← Назад
Решение #507603 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 737 символов
4-1601-2202/2788-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Мусабоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Мамажонова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳри шаҳри
2023 йил 16 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида,
“Ifoda agro kimyo himoya” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Турсунов
(ишончнома асосида), Jizzax kenteks” масъулияти чекланган жамияти вакили
(адвокат) С.Мустанов (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида, “Ifoda
agro kimyo himoya” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг “Jizzax
kenteks” масъулияти чекланган жамиятидан 3 847 547 619,75 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув
қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 октябрдаги қарори устидан “Jizzax kenteks” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ifoda agro kimyo himoya” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Jizzax kenteks”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 3 847 547 619,75 сўм ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 авгутдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 847 547 619,75 сўм ундирилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган. Шикоятда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи
инстанция суди томонидан ишдаги далилларга етарлича баҳо берилмаганлиги,
ишга мутахассис жалб қилиш юзасидан киритилган илтимосномалар асоссиз рад
этилганлиги, даъвогар томонидан етказиб берилган товарларнинг божхона
расмийлаштирувидан ўтганлиги ҳамда ушбу товарларга чет элдан сифат
сертификати олинганлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида мавжуд
эмаслиги, белгиланган тартибда мутахассис хулосаси олинмасдан низо бўйича
барвақт хулосага келинганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги суднинг ноқонуний қарор чиқаришига сабаб бўлганлиги важ
қилиб кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар
томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва асослантирилган қарор
қабул қилинганлиги, даъвогар жавобгар билан фақатгина товарни етказиб
беришга келишилганлиги, товарнинг сифатсизлиги бўйича жавобгар томонидан
судга даъво аризаси киритилганлиги, иш бўйича экспертиза тайинланганлиги
сабабли иш юритиш тўхтатилганлигини маълум қилиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида томчилатиб
суғориш тизими материаллари ва бутловчи қисмларини харид қилиш юзасидан
2021 йил 21 майда UZTR 398/21-сонли шартнома ва ушбу шартномага
ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча келишув тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “сотувчи” (даъвогар) томчилатиб
суғориш тизими материаллари ва бутловчи қисмларини “сотиб олувчи”
(жавобгар)га мулк қилиб топшириш, жавобгар эса ушбу товарларни қабул
қилиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар спецификацияда кўрсатилган
сумманинг 100 фоизини спецификация имзоланганидан сўнг 3 кун ичида
олдиндан тўлов сифатида амалга ошириши лозим бўлган.
Ўз навбатида шартноманинг 5.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга
товарни спецификация асосида олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг
30 кун ичида топшириш мажбуриятини олган.
ФК 388-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотувчи сотиб олувчига
олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажариб, шартномада назарда тутилган
жами 5 837 547 619,75 сўмлик товарларни жавобгарга етказиб берилганлиги
юзасидан 2021 йил 23 октябрда жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактура
юборган. Жавобгар томонидан мазкур электрон ҳисобварақ-фактура 2022 йил
17 январда тасдиқланган.
Халқаро бухгалтерия стандартларига кўра, маҳсулот етказиб
берилганлиги ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланиши лозим. Мазкур ҳолатда
жавобгар даъвогар томонидан жами 5 837 547 619,75 сўмлик товарлар етказиб
берилганлиги ва ушбу товарлар қабул қилиб олинганлигини қайд этилган
электрон ҳисобварақ-фактура билан тасдиқлаган.
ФК 419-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса,
сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ
тўлаши лозим.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгар етказиб берилган товар
ҳақи бўйича 1 990 000 000 сўм тўловни амалга оширган ва унинг даъвогар
олдидаги қарздорлиги 3 847 547 619,75 сўмни ташкил этган.
ФК 419-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса,
сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун
фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис даъвогар манфаатида даъво аризасидаги талаб билан судга
мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга ҳамда тарафлар
вакилларининг важлари ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 3 847 547 619,75 сўмни ташкил
этиши
иш
ҳужжатлари
ва
тарафларнинг
кўрсатмалари
билан
тасдиқланганлигидан ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво
талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари
билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Биринчидан, ФК 407-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда ёки олди-сотди шартномасида товарнинг сифатини текшириш
назарда тутилган бўлса, текшириш уларда белгиланган талабларга мувофиқ
амалга оширилиши лозим.
Шартноманинг 5.3-бандига кўра, белгиланган тартибда ҳисоб-фактура
расмийлаштирилган ва томонлар томонидан имзолангандан сўнг товар
даъвогар томонидан топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
ҳисобланади. Шундан сўнг топширилган товар миқдори бўйича ҳеч қандай
эътирозлар қабул қилинмайди.
Даъвогар етказиб берган товарлар жавобгар томонидан ҳеч қандай
эътирозларсиз қабул қилиб олинган. Ушбу ҳолатни инкор этувчи далиллар
судга тақдим этилмаган.
Иккинчидан, даъвогар етказиб берган товарларнинг сифатсизлиги
юзасидан жавобгар ва бошқа ташкилот вакиллари иштирокида тегишли
далолатномалар расмийлаштирилган бўлиб, ушбу далолатномаларда даъвогар
томонидан келтирилган товарларни мутахассислар томонидан ўрнатиш,
ишлатиш мобайнида сифатсиз ва талабга жавоб бермаганлиги сабабли
эътирозларга сабаб бўлганлиги қайд этилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар товарларни жойида монтаж қилиш
ва ўрнатиш мажбуриятини зиммасига олмаган. Бундан кўринади-ки,
далолатномаларда товарларни мутахассислар томонидан ўрнатиш, ишлатиш
мобайнида сифатсиз ва талабга жавоб бермаганлиги даъвогар томонидан
етказиб берилган товарларни сифатсиз эканлигини англатмайди.
Учинчидан, юқорида қайд этилганидек, даъвогар товарлар етказиб
берилганлиги юзасидан 2021 йил 23 октябрда электрон ҳисобварақ-фактура
юборган ва мазкур электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан 2022 йил
17 январда тасдиқланган.
Товарларнинг сифатсизлиги юзасидан тузилган далолатномалар эса
2021 йилнинг август-сентябрь ойларида тузилган. Ушбу ҳолат товарларнинг
сифатсизлиги юзасидан тузилган далолатномаларда кўрсатилган ҳолатлар
билан томонлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 5 октябрдаги
12707-сонли ҳисоб-фактурага асосан етказиб берилган товарларнинг ўзаро
боғлиқлиги мавжуд эмас.
Чунки, далолатномалар товарлар етказиб берилишидан олдин, қолаверса
даъвогар вакилларининг иштирокисиз тузилган.
Тўртинчидан, ФК 416-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи
олди-сотди шартномасининг товарлар миқдори, ассортименти, сифати, бутлиги,
идиши ва (ёки) ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида
қонунчиликда ёки шартномада кўзда тутилган муддатда, агар бундай муддат
белгиланган бўлмаса, шартноманинг тегишли шарти бузилганлиги товарлар
хусусияти ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим бўлганидан
сўнг оқилона муддатда сотувчига маълум қилиши шарт.
Бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулотларнинг шартнома
шартларига тўғри келмаслиги аниқланганлигидан сўнг оқилона муддатга
даъвогарга маълум қилмаган.
Қайд этилган ҳолатлар, жавобгар ўзининг важ ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни тегишли далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари
асосида исботлаб бермаганлигини тасдиқлайди.
Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 1 вагустдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 12 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг
118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм
почта харажатини жавобгар зиммасида қолдириб, ишни кассация инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ 33 475 476,2 сўм давлат божи ва 82 500 сўм
видеоконференцалоқа харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
6
Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси нинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал
қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Jizzax kenteks”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“Jizzax kenteks” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 33 475 476,2 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
82 500 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов