Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-20-2308/12 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гек-хавуз хусусий корхонаси хорижий корхона Ответчик / Подсудимый Болтабобо Битум Савдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153004 Claim ID 3572675 PDF Hash 03ea41f3babf22d6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 169-моддаси нинг 169 law
ИПКнинг 274-моддаси ИПКнинг 274 law
ФКнинг 8-моддаси ФКнинг 8 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФК 357-моддаси ФК 357 law
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 18 403 символов
4-20-2308/12-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция cудида ишни кўрган судья – М.Кодирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Гек хавуз” (Туркманистон Республикаси) хусусий корхонасидан вакиллар Т.Хабиев (раҳбар), Б.Хабиев, А.Эргашев, С.Мухитдинов (2020 йил 1 сентябрдаги ва 2023 йил 20 февралдаги ишончномалар асосида) иштирокида, “Гек хавуз” (Туркманистон Республикаси) хусусий корхонасининг, “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамиятидан 38 550 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори устидан “Болтабобо Битум Савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ишдаги ҳужжатларга кўра, “Гек хавуз” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Болтабобо бетумсавдо” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига “Изобит” маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган. Жумладан, даъвогар томонидан 2020 йил 3 ноябрда 4-сонли шартнома билан “изобит с фольгой” маҳсулоти 725 донада 8700 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 9 сентябрда 11-сонли шартнома билан “изобит с фольгой” маҳсулоти 725 донада 8700 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 17 октябрда 12-сонли шартнома билан “изобит без фольги” маҳсулоти 7975 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 19 октябрда 13-сонли шартнома билан “изобит без фольги” маҳсулоти 7975 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 25 октябрда 14-сонли шартнома билан “изобит с фольгой” маҳсулоти 725 донада 8700 АҚШ доллари миқдорида, 2021 йил 26 октябрда 15-сонли шартнома билан “Изобит без фольги” маҳсулоти 725 дона 7975 АҚШ доллари миқдорида юк транспорт воситалари орқали жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар томонидан 2022 йил 7 апрелда 24 000 АҚШ долллари миқдорида тўлов амалга оширилган. Мазкур тўлов тарафлар ўртасида тузилган 02.11.2020 йилдаги 3-сонли шартнома бўйича 7975 АҚШ доллари, 17.10.2021 йилдаги 12-сонли шартнома бўйича 7975 АҚШ доллари, 19.10.2021 йилдаги 13-сонли шартнома бўйича 7975 АҚШ доллари ва 26.10.2021 йилдаги 15-сонли шартнома бўйича 75 АҚШ доллари тўланганлиги инобатга олинган. Даъвогар томонидан 6 та шартнома бўйича жами 38.550 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ҳисобланган. Даъвогарнинг пул тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги, тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли судга мурожаат қилиб, жавобгардан 38 550 АҚШ доллари ундиришни сўраган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 34.000 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 7.749.987 сўм давлат божи, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг бир нусхаси жавобгарда мавжуд эмаслиги, ушбу шартномалар бирон-бир давлат органларида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бу шартномалар бўйича маҳсулот олмаганини, инвойс асосида расмийлаштирилган маҳсулотларнинг бу шартномаларга дахли йўқлигини, суд 4,11,13-сонли шартномалар айнан шу рақамли инвойс асосида товар жўнатилган деб хулосага келиб хатоликка йўл қўйганлиги, ушбу шартномалар бўйича юклар олинмаганлиги, иш ҳужжатларида мавжуд СМRлар даъвогар томонидан юборилган юклар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи муҳр мавжуд эмаслиги, ушбу юклар жавобгар томонидан қабул қилиб олинмаганлиги, балки улар йўқолганлиги, буни даъвогарнинг ўзи ҳам 9 та ташкилотга берган аризасида айтиб товарни топиб бериш учун Бухоро вилоят божхона бошқармасига 22.05.2023 йилда мурожаат этиб тасдиқлаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Судга жавобгар илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда жавобгар корхона раҳбари А.Жумаев хизмат сафарида бўлганлиги сабабли, ишни кўришни 2023 йил сентябрь ойига қадар қолдириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили илтимосномани рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Жавобгар томонидан тақдим этилган илтимосномада корхона раҳбари А.Жумаев хизмат сафарида эканлиги сабабли ишни кейинга қолдириш сўралган бўлса-да, аммо корхона раҳбари А.Жумаевнинг хизмат сафарида эканлигини тасдиқловчи далиллар илтимосномага илова қилинмаган. ИПКнинг 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФКнинг 8-моддаси ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда низо маҳсулот етказиб бериш шартномаларидан келиб чиққан. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (сотувчи) жавобгар (харидор)га шартномада назарда тутилган миқдорда ва тартибда (шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1-илова) Спецификацияда кўрсатилган товарни етказиб бериш, шартноманинг 3.1- бандига кўра, жавобгар (харидор) 180 кунлик муддатда сотувчига олган маҳсулот учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра шартномаларга асосан етказиб берилаётган товар баҳоси 1-Иловада назарда тутилган бўлиб, CIP Бухара Туркманистон барча чегаралари (Инкотермс-2020) шартлари асосида шартнома муддатида амал қилиши ва товар баҳоси АҚШ долларида белгиланиши келишилган. Шартномаларнинг 3.6-бандига кўра, сотувчи ҳар бир жўнатилган товар партияси билан қуйидаги ҳужжатларни -Инвойс (1 асли, 1 нусха), транспорт СМR (1 асли, 2 нусха) ишлаб чиқарувчи мамлакат савдо саноат палатаси томонидан бериладиган келиб чиқиш Сертификати (1 асли) юборилиши кўрсатилган. Маҳсулотнинг ҳар бир партиясининг етказиб берилганлиги санаси Ўзбекистон Республикасида юкни эркин муомалага чиқариш (ИМ 40) режимига расмийлаштирилган сана ҳисобланади. Шартномаларнинг 4.1-бандига кўра шартномалар бўйича тўлов товар юкланган ва жўнатилгандан кейин 180 кун ичида амалга оширилади деб келишилган. Даъвогар томонидан даъво аризаси асосида келтирилган шартномалар бўйича маҳсулотлар юборилганлиги тақдим этилган декларация, инвойс, СМR, маҳсулотнинг келиб чиқиш сертификати билан тасдиқланади. Суд даъвогарнинг даъво талабидаги 2021 йил 17 октябрдаги 12-сонли шартнома бўйича 900 АҚШ доллари ва 2021 йил 19 октябрдаги 13-шартнома бўйича 900 АҚШ доллари миқдорида транспорт харажатларидан қарзи мавжудлиги ҳақида келтирган талабини асоссиз деб баҳолаган. Чунки, шартномаларнинг 2.1-бандига кўра маҳсулотни етказиб бериш CIP Бухоро, Инкотермс-2020 шартлари асосида етказилиши келишилган. Инкотермс2020да ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг қабул қилинган халқаро қоидалари белгиланган бўлиб, CIP термини қоидаларига кўра юкни ташиш ва терминалга тушириш харажатлари сотувчи зиммасида бўлади, ундан кейин жавобгарлик харидорга ўтади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Даъвогар вакилининг судда берган тушунтиришига қараганда тарафлар ўртасида жами 15 та шартнома асосида маҳсулот етказилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 63.600 АҚШ доллари тўланган, даъво аризаси асосида келтирилган шартномалар бўйича 2021 йил 17 октябрдаги 12-сонли шартнома бўйича 7.975 АҚШ доллари, 2021 йил 19 октябрдаги 13-сонли шартнома бўйича 7.925 АҚШ доллари ва 2021 йил 26 октябрдаги 15-сонли шартнома бўйича 75 АҚШ доллари тўлов амалга оширилган. Бу ҳолатлар Туркманистон Республикаси АКБ “Сенагат” банки Галкиныш филиалининг маълумотномаси, жавобгарнинг мазкур банк номига берган 2022 йил 30 мартдаги 22- сонли ҳамда 2021 йил 1 октябрдаги 37-сонли, 2021 йил 20 октябрдаги 16-сонли хатлари билан тасдиқланган. Қолаверса, ФК 356-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 3 ноябрда 4-сонли шартнома бўйича 8.700 АҚШ доллари, 2021 йил 9 сентябрда 11-сонли шартнома бўйича 8.700 АҚШ доллари, 2021 йил 25 октябрда 14-сонли шартнома бўйича 8.700 АҚШ доллари, 2021 йил 26 октябрда 15-сонли шартнома бўйича 7.900 АҚШ доллари миқдорида, жами қарздорлик (8.700+8.700+8.700+7.900) 34.000 АҚШ долларини ташкил қилади. Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 38.550 АҚШ доллари ундириш талабининг 34.000 АҚШ доллари қисми асосли, қолган 4.550 АҚШ доллари ундириш қисми асоссиз деб ҳисоблаган. ФК 421-моддасининг биринчи, учинчи қисмига кўра, олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Товарни олган сотиб олувчи унинг ҳақини тўлаш бўйича олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда сотувчи топширилган товар ҳақини тўлашни ёки ҳақи тўланмаган товарни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Шу сабабли, суд ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 34.000 АҚШ доллари ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важларига қўшилмайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 3 ноябрдаги 4-сонли ҳамда 2021 йил 9 сентябрдаги 11-сонли шартномалар тарафлар томонидан ихтиёрий тузилган, раҳбарлари томонидан имзоланган муҳр билан тасдиқланган. Шартномаларнинг ТСОЯЭАТ ахборот тизимида қайд этилмаганлиги унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан 2020 йил 3 ноябрдаги 4-сонли шартнома асосида 2020 йил 6 ноябрь кунида расмийлаштирилган декларацияда СМR DA 1052438, 4-сонли 03.11.2020 йилдаги инвойс ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда 725 рулон 12,0 АҚШ долларидан жами 8700 АҚШ доллари миқдорида “рулонный кровельный гидроизоляционный материал с фольгой Изобит (Изогам) маҳсулоти жўнатилган. Шунингдек, тарафлар ўртасидаги 2021 йил 9 сентябрдаги 11-сонли шартнома асосида даъвогар томонидан расмийлаштирилган декларацияда СМR DA 1052436, 11-сонли 09.09.2021 йилдаги инвойс ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда 725 рулон 12,0 АҚШ долларидан жами 8700 АҚШ доллари миқдорида “Изобит (Изогам) рулонный кровельныый гидроизоляционный материал с фольгой маҳсулоти жўнатилган. Жавобгарнинг бу маҳсулотларни олмаганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, Божхона қўмитасининг Бухоро вилоят бўйича бошқармасининг 2023 йил 26 майда даъвогар номига берган 12/05-23-00272-сонли хатида Туркманистон давлатига тегишли бўлган MR2051TR рақамли тиркамада DА-1052438 рақамли СМР ва 03.11.2020 йилдаги 4-рақамли инвойс асосида Туркманистон давлатининг “Гек ховуз” фирмасидан Ўзбекистон Республикасининг “Болтабобо битум савдо” МЧЖ номига олиб келинган “Рулонный кровельный гидроизоляционний материал с фольги в рулонах” товарлари 02.10.2020 йилдаги 1-сонли шартнома доирасида 06006-10.11.2020/0007877-тартиб рақамли БЮД билан ҳамда Туркманистон давлатига тегишли бўлган MR2051TR рақамли тиркамада DA-1052436 рақамли СМR ва 09.09.2021 йилдаги 11-рақамли Инвойс асосида даъвогардан жавобгар номига олиб келинган товарлар 16.07.2021 йилдаги 1607/2021-сонли шартнома доирасида 06009/20.09.2021/0004426-тартиб рақамли БЮД билан “эркин муомалага чиқариш “режимида расмийлаштирилганлиги маълум қилинган. Жавобгар томонидан божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда бошқа шартнома асосида олиб келинганлиги божхона юк декларацияларида қайд этилган бўлса-да, бу маҳсулотлар даъвогар томонидан 2020 йил 3 ноябрдаги 4-сонли ҳамда 2021 йил 9 сентябрдаги 11-сонли шартномалар асосида юборилган маҳсулотларни айни ўзи эканлиги ва жавобгар томонидан “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) режимида ўз номига расмийлаштирилганлиги божхона юк декларациялари, СМR, Инвойс ҳужжатлари, божхона бошқармасининг хати ва мутахассисларни тушунтиришлари, иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. ИПК 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу билан бирга тарафлар ўртасида 2021 йил 25 октябрдаги 14-сонли ва 2021 йил 26 октябрдаги 15-сонли шартномалар бўйича даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган маҳсулотлар жавобгарга етказилган. Мазкур шартномалар асосида маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олиниб, МЧЖ номига ИМ40 эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган. Бу ҳолатлар тарафлар вакилининг тушунтиришлари, божхона юк декларациялари, инвойс, СМR, ҳужжатлари, божхона бошқармасининг 2023 йил 18 майдаги 8/03-23-000495-сонли хатига илова маълумотлари билан тасдиқланган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шунинг учун, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанция суди учун тўлаб чиқилган 3 874 993 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169, 274, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Болтабобо битум савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун тўлаб чиқилган 3 874 993 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов