Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2201/2874 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение THE FALCON ENERGY масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый QO'QON MEXANIKA ZAVODI давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1152119 Claim ID 3561567 PDF Hash 5eac29c59a78582e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
онуни 41-моддаси онуни 41 law
илган ва ИПК 107-моддаси илган ва ИПК 107 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 14 701 символов
4-1502-2201/2874-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Г.Холматова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умматова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – адвокат Ф.Нурмуратов (2023 йил 17 мартдаги 13/-03-сонли ишончнома ва 2023 йил 14 апрелдаги 21-сонли ордер асосида), қарздор вакили – адвокат Т.Лапасов (2023 йил 4 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “The Falcon Energy” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Qo’qon mexanika zavodi” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Qo’qon mexanika zavodi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) 1997 йил 29 декабрда 281/1-сонли рақам билан акциядорлик жамияти сифатида рўйхатга олинган ва унга 200 127 136-сонли солиқ тўловчининг идентификацион рақами берилган. Қарздорнинг юридик манзили Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгарлик кўчаси, 1-уй бўлиб, унинг асосий фаолият тури машинасозликнинг асосий технологик жараёнлари бўлган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2127/37985-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан “The Falcon energy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи ёки МЧЖ деб юритилади) фойдасига 4 670 718 АҚШ доллари ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилган. Мавжуд қарздорлик қарздор томонидан қопланмаганлиги сабабли МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиб, уни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган 1 ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасига қарздорга муваққат бошқарувчи тайинлаш учун номзод суд бошқарувчиларини тақдим этиш юклатилган. Суднинг 2023 йил 21 апрелдаги ажрими билан “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судинининг қарори устидан МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда мазкур қарорни бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанцияга тақдим этилган аризада жамият директори сифатида Ш.Хусанов кўрсатилганлиги, бироқ Ш.Хусанов жамият директори эмаслиги, балки таъсисчиси эканлиги, аслида ариза жамият директори А.Валиев томонидан имзоланиши лозимлигини асос қилиб аризани кўрмасдан қолдирганлиги, А.Валиев МЧЖ директори лавозимига 2022 йил 12 сентябрда тайинланганлиги, ариза тақдим этилган даврда жамият директори Ш.Хусанов бўлганлиги, суд ушбу ҳолатни инобатга олмасдан, аризани кўрмасдан қолдирганлигини кўрсатган. Суд мажлисида МЧЖ вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Қарздорнинг вакили шикоят юзасидан қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Судлов ҳайъати МЧЖ ва қарздор вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПК 148-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд: 1) манфаатдор шахсларнинг аризалари бўйича; 2) прокурорнинг аризаси бўйича; 3) давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда, шу давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади. Шунингдек, ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан 2 “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади. Кредитор юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза МЧЖ раҳбари сифатида Ш.Хусанов томонидан имзоланган. Апелляция инстанцияси суди гарчанд судга тақдим этилган ариза МЧЖ раҳбари томонидан имзоланганлиги қайд этган бўлса-да, аммо суд мажлисида аризачи вакили Ф.Нурмуратов ўз тушунтиришида жамият раҳбари А.Валиев эканлигини маълум қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри сайтидан (http://registr.stat.uz/) олинган юридик шахс тўғрисидаги маълумотномада “The Falcon Energy” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Валиев Абдувосиқ Абдувохид ўғли эканлиги, Хусанов Шодибек Хуршид ўғли жамиятнинг таъсисчиси эканлиги қайд этилганлиги, судга тақдим этилган ариза уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳамда мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги ҳақида хулосага келиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилган ва ИПК 107-моддасининг 3-бандига асосан МЧЖнинг аризасини кўрмасдан қолдирган. Ҳақиқатдан ҳам апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 5 июндаги суд мажлиси баённомасидан кўринишича, МЧЖ вакили Ф.Нурмуротов суд мажлисида А.Валиев МЧЖнинг раҳбари, Ш.Хусанов эса МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланиши, судга тақдим ариза Ш.Хусанов томонидан имзоланганлиги ҳақида кўрсатма берган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди Ш.Хусанов МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган-ишламаганлиги, А.Валиев қайси даврдан бошлаб МЧЖ раҳбари этиб тайинланганлигига аниқлик киритмаган. Кассация шикоятига илова қилинган МЧЖ ягона таъсисчиси Ш.Хусановнинг 2022 йил 12 сентябрдаги 1/-09-сонли қарорига кўра, 2022 йил 12 сентябрдан бошлаб А.Валиев МЧЖ раҳбари лавозимига тайинланган. МЧЖ ижроя органининг 2022 йил 12 сентябрдаги 5-л/с-сонли буйруғи билан Ш.Хусанов МЧЖ директори лавозимидан озод қилинган ва ушбу буйруқ А.Валиев томонидан имзоланган. МЧЖнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза Қўқон туманлараро иқтисодий судига 2022 йил 7 сентябрь куни топширган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, МЧЖнинг аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 3 ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ишни апелляция инстанцияси судига янгидан кўришда МЧЖнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси Қўқон туманлараро иқтисодий судига топширган санада МЧЖнинг раҳбари лавозимида ишлаган шахсга ойдинлик киритиб, апелляция шикояти юзасидан асосланган ва қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ”The Falcon energy” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 4 Қ А Р О Р (хулоса қисми) Тошкент шаҳри 2023 йил _________ 4-1502-2201/2874-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ________________нинг раислигида, ҳайъат аъзолари _________________ ва _________________дан иборат таркибда, _________________нинг котиблигида, аризачи “The Falcon energy” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Qo’qon mexanika zavodi” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303моддаларини қўллаб, “The Falcon energy” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти____ _______________________________________________________________________ Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 июндаги қарори ________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: __________________ ҳайъат аъзолари: __________________ 5 6 Қ А Р О Р (хулоса қисми) Тошкент шаҳри 2023 йил _________ 4-1001-2307/4128-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ________________нинг раислигида, ҳайъат аъзолари _________________ ва _________________дан иборат таркибда, _________________нинг котиблигида, аризачи «The Falcon energy” масъулияти чекланган жамияти нинг қарздор «Qo’qon mexanika zavodi” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, «The Falcon energy” масъулияти чекланган жамияти нинг кассация шикояти________________________________________________________________ Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори ________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: __________________ ҳайъат аъзолари: __________________ 7 8