савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ишдаги ҳужжатларга кўра, “Гек хавуз” хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) ва “Javohir uztexstile” масъулияти чекланган жамиятидан (матнда 1-жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 10 февралда 2-сонли, 2021 йил 15 февралда 4-сонли, 2021 йил 7 майда 8-сонли, 2021 йил 12 майдаги 10-сонли шартномалар тузилган. Тарафлар ўртасида мазкур шартномалар бўйича Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига 2021 йил 10 февралдаги 2-сонли шартномага асосан 690 донада 7.590 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 15 февралдаги 4-сонли шартномага асосан 900 дона 9.900 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 7 майдаги 8-сонли шартномага асосан 900 дона 9.900 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 12 майдаги 10-шартномага асосан 900 дона 9.900 АҚШ доллари миқдорида “Изобит без фольги” маҳсулотлари темир йўл орқали олиб келинган. Жавобгар “Javohir uztexstile” МЧЖ томонидан олинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг маҳсулотлар учун тўловни амалга ошириш ҳақидаги оғзаки талаблари жавобгар томонидан ижро этилмаган. Даъвогар жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги, тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли судга мурожаат қилиб, 1-жавобгар ва “Болтабобо бетумсавдо” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади) 39 690 АҚШ доллари ундиришни сўраган. Даъвогар судга даъво талабини ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, қарздорликни 2-жавобгардан ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 26 майдаги ажрими билан даъвогарнинг қарздорликни 2-жавобгардан ундириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг 1-жавобгарга нисбатан 39.690 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилган. 2-жавобгардан даъвогар фойдасига 37.290 АҚШ доллари, олдиндан тўланган 8.499.912 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қароридан норози бўлган 2-жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Бухоро вилоят божхона бошқармасининг 2023 йил 18 майдаги 8/03-23-000494-сонли жавоб хатига кўра, аслида 2,4,8 ва 10-сонли шартномалар асосида маҳсулот 1-жавобгар номига кириб келган бўлиб ИМ-74 божхона режимига расмийлаштирилганлиги, шундан сўнг 2-жавобгар номига 02.10.2020 йилдаги 1-сонли шартнома билан 2 та вагон, 13.02.2021 йилдаги 3-сонли шартнома билан 1 та вагон ҳамда 08.02.2021 йилдаги 1-сонли шартнома билан 1 та вагон жами 4 та вагон ИМ40 божхона режимига расмийлаштирилганлиги, 2,4,8 ва 10-сонли шартномалар асосида келган 4 та вагон 1 ва 3-сонли шартномалар орқали 2-жавобгар томонидан қабул қилинганлиги, ва булар бўйича бугунги кунда МЧЖнинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги, демак 2-жавобгарнинг 2,4,8 ва 10-сонли шартномалар олдидаги мажбуриятини бажарганлиги, яъни тўловларни амалга оширганлиги, яъни қабул қилиб олинган товар ҳақи тўлиқ тўланганлигини кўрсатган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган жавобгарлар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Судга 2-жавобгар илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда корхона раҳбари А.Жумаев хизмат сафарида бўлганлиги сабабли, ишни кўришни 2023 йил сентябрь ойига қадар қолдириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили илтимосномани рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. 2-жавобгар томонидан тақдим этилган илтимосномада корхона раҳбари А.Жумаев хизмат сафарида эканлиги сабабли ишни кейинга қолдириш сўралган бўлса-да, аммо корхона раҳбари А.Жумаевнинг хизмат сафарида эканлигини тасдиқловчи далиллар илтимосномага илова қилинмаган. ИПКнинг 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Давлат хизматлари марказидан олинган маълумотларга кўра, “Javohir uztexstile” МЧЖ тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган. Шунга кўра, судлов ҳайъати 2-жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра 2-жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 апрелдаги 4-2001-2101/1275-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига биноан аризачи Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасининг “Javohir uztexstile” МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, “Javohir uztexstile” МЧЖ банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Шу суднинг 2021 йил 17 июндаги ажрими билан қарздор МЧЖга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказининг 2021 йил 23 июнда судга берган 1/1-76/2-сонли хатида “Javohir uztexstile” МЧЖни тугатилиши муносабати билан давлат реестридан чиқарилганлигини маълум қилган. ИПК 110-моддасининг 4-бандига кўра ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 1-жавобгардан 39.690 АҚШ доллари ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, суд қуйидаги асосларга кўра 2-жавобгарнинг апелляция шикояти келтирилган важлари билан келишмайди. Биринчидан, иш хужжатларида мавжуд 4 та йўл ведомостлари (дорожная ведомость дополнительный экземпляр)дан аниқланишича, даъвогар томонидан 4 та вагонда юк жўнатувчи даъвогар, юк жўнатиш станцияси Мари ТРК 751309 орқали Бухоро-2, УЗБ 730106 станциясигача 2021 йил 20 февралда, 2021 йил 26 февралда, 2021 йил 17 майда, 2021 йил 19 майда “Изобит (Изогам) рулонный кровельный гидроизоляционный материал без фольги маҳсулоти жўнатилган. Йўл ведомостида юкни олувчи 2-жавобгар ва 1-жавобгар кўрсатилган. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели Бухоро-2- темир йўл бекатининг 2023 йил 12 июнда 41-сонли даъвогар берган хатида 2-жавобгар номига 2021 йил 1 мартида 29943891 коди 67 Изобит рулонный кровельный гидроизоляционный материал с фалгой и без фольги юки билан, 6 мартида 29966199 коди 67 рақамли вагон, 24 майида 24625089 коди 29 билан, 27 майда 24049066 коди 29 билан Изобит рулонный кровельный гидроизоляционный материал без фольги юки билан ТРК Мари темир йўл бекатидан УЗБ Бухоро-2 темир йўл бекатига келган ва юк қабул қилувчи мижоз Жумаев Ахтам Болтаевич томонидан 02.02.2021 йил кунидаги 1-сонли ишончнома асосида расмийлаштириб олганлиги маълум қилинган. Иккинчидан, суд мажлисида 2-жавобгар раҳбари А.Жумаев даъвогар томонидан 4 та вагонда ҳам 2-жавобгар ва 1-жавобгар номига юборилган юкларни барчасини ўзи қабул қилиб олганлигини тан олган. Учинчидан, даъвогар 2021 йил 2 мартдаги 31-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси божхона органларига компания томонидан 2-жавобгар номига 2021 йил 10 февралдаги 2-сонли инвойс, СМГС 74095741 темир йўл вагони 29943891 орқали товар юборганлигини, техник хатолик туфайли 2-ҳисоб-фактурасида харидор номи 1-жавобгар нотўғри кўрсатилганлиги, шу сабабли тузатилган ҳисобварақ-фактурани илова қилишини билдирган. Шу мазмунда даъвогар томонидан 2021 йил 5 мартда 33-сонли, 19 майда 73/1-сонли, 21 майда 6/2-сонли хатлар божхона органига берилган. Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг 2023 йил 18 майда судга берган 8/03-23-000494-сонли хатида берилган маълумотномада божхона органларининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги электрон божхона юк декларациялари маълумотларига асосан 1-жавобгар номига олиб келинган “Изобит” маҳсулотлари ИМ-74 режимига расмийлаштирилиб, кейинчалик 2-жавобгар номига “эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) божхона режимида расмийлаштирилганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори 8-бандининг еттинчи хатбошисида “ Судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди” деб кўрсатилган. Демак, 1-жавобгар билан тузилган шартномалар асосида юборилган Изобит маҳсулотлари темир йўл орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келганлиги, бу маҳсулотлар божхона органларида қайд этилганлиги ва 2-жавобгар номига “эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) божхона режимида расмийлаштирилганлиги бу маҳсулотларни 2-жавобгар томонидан олинганлигини тасдиқлайди. Бу ҳолатлар йўл ведомостлари, Божхона органи ва Бухоро минтақавий темир йўл узели Бухоро-2-темир йўл бекатининг жавоб хатлари ва маълумотномалари, 2-жавобгарнинг ишончномалари билан ўз тасдиғини топган. Аниқланишича, 2-жавобгар томонидан жами 37 290 (7.590 + 9.900 + 9.900 + 9.900) маҳсулотлар қабул қилиниб, эркин муомалага чиқариш режимига ўз номига расмийлаштириб олинган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу сабабли, суд ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 34.000 АҚШ доллари ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шунинг учун, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанция суди учун тўлаб чиқилган 4 249 956 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169, 274, 276, 278, 280моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамиятининг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун тўлаб чиқилган 4 249 956 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов