Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8319 Дата решения 16.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янгийўл тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ORIGINAL ORIENT GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1154234 Claim ID 3595988 PDF Hash 775f8ec43539cb16... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
шунингдек ушбу Кодекснинг 133-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 133 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8319-сонлииқтисодийиш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 16 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи AAAнинг жавобгар SSSнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили DDD(2023 йил 6 январдаги null-00042-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: AAA (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, SSS(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги, яъни манзилида йўқлигининг асослилиги тўғрисида зарур тушунтиришларни тақдим этмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили дастлабки суд муҳокамасида судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд мажлисини SSS вакиллари иштирокисиз кўришни сўраш билан бирга, ҳозирги кунда жамият Янгийўл тумани Ниёзбош ҚФЙ О.Қўчқоров кўчаси 20-уйда фаолият кўрсатмаслиги, жамиятнинг юридик манзили ўзгарганлигини ва янги манзили Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мискин МФЙ, Уста Ширин кўчаси 136-уй эканлигини баён қилган. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи, шунингдек жавобгар вакили тушунтиришларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган. Аниқланишича, аризачи жавобгарга 2023 йил 19 июлда хабарнома юбориб, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) маълум қилган почта манзилида (жойлашганерида) ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан жойига чиққан ҳолда ўтказилганўрганишда, жавобгар раҳбарлик қилаётган корхона ўзи кўрсатган манзилда мавжуд эмаслигини маълум қилган. Аризачининг 2023 йил 19 июлдаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кунга қадар тўхтатилган ва жавобгар аниқланган камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги учун судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 595-сон қарорига кўра янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. СК 111-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ҳам қўлланилиши белгиланган. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. СК 132-моддаси биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекснинг мақсадлари учун солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган тартибда органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар тушунилиши кўрсатилган. Шунингдек, ушбу модданинг иккинчи қисми учинчи бандига мувофиқ, юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига жойлашган ери (почта манзили) кириши келтирилган. СК 133-моддасининг учинчи қисмида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулк, уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши шартлиги белгиланган. Аниқланишича, ҳозирги кунда жамият Янгийўл тумани Ниёзбош ҚФЙ О.Қўчқоров кўчаси 20-уйда фаолият кўрсатмайди, жамиятнинг юридик манзили Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мискин МФЙ, Уста Ширин кўчаси 136-уйга ўзгарган. Юқоридагиларга асосан жавобгарнинг юридик манзили ўзгарганлиги сабабли уни манзилида мавжуд эмас деган важ асоссиз ҳисобланади. Шу боисдан суд аризани рад этишни лозим топади. Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179,215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: AAAнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев