← Назад
Решение #507354 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| нинг | 111 | — | law | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| суд ФК | 112 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| онуннинг | 43 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
21 280 символов
4-1501-2304/1145-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Б.Мамадалиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва
З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
"SANNY FRESH FRUIT" масъулияти чекланган жамияти вакили А.Азизов
(2023 йил 14 августдаги 7-сонли ишончнома асосида), Акциядорлик
тижорат “Халқ банк” вакили Х.Мамажонова (2023 йил 24 январдаги
11-04/09-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “SANNY FRESH
FRUIT” масъулияти чекланган жамиятининг Акциядорлик тижорат “Халқ
банки”га нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрь куни Қува
тумани, Тўмарис кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Абдурахимов Сарвар Рахматович томонидан KSh
№088555
FA
рақамли
гербли
(махсус)
бланкада,
реестр
№202102265006057-сон билан қайд қилинган ипотека шартномасини
хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023
йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори устидан
берилган Акциядорлик тижорат “Халқ банк” томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
"SANNY FRESH FRUIT" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
даъвогар деб юритилади) Акциядорлик тижорат “Халқ банк” (бундан буён
1-жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрь куни Қува туманида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдурахимов Сарвар Рахматович
томонидан KSh №088555 FA рақамли, реестр №202102265006057-сон
билан қайд қилинган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суднинг ажримига асосан ишга низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “FAIR MARKET”
масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Кейинчалик суднинг ажрими билан учинчи шахс “FAIR MARKET”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён 2-жавобгар деб юритилади)
ишда жавобгар сифатида алмаштирилган.
Даъвогар судга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 157-моддаси тартибида ариза билан мурожаат қилиб, даъво
талабини ўзгартиришни, тарафлар ўртасида тузилган ипотека
шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли ушбу шартномани
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ариза иш
юритишга қабул қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 март кунги
ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
2021 йил 14 декабрь куни тузилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб
топилган. Шунингдек, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 31 майдаги қарори билан Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 25 март кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 25 март кунги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги
қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, 2021 йил 30 ноябрда тузилган 5-сонли кредит
шартномасига асосан 2-жавобгарга пластмасса маҳсулотларини ишлаб
чиқариш дастгоҳларини сотиб олиш мақсадида 2 млрд. 300 млн. сўм
кредит маблағлари ажратилганлиги, қарз олувчи томонидан кредит
таъминоти сифатида Қува тумани, Саноатчилар МФЙ, Бекобод қишлоғида
жойлашган даъвогарга тегишли “Таъмир механика заводи” бино ва
иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга олинганлиги, ушбу
мулкларга нисбатан Қува туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус Абдурахимов Сарвар Рахматович томонидан 2021 йил 14 декабрь
кунги рўйхатга олинган гаров шартномасига асосан тақиқ қўйилганлиги,
нотариус томонидан мулклар гаровга олинганлиги ҳақидаги маълумот
Ўзбекистон Республикаси Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги
давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Қува туман
бўлимига электрон тарзда юборилганлиги, ушбу маълумот туман кадастр
бўлими томонидан қабул қилинганлиги, чунки нотариус томонидан
ахборот тизими орқали юборилган маълумот муваффақиятли
бажарилганлиги тизимда қайд қилинганлиги, кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида нотариал
идорага бирон-бир ҳужжат келиб тушмаганлиги, қолаверса рўйхатдан
ўтказувчи нима сабабдан шартномани рўйхатдан ўтказмаганлиги ва
нотариал идорага қандай ҳужжат тақдим этганлиги, шунингдек нотариал
идора томонидан ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчига электрон тарзда
юборилганлиги
ҳолати
зарур
бўлса
экспертлар,
компьютер
коммуникациялари
бўйича
мутахассислар
иштирокида ўрганиб
чиқилмаганлиги, бу эса воситачи – нотариал идора амалга ошириши шарт
бўлган ҳаракат, шунингдек рўйхатдан ўтказувчининг эътиборсизлиги ва
ҳаракатсизлиги учун банк нотўғри жабр кўраётганлигини исботлашини
кўрсатган.
Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган 2-жавобгар суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни унинг вакили иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
1-жавобгар вакили суд мажлисида кассация шикоятини қўллабқувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, кассация шикояти асоссиз бўлганлиги сабабли, уни
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини ўз кучида қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда кўрсатиб ўтилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 1-жавобгар ва 2-жавобгар
ўртасида 2021 йил 30 ноябрь куни №015-сонли “Кредит шартномаси”
тузилган бўлиб, кредит қайтарилишини таъминоти сифатида кредит
берувчи банк, кредит олувчи 2-жавобгар, гаровга қўювчи даъвогар
ўртасида тузилган “Ипотека шартномаси”га асосан даъвогарга тегишли
бўлган Қува тумани, Саноатчилар МФЙ, Бекобод қишлоғида жойлашган
0001, 0016, 0026, 0030, 0032 кадастр рақами берилган “Таъмир механика
заводи” бино ва иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ва фуқаро
А.Ашуровга тегишли бўлган пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари
гаровга олиниб, ипотека шартномаси Қува туманида хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус С.Р.Абдурахимов томонидан 2021 йил
14 декабрь куни тасдиқланган ва 2021022265006057-сонли реестрда қайд
этилган.
Гаров мулкларининг умумий қиймати 2 750 000 000 сўмга
баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа
кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека,
узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
ФКнинг 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни
давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди.
ФКнинг 113-моддасига кўра эса битим ушбу Кодексда белгилаб
қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
(низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъий назар, ҳақиқий эмас
деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган
шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий
эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай
манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси
билан қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли
қарорининг 11.2-бандида “Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб
қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан
бири
уни
рўйхатдан
ўтказишдан
бош
тортса,
суд
ФК
112-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ бошқа тарафнинг талаби
асосида битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли,
кейинчалик эса, бу битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
Бундай ҳолатда битим бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ФК 366моддаси).” деб тушунтириш берилган.“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 12-моддаси учинчи бандида “Ипотека
тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат
рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди” деб белгиланган.
Иш ҳужжатларида Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят
бошқармаси Қува тумани филиалининг 2022 йил 24 июнь кунги
07-02-454-сонли,
2023
йил
9
март
кунги
02-07-106-сонли
маълумотномалари ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят
бошқармасининг 2023 йил 31 май кунги 01555-сонли маълумотномаси
мавжуд бўлиб, ушбу маълумотномаларда нотариус С.Абдурахимов
томонидан 2021 йил 14 декабрь куни тасдиқланган ва 2021022265006057сонли реестр билан қайд қилинган ипотека шартномаси давлат
рўйхатидан ўтмаганлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди даъво
талабларини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрь
куни
тузилган
ҳамда
нотариус
С.Абдурахимов
томонидан
2021022265006057-сонли реестр билан қайд қилинган ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб асоссиз ва нотўғри тўхтамга
келган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни
14-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Мазкур Қонуннинг 16-моддасида воситачилар рўйхати келтирилган
бўлиб, унга кўра нотариал идоралар, нотариуслар воситачилар
ҳисобланади.
Воситачилар қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш,
давлат реестридаги маълумотларни ва ҳужжатларни бериш тўғрисида
аризалар тайёрлаш;
кейинчалик рўйхатдан ўтказувчи органга топшириш учун жисмоний
ёки юридик шахслардан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш, давлат реестрига ўзгартишлар киритиш, давлат
реестридан олинадиган маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этиш
учун ҳужжатларни қабул қилиш;
воситачиларга тақдим этиладиган қоғоздаги ҳужжатларнинг
электрон кўчирма нусхаларини тайёрлаш;
рўйхатдан ўтказувчи органга электрон ҳужжатларни ва
маълумотларни юбориш.
Воситачилар рўйхатдан ўтказувчи органга юбориладиган электрон
ҳужжатларнинг ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.
Мазкур Қонуннинг 40-моддасига кўра, кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатлар қуйидаги
босқичларга мувофиқ амалга оширилади:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
тақдим этилган аризани ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни қабул
қилиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини
аниқлаш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини тасдиқлаш.
Мазкур Қонуннинг 42-моддасига кўра, кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар рўйхатдан
ўтказувчи органга, шу жумладан воситачилар орқали ахбороткоммуникация тизимларидан фойдаланилган ҳолда берилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхалари
рўйхатдан ўтказувчига воситачилар уларни электрон рақамли имзо билан
тасдиқлаганидан кейин юборилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатдан ўтказувчи рад
этган тақдирда, улар рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда
воситачиларга қайтарилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи томонидан қабул
қилинган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказишга доир кейинги ҳаракатлар ҳам ушбу рўйхатдан ўтказувчи
томонидан амалга оширади.
Мазкур Қонуннинг 43-моддасига кўра, кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатлар тегишли
ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан эътиборан
икки иш куни ичида амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатнинг ҳисоби
рўйхатдан ўтказувчи органга ариза келиб тушган кундан эътиборан
бошланади, агар талаб этиладиган ҳужжатлар ариза билан бирга тақдим
этилмаган бўлса, бу муддат талаб этиладиган ҳужжатлар берилган кундан
эътиборан бошланади.
Тақдим этилган ҳужжатларда бартараф этилиши мумкин бўлган ёки
қўшимча ҳужжатларни талаб этадиган камчиликлар мавжуд бўлганда,
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш уч иш
кунига тўхтатиб турилиши мумкин. Бундай ҳолда рўйхатдан ўтказувчи
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб
турилганлиги тўғрисида воситачини ва (ёки) аризачини бир иш куни
ичида хабардор қилади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрь куни
тузилган “Ипотека шартномаси”га асосан даъвогарга тегишли бўлган Қува
тумани, Саноатчилар МФЙ, Бекобод қишлоғида жойлашган 0001, 0016,
0026, 0030, 0032 кадастр рақами берилган “Таъмир механика заводи” бино
ва иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ва фуқаро А.Ашуровга
тегишли бўлган пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари гаровга олиниб,
ипотека шартномаси Қува туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус С.Р.Абдурахимов томонидан 2021 йил 14 декабрь куни
тасдиқланган ва 2021022265006057-сонли реестрда қайд этилган.
Ушбу мулкларга нисбатан Қува туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Абдурахимов Сарвар Рахматович томонидан
2021 йил 14 декабрь кунги рўйхатга олинган гаров шартномасига асосан
таъқиқ қўйилган. Нотариус томонидан мулклар гаровга олинганлиги
ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия ва иқтисодиёт
вазирлиги ҳузуридаги давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят
бошқармаси Қува туман бўлимига электрон тарзда юборилган, ва ушбу
маълумот туман кадастр бўлими томонидан қабул қилинган. Ушбу ҳолат
нотариус томонидан ахборот тизими орқали юборилган маълумот
муваффақиятли бажарилганлиги тизимда қайд қилинганлиги билан ўз
исботини топади. Бироқ, мулкларга тақиқ солинганлиги ҳақидаги
нотариус томонидан юборилган маълумотлар кадастр бўлимидан
бажарилмаган, яъни нотариус С.Абдурахимов томонидан 2021 йил
14 декабрь куни тасдиқланган ва 2021022265006057-сонли реестр билан
қайд қилинган ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Бундан ташқари, кадастр бўлими томонидан ипотека шартномасини
давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб турмаган ёки рад этмаган,
натижада кадастр бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг
“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
ФКнинг 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Аниқланишича, Тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрь куни
тузилган “Ипотека шартномаси”га асосан даъвогар ўзига тегишли бўлган
гаров мулки, яъни “Таъмир механика заводи” бино ва иншоотларини ерга
эгалик қилиш ҳуқуқи билан шунингдек, фуқаро А.Ашуровга тегишли
бўлган пластмасса ишлаб чиқариш ускуналари гаровга қўйилган ва ушбу
ипотека шартномаси 1-жавобгар ва 2-жавобгар ўртасида тузилган
2021 йил 30 ноябрда тузилган 5-сонли кредит шартномасининг
таъминоти сифатида тузилган бўлиб, ипотека шартномасини
расмийлаштиришда қонун талаблари бузилмаган.
Даъвогар тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрь куни тузилган
“Ипотека шартномаси”ни белгиланган тартибда қонун ҳужжатларига
мувофиқ рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш ўрнига шартнома
рўйхатдан ўтказилмаганлиги важи билан уни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақида судга мурожаат қилган. Ваҳоланки, кадастр бўлими томонидан
ипотека шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб
турилмаган ёки рад этилмаган, бундан ташқари шартнома тузишда қонун
талаблари бузилмаган. Юқорида қайд этилган сабабларга кўра тарафлар
ўртасида 2021 йил 14 декабрь куни тузилган “Ипотека шартномаси”нинг
рўйхатдан ўтказилмасдан қолганлиги шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш кераклигини англатмайди.
ФКнинг 9-моддаси тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларига кўра,
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда
жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат
қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя
этишлари керак.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга,
бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни
унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига
йўл қўйилмайди.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда
тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли
ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.
Юқорида баён қилинганларга асосан биринчи инстанцияси суди
даъвони қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
9
бекор қилишни, иш юзасидан даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни, ишни биринчи, апелляция ва кассация
инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда тарафлар ўртасида
тақсимлаб, ишни биринчи судида кўриш учун даъвогар томонидан
тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида
кўриш учун жавобгар томонидан тўланган 3 000 000 (1 500 000 +
1 500 000) сўм давлат божи ва 63 000 сўм почта харажатини даъвогардан
жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 297, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 март кунги
ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин.
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
"SANNY FRESH FRUIT" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
"SANNY FRESH FRUIT" масъулияти чекланган жамиятидан
Акциядорлик тижорат “Халқ банк” ҳисобига 3 000 000 сўм давлат божи ва
63 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 март кунги
ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов