Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2203/1106 Дата решения 17.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзметкомбинат акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SRB MED масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153721 Claim ID 3549104 PDF Hash d3160c2d86b780ce... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 4-моддаси ФКнинг 4 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 13 217 символов
4-1106-2203/1106-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья И.Қурбанов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Суяров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “SRB med” масъулияти чекланган жамиятининг ишончли вакили адвокат И.Ходжиев (2022 йил 5 октябрдаги 224-сонли ордер ва 58-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SRB med” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 83 282 500 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори устидан “SRB med” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Махсус ахборот порталида 2022 йил 4 февралда (лот №22121008047255) маҳсулот етказиб бериш тўғрисида буюртмачи “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ижрочи “SRB med” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) умумий қиймати 17 400 000 сўм бўлган 70894сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, жавобгар шартноманинг мазкур бандида кўрсатилган маҳсулот (юз ҳимоя тўсиқлар РОСОМ3)ларни белгиланган миқдор ва сифатда даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида даъвогар шартнома имзолангач 5 иш кунида шартнома суммасини 100 фоиз миқдорда пул маблағини операторнинг Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилигидаги ҳисобрақамига шартнома Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида қайд этилган ёки қабул қилингандан бошлаб 5 иш куни ичида ўтказиб бериши, жавобгар эса пул маблағи тушганлиги тўғрисида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади)дан хабарномани олганидан кейин 5 иш кунида товарни даъвогарга етказиб бериши шартлиги белгиланган. 1 Маҳсулот етказиб берилмаганлиги важи билан “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб “SRB med” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 83 282 500 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Товар хом-ашё биржаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъво талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сонли “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланан Низомнинг 34 ва 41-моддаларига асосланганлиги, ушбу буйруқ эса Молия вазирлигининг 2022 йил 8 июлдаги 33-сонли буйруғи билан ўз кучини йўқотганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли “Давлат ҳаридларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги” қарори қабул қилинганлиги, мазкур низомга кўра таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан ошириши шартлиги ва бунда бошланғич нарх БҲМнинг 2500 бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси БҲМнинг 100 бараваридан (БҲМ 300 000 * 100 = 30 000 000 сўм) ошмаслиги кераклиги белгиланганлиги, шунга кўра иш юзасидан қабул қилинган Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорини ўзгартириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 83 282 500 сўм ўрнига 30 000 000 сўм закалат пулини ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятини қўллабқувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 26 майда 3016-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Харид қилиш тартибтаомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ўз кучини йўқотганлиги сабабли мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартномадан келиб чиқадиган муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли Қарори татбиқ этилиши лозимлигини, ушбу ҳолатда қонун орқага қайтиш кучига эга эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 276-сонли қарорида бошланғич нарх БҲМнинг 2500 бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча заклат суммаси БҲМнинг 100 бараваридан ошмаслиги кераклиги 2 белгиланганлигини, шу сабабли, ҳал қилув қарорининг 83 282 500 сўм закалат пули ундириш қисмини ўзгартириб, 30 000 000 сўм закалат ундириш тўғрисида қарор чиқаришни сўради. Даъвогар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Товар хомашё биржаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати, ишни даъвогар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Товар хом-ашё биржаси иштирокисиз кўришга тўсқинлик мавжуд эмас деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар 17 400 000 сўм пул маблағини операторнинг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берган ва ўзининг шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажарган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва шартномада кўрсатилган маҳсулотни белгиланган муддатларда даъвогарга етказиб бермаган. Шартнома тузилган вақтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 15 майдаги 185-сонли буйруғига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 26 майда 3016-сон билан рўйхатдан ўтказилган) илова қилинган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда низом деб юритилади) 34-бандига кўра, корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда иштирок 3 этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамларига аукционнинг бошланғич нархдан 3 фоиз миқдорида закалат маблағи ўтказилади. Низомнинг 41-бандида агар таклиф нархи буюртмачи томонидан берилган бошланғич нархдан паст ва/ёки бошқа иштирокчининг таклиф қилган нархидан паст бўлса, портал иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилишни таъминлаши, аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон чоп этилган кундан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга, агар аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шартлиги белгиланган. Аниқланишича, 2022 йил 4 февралда махсус ахборот порталида умумий суммаси 17 400 000 сўм бўлган электрон давлат харидлари бўйича аукцион (лот №22121008047255) иштирокчиси бўлган жавобгар аукционда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамларига аукционнинг бошланғич нарх 97 750 000 сўмнинг 3 фоизи - 2 932 500 сўм, шунингдек қўшимча закалат 80 350 000 сўм, жами 83 282 500 сўм закалат пулларини ўтказиб берган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар пул маблағи тушганлиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин 5 иш кунида товарни етказиб бериши белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва шартноманинг 1.1-бандида белгиланган маҳсулот (юз ҳимоя кийими) даъвогарга етказиб берилмаган. Судлов ҳайъати ушбу ҳолатда жавобгарнинг қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги, суд томонидан ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 26 майда 3016-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли Қарори татбиқ этилиши лозимли ҳақидаги важи билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. ФКнинг 4-моддаси биринчи қисмида, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилиши, тўртинчи қисмида эса агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно эканлиги белгилаб берилган. 2022 йил 20 майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли 4 Қарори тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилмайди. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 832 835 сўм давлат божи (квитанция хос рақами 231846956104, 2023 йил 3 июлдан), 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “SRB med” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Ф. Ражабов З. Рустамов 5