Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/695 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый AHSIN TEX SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151772 Claim ID 3566160 PDF Hash d82981dff24d8d25... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 242-моддаси онун 242 law
онун 26-моддаси онун 26 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
онун 238-моддаси онун 238 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 983 символов
4-1601-2303/695-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Дадабаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Иномов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Наманган вилоят судининг ходими А.Хашимов, аризачи (Банк) вакили – Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бош юрисконсульти Д.Рахматуллаев (2023 йил 23 июндаги 04-10/97-сонли ишончнома асосида), суд бошқарувчиси Ж.Санжаровнинг иштирокида, аризачи “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банкининг қарздор “Ahsin Tex Servis” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда кредитор ёки Банк деб юритилади) томонидан “Ahsin Tex Servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га 1 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит маблағлари муддатида қайтарилмаганлиги сабабли Банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва суднинг ҳал қилув қарорлари билан қарздордан Банк фойдасига жами 917 044 613 сўм кредит маблағи ундирилиб, бу ҳақда ижро варақаси берилган. Бироқ, ижро иши юритиш жараёнида қарздорлик ундирилмаган. Шунинг учун Банк иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиб, уни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва унга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ҳамда суднинг 2023 йил 3 февралдаги ажрими билан муваққат бошқарувчи этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Ж.Санжаров тайинланган. Муваққат бошқарувчининг биринчи инстанция судига топширган ҳисоботига кўра, 2023 йил 14 мартда қарздор кредиторларининг биринчи 1 йиғилиши ўтказилган бўлиб, кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган. Муваққат бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестри юритилган ва унда қарздорнинг кредит шартномалари бўйича Банк олдида 1 439 966,730 сўм қарзи ҳамда Наманган шаҳар Солиқ инспекцияси олдида солиқлар ва йиғимлар бўйича 543 230 сўм қарзи мавжудлиги акс эттирилган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, сўровномаларга олинган жавоблар кўра, қарздорга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Ж.Санжаров тайинланган ва Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдоридаги суд бошқарувчисининг иш ҳақини Банк томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмининг “Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдоридаги суд бошқарувчисининг иш ҳақи АТБ “Саноатқурилишбанк” томонидан тўлаб берилсин” қисмини ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 майдаги қарорини тўлиқ бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасининг биринчи қисмида қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эгалиги, мазкур ҳолатда қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги, яъни, Банк олдидаги кредит қарзини тўламаганлиги сабабли Банк қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраганлиги, Қонун 242-моддасининг бешинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланганлиги, бундай ҳолатда эса суд соддалаштирилган тартибда берилган ариза бўйича банкротликни умумий тартибга ўтказиши мумкин бўлиб, умумий тартибда берилган ариза бўйича қўзғатилган банкротликни эса соддалаштирилган тартибга ўтказишга ҳақли эмаслиги, Банк ўз талабида қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўрамаган бўлса-да, биринчи инстанция суди ариза талабидан четга чиқиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш 2 ҳақида нотўғри қарор қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам бунга аҳамият бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, Қонун 242-моддасининг бешинчи қисмида банкротликнинг соддалаштирилган таомилини умумий таомилга ажрим орқали ўтказиш белгиланганлиги, суд ушбу моддий ҳуқуқ нормасини бузганлиги, кредиторларнинг 2023 йил 14 мартда ўтказилган биринчи йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори муҳокама қилинмаганлиги, бироқ, биринчи инстанция суди Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмини нотўғри талқин қилиб, Банк зиммасига Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдоридаги суд бошқарувчисининг иш ҳақи тўловини амалга ошириш мажбуриятини юклаш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмини нотўғри талқин қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, кредитор қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисида судга ариза бериш учун қарздор ўзига нисбатан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлиши шартлиги, бироқ бундай қарор мавжуд эмаслиги, шу сабабли Банк қарздорни умумий тартибда банкрот деб топиш ҳақида судга ариза берганлигини кўрсатган. Суд мажлисида Банк вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд бошқарувчиси кузатув жараёнида қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги, шунинг учун суд соддалаштирилган тартибга ўтиб, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдорида суд бошқарувчисининг иш ҳақи тўловини амалга ошириш белгиланганлиги, ҳеч ким ойликсиз ишламаслиги, кузатув жараёнида суд бошқарувчиси сифатида харажатлар қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрайман. Қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати Банк вакили ва суд бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Қонуннинг 16-бобига кўра, тугатилаётган юридик шахс ва ҳозир бўлмаган 3 тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари қўлланилади. Хусусан, Қонун 238-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга ёки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чоралар кўрилиши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт. Мазкур иш бўйича тугатиш комиссияси (тугатувчи) ёки давлат солиқ хизмати органи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилмаган. Шунингдек, Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонун 242-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор томонидан кредит қарздорлик қопланмаганлиги сабабли Банк судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва унга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Яъни, қарздорга 4 нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари қўлланилмаган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, сўровномаларга олинган жавоблар кўра, қарздорга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунинг учун биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бироқ, қарздорга нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса-да, суд қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва аризачи (Банк) зиммасига Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдоридаги суд бошқарувчисининг иш ҳақи бўйича тўловни амалга ошириш мажбурияти юклатилган. Ваҳоланки, Қонун 242-моддасининг бешинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган бўлиб, Қонунда тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомилини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларига ўтказиш назарда тутилмаган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва аризачи (Банк) зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга қиргач, суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбурияти юклатилган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмидаги Банк зиммасига Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдоридаги суд бошқарувчисининг иш ҳақини тўлаб бериш ҳақидаги қисми ҳамда апелляция инстанцияси суди қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисмини бекор қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари Банк зиммасига юклатилади ва Банк кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. 5 Шунингдек, апелляция ва кассацияя шикоятлари ҳал қилув қарорининг арз қилинган талаб юзасидан қабул қилган қисми бўйича берилганлиги сабабли шикоят билан мурожаат қилишда давлат божи тўлаш талаб этилмаса-да, Банк томонидан апелляция ва кассация шикоят билан мурожаат қилишда ҳар бир инстанция учун 450 000 сўмдан давлат божи тўлаган. Шунинг учун республика бюджетидан ортиқча тўланган 900 000 сўм давлат божи қайтарилади. Апелляция инстанцияси судининг қарори билан Банкка ортиқча тўланган 321 200 сўм давлат божини қайтариш учун маълумотнома берилганлиги сабабли, 578 800 сўмга маълумотнома берилади ва ушбу сумманинг 128 800 сўмни қайтариш учун апелляция инстанцияси суди томонидан маълумотнома берилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115, 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банкининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори ўзгартирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий суди 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмидаги қарздорни Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг депозит ҳисоб рақамига 6 440 000 сўм миқдоридаги суд бошқарувчисининг иш ҳақи АТБ “Саноатқурилишбанк” томонидан тўлаб бериш ҳақидаги қисми ҳамда Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарорининг суд харажатлари тақсимлаш қисми бекор қилинсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорининг ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ahsin Tex Servis” масъулияти чекланган жамиятидан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.. Ижро варақаси берилсин. “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банкига республика бюджетидан ортиқча тўланган 578 800 сўм давлат божи қайтарилсин, шундан 450 000 сўмини қайтариш учун Олий суд, 128 800 сўмини қайтариш учун Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати маълумотнома берилсинн. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов И. Таджиев 6