← Назад
Решение #507540 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 995 символов
4-1601-2302/4150-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 17 август
раислигида, А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА”
АТБ манфаатида жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит ва
фоизлардан жами 740 506 899,66 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни
гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили З.Арзамжанов (ишончнома асосида), Кадастрлар палатаси вакили
О.Абдуллаев (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида ўтказилган
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси “АА” АТБ (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ББ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)дан кредит
ва фоизлардан жами 740 506 899,66 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни
жавобгарга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суднинг ажримига кўра ишга давлат кадастрлар палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармасининг учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб, уни
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Кадастрлар палатаси вакили суд мажлисида тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 20 августдаги гаров шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини маълум қилиб, бу хақидаги 2023 йил 14 августдаги
маълумотномасини тақдим этди.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
1
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади; иккинчи қисми асосан эса ажрим
йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу
рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ѐки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан
уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2020 йил 18 август куни кредит ажратиш ҳақида кредит шартномаси
тузилган. Унга кўра, жавобгарга уч йил муддатга 700 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли
Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобуршох кўчаси, 20-уйда жойлашган
“2-рақамли савдо шахобчаси (ер тўласи билан биргаликда)” биноиншоотлари гаровга олинган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб
бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз
вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва
фоизлардан жами 740 506 899,66 сўмни ташкил этган.
2
Ваҳоланки, кредит шартномасининг шартларига кўра кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлов графигида белгиланган санда тўлаб
борилиши лозимлиги белгиланган.
Кредит шартномаси шартларига кўра, жавобгар шартномада
белгиланган мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин
ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши назарда
тутилган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли
эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг кредит суммаси ва унга ҳисобланган
фоизларни ундириш талаби асослидир.
Шунга кўра, суд даъво талабларининг кредит қарзини ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, жавобгар томонидан кредит қайтарилиши таъминоти
сифатида 2020 йил 20 августдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга
тегишли Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобуршох кўчаси, 20-уйда
жойлашган “2-рақамли савдо шахобчаси (ер тўласи билан биргаликда)” биноиншоотлари гаровга қўйилган.
Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи - ўз зиммасига кредит
шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур
мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган.
ФКнинг 271-моддаси олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, ипотека
тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан
ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ушбу модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги қоидаларга
риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб
чиқаради.
Тарафлар ўртасида тузилган реестр рақами 202001743001194 билан қайд
этилган 2020 йил 20 августдаги гаров шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилмаган, ушбу холат кадастрлар палатасининг 2023 йил 14 августдаги
01/1702-сонли билдириш хатида ўз аксини топган.
Мазкур холатда, даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги талабини қаноаталантиришни рад
этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига
мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат
3
божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
33 000 сўм почта харажатини, бюджетга 14 810 137,99 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
“АА” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят худудий бошқармаси даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“АА” АТБ фойдасига “ББ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит ва
фоизлардан бўлган 740 506 899,66 сўм ҳамда 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
“ББ” масъулияти чекланган жамиятидан бюджетга 14 810 137,99 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4