← Назад
Решение #507486 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 218 | — | law |
Текст решения
16 068 символов
4-1405-2302/361-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ф.Юлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья У.Эшқобилов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари – юридик шўъба бошлиғи Ф.Музаффарова ва катта инспектор
Ф.Ҳамроқулов (2023 йил 10 майдаги 20/1-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили – юрисконсульт С.Юсупов (2023 йил 3 апрелдаги 196-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилоят Солиқ бошқармасининг
жавобгарлар “Agromir buildings” масъулияти чекланган жамияти ва “United trade
system” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимнинг қалбакилиги
ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг оқибатларини қўллаб, 927 933 100 сўм
қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори устидан
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) томонидан 2023 йил 17 январдаги 00035-kt-сонли
буйруққа асосан “Agromir buildings” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йилнинг январь - декабрь
ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни тўғри
ҳисоблаш ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган.
Мазкур ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, жавобгар
ва 6 та контрагентлари ўртасида тузилган шартномалар асосида “шубҳали”
молиявий операциялар амалга оширилганлиги ҳамда улар томонидан қонунга
зид тарзда расмийлаштирилиб берилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгарнинг
солиқ ҳисоботларида акс эттирилганлиги натижасида жами 3 479 113 900 сўм,
шу жумладан, “United trade system” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида тузилган битимлар асосида жами
927 933 100 сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланган. Камерал
солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан 2023 йил
2 февралда тегишли хулоса ва далолатнома тузилган.
Текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича даъвогар жавобгарга 2023 йил
3 февралда 20/1-13608-сонли талабнома юборган ва унда асоссиз ҳисобга
олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритган ҳолда аниқлаштирилган солиқ
ҳисоботини тақдим этиш сўралган.
Бироқ, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ва 2023 йил
6 февралдаги 1984886-2023-сонли хат билан солиқ органига нисбатан эътироз
билдирган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 927 933 100 сўм ҚҚС ундиришни сўраган.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб,
олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилган.
Даъвогарнинг апелляция шикояти ва Тайлоқ туман прокурорининг
апелляция протести асосида иш апелляция тартибида қайта кўриб чиқилган
ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 29 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил
27 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва ДСБнинг даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён Палата деб юритилади) кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, қонунга
мувофиқлаштиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикояда апелляция
инстанцияси суди томонидан ҳақиқий жавобгарни топиш чоралари
кўрилмаганлиги, ишни кўришда ваколатли бўлмаган бошқа ходимлар жалб
қилинганлиги, текширув фақат жавобгарга нисбатан ўтказилганлиги, бироқ,
МЧЖ етказиб бериши лозим бўлган маҳсулотлар МЧЖга кирим
қилинмаганлиги ҳамда мавжуд эмаслиги ҳолати хулоса ва далолатномада акс
эттирилган бўлса-да, МЧЖда текширув ўтказилмаганлиги, МЧЖнинг
бухгалтерия ҳужжатларида шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар асосида
реализация қилинган товарларнинг акс эттирилмаганлиги ҳолатининг
жавобгарга алоқаси йўқлиги, даъвогар томонидан даъво талабларини
тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат тақдим этилмаганлиги, апелляция инстанцияси
суди қарор қабул қилишда асосланган ҳолатларнинг исботланмаганлиги,
жавобгар томонидан ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги,
МЧЖга тегишли гувоҳнома шартномалар имзоланган пайтда амалда
бўлганлиги, апелляция шикояти ва протестини бериш муддати ўтказиб
юборилганлиги, шунга қарамай шикоят ва протест иш юритувига қабул
қилинганлиги, протест бериш муддатини тиклаш тўғрисида суд ажримида
кўрсатилган бўлса-да, иш ҳужжатларида ушбу маънодаги илтимосномалар
мавжуд эмаслигини кўрсатилган.
3
Суднинг 2023 йил 28 июлдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқи
вориси Самарқанд вилояти Солиқ бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, биринчи инстанция суди тўғри қарор қабул қилганлиги, контрагент
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар ҚҚС билан тўловни
амалга оширганлиги, контрагент бюджетга ҚҚС тўламаганлиги ва бугунги
кунда банкрот деб топилиб, мансабдор шахларига жиноят иши қўзғатилганлиги,
Тайлоқ туман прокурорининг протести нотўғри иш юритишга қабул
қилганлиги, чунки протест келтиришнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш
ҳақида
илтимоснома
протестга
илова
қилинмаганлиги,
Вазирлар
Маҳкамасининг 595-сонли қарорига асосан контрагентга гувоҳнома
берилганлиги, шунинг учун даъвогарнинг жавобгар лозим даражада
эҳтиёткорлик чорасини кўрмаган деган важи билан келишиб бўлмаслиги,
камерал текшириш зўтказилган пайтда барча ҳужжатлар тақдим қилинганлиги,
қонунчиликка асосан юк хатларини олиш шарт эмаслиги, солиқ органи
жавобгар ва МЧЖда аудит ўтказиб, маҳсулот қаердан олинганлиги, қандай
қилиб келтирилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганиши мумкинлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
камерал текшириш ўтказиш пайтида контрагентнинг бухгалтерия ҳисоботида
жавобгарга реализация қилинган маҳсулотлар кирим қилинмаганлиги
аниқланганлиги ва жавобгарга талабнома юборганлиги, аммо, жавобгар эътироз
билдирганлиги сабабли, даъвогар судга мурожаат қилганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
“United Trade System” МЧЖ ва Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади. Кассация шикоятида Палата ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни “United Trade System” МЧЖ ва Палата
ининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ
кодекси деб юритилади) 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра,
солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа
иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши
усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий
иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак.
Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ
бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик
тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий
фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли.
Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш
мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни
ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий
мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.
Солиқ кодекси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлага мувофиқ,
солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида
уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга
қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш
базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича
мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи
суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг
бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол
қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга
ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга
олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган
солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз
солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий
мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши
ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича
мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши
ҳолатлари аниқланганда ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар
(хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида
иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг
қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ
суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор
қабул қилинади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва МЧЖ ўртасидага
шартномаларга
асосан
2022
йил
1
майда
расмийлаштирилган
U02/03 UO-16-сонли ҳисобварақ-фактура билан 119 турдаги, умумий қиймати
1 241 508 973 сўмлик (шундан 161 935 953 сўм ҚҚС билан биргаликда) электр
товарлари ва хўжалик моллари, 2022 йил 25 апрелда расмийлаштирилган
U01/04 UO-20-сонли ҳисобварақ-фактура билан 6 турдаги, умумий қиймати
1 318 188 650 сўмлик (шундан 171 937 650 сўм ҚҚС билан биргаликда) электр
товарлари ва хўжалик моллари, 2022 йил 18 майда расмийлаштирилган
U7/05DD-5-сонли ҳисобварақ-фактура билан 60 турдаги, умумий қиймати
1 310 918 651,3 сўмлик (шундан 170 989 389,3 сўм ҚҚС билан биргаликда)
электр товарлари ва хўжалик моллари, 2022 йил 21 майда расмийлаштирилган
U 103/05DD-4-сонли ҳисобварақ-фактура билан 3 турдаги, умумий қиймати
161 212 879 сўмлик (шундан 21 027 766,8 сўм ҚҚС билан биргаликда) нон
ишлаб чиқариш цехи, 2022 йил 21 майда расмийлаштирилган
U 103/05DD-5-сонли ҳисобварақ-фактура билан 7 турдаги, умумий қиймати
82 815 640 сўмлик (шундан 10 802 040 сўм ҚҚС билан биргаликда) электр
товарлари ва хўжалик моллари, 2022 йил 23 июнда расмийлаштирилган
U22/06ХХ-1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 31 турдаги, умумий қиймати
1 999 509 140 сўмлик (шундан 260 805 540 сўм ҚҚС билан биргаликда) электр
товарлари ва хўжалик моллари, 2022 йил 4 августдаги U28/07D-4-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 1 турадги, умумий қиймати 1 000 000 000 сўмлик
(шундан 130 434 782,61 сўм ҚҚС билан биргаликда) метал бурчаклар етказиб
берилган.
Жавобгар билан тузилган шартномаларга асосан контрагент томонидан
жавобгарга етказиб берилган товарлар контрагентнинг бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирилмаган, шунингдек, реализациядан тушган пул
маблағларидан тўланиши лозим бўлган ҚҚС тўловлари бюджетга тўлаб
берилмаган. Қолаверса, ушбу контрагентнинг эгалигида автотранспорт
воситалари мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳеч қандай
транспорт шартномалари тузилмаган, уларнинг балансида ҳеч қандай асосий
воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари
мавжуд бўлмаган, улар (контрагентлар) ўз фаолияти давомида асбоб-ускуна ёки
транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағлар бошқа
ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаган. Бу ҳолат даъвогар томонидан камерал
солиқ текшируви натижаси бўйича тузилган хулоса, далолатнома ва бошқа иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шунинг учун жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси МЧЖ
томонидан тўланмаганлиги, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб
тушмаганлиги, ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарларни харид қилиш
ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчида (контрагентда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли солиқ органи
жавобгарнинг ҚҚС суммасини ҳисобга олишини асоссиз деб топган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб
бўлган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди
томонидан йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиб, асосли равишда ҳал
қилув қарорини бекор қилган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
6
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 218-моддасига асосан давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан
даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб
равишда ундирилади. Шунинг учун, ишни кассация тартибида кўриш учун
жавобгардан республика бюджетига 9 279 331 сўм давлат божи ва Олий
судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган 33 000 сўм почта харажатлари жаавобгар
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти
ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 29 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Agromir buildings” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 9 279 331 сўм давлат божи ундирилсин.
- Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев