Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2301/742 Дата решения 16.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Тараққиёт+Т ИЙКТК ишлаб чиқариш корхонаси
Source ID 1154914 Claim ID 3555114 PDF Hash 2d4cb403f1e795b5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 988 символов
4-1502-2301/742-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ж.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи И.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Сайфуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси вакили М.Касымов (2022 йил 8 августдаги 01/442-сонли ишончномага асосан), “Тараққиёт+Т” ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш корхонаси вакиллари У.Каримов (2023 йил 9 мартдаги ишончнома ва 4131сонли ордерга асосан) ва Б.Тешабоев (таъсисчи), Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Бувайда туман филиалидан мутахассис Х.Худояровнинг иштирокида, даъвогар “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар “Тараққиёт+Т” ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш корхонасига нисбатан ноқонуний қурилган 101 метр девор, айвон ва учта дарвозани жавобгарнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳамда жавобгарни унга тегишли ускуна ва бошқа қурилиш материаллари билан бирга ҳудуддан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 Бувайда район Халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг 1986 йил 31 октябрдаги 210-сонли қарорига асосан Бувайда тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасига асфальт-бетон заводи қуриш учун 2,0 гектар ер майдони ажратилган. Бувайда тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси Бувайда туман ҳокимига 2013 йил 20 декабрдаги 238-сонли хат билан мурожаат қилиб, корхонага тегишли бўлган асфальт-бетон цехининг бўш турган ер майдони фойдаланилмаётган 2,1 гектар қисмини, Жийдали қишлоғидаги 0,2 гектар бўш ер майдонини туман ер захирасига қайтаришни сўраган. Мазкур хат асосида Бувайда туман ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 883-сонли қарорига асосан Бувайда тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг ихтиёрида бўлган Бўстонбува қишлоғида жойлашган асфальтбетон цехига тегишли 1,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 1-бандига асосан туман захира ер майдонлари ҳисобига қайтарилган. Бўстонбува қишлоғидаги туман ҳокимлиги захирасидаги ушбу 1,0 гектар ер майдони Бувайда туман ҳокимининг 2014 йил 8 сентябрдаги 748-сонли қарори билан “Тараққиёт+Т” ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га бетон ва асфальт ишлаб чиқариш цехи биноси қурилиши учун ажратилиб, фойдаланиш учун рухсат берилган. Бувайда туман ҳокимининг 2015 йил 3 июлдаги 723-сонли қарори билан Алқор ҚФЙ, Бостонбува қишлоғида жойлашган асфальт бетон цехи бино-иншоотлари фойдаланишга қабул қилиниб, жавобгарнинг номига эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Ушбу бино-иншоотларга нисбатан жавобгар номига кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, унга бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 2015 йил 27 июлда FA0038285-сонли гувоҳнома берилган. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзавтойўл” ДАКнинг 2014 йил 22 апрелдаги 64-сонли буйруғи ва “Фарғонаавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотининг 2014 йил 26 апрелдаги 22-сонли буйруғига асосан 2014 йил 30 апрель куни тузилган далолатномага кўра Бувайда туман ЙХПТФ корхонасига тегишли Бувайда тумани Бостонбува қишлоғида жойлашган асосий воситалар ва 1,03 гектар ер майдонидан иборат бўлган асфальт бетон заводи “Шарқий” ХДААЙСИТФК (ҳозирги Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш УК)га балансдан балансга ўтказиш тартибида топширилганлиги, ўз навбатида “Шарқий” ХДААЙСИТФК томонидан кадастр ҳужжатлари тайёрлаб бериш тўғрисидаги хати Бувайда тумани “Ермулккадастр” ДКга 2014 йил 2 сентябрда берилганлиги ва ҳужжатларни тайёрлаш 2015 йил май ойида амалга оширилиб, жами 10305,71 кв.м.дан иборат бўлган умумий ер майдони “Шарқий” ХДААЙСИТФК номига расмийлаштирилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрланганлиги, бироқ жавобгар томонидан 2022 йил январь ойида даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳудудда девор қрилишини амалга оширганлиги, туман ҳокимининг 748-сонли қарорида жавобгарга 1,0 гектар ер майдони ажратилиб, доимий фойдаланишга берилган бўлса-да, қарорда ер майдони айнан даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳудуддан ажратиб берилганлиги кўрсатилмаганлиги, жавобгар ноқонуний равишда ва ўзбошимчалик билан узунлиги 101 метр девор қуриб, учта дарвоза ўрнатиб ҳудудни иккига бўлиб қўйганлигини кўрсатиб, даъво аризасида жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳудудига ноқонуний қурилган 101 метр девор, айвон ва учта дарвозани жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳамда жавобгарни унга тегишли ускуна ва бошқа қурилиш материаллари билан бирга ҳудуддан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, судлар даъвони рад қилишга даъвогарнинг Бувайда туман ҳокимининг 748-сонли ва 723-сонли карорларини хақиқий эмас деб топиш талаби Фарғона туманлараро маъмурий судининг қарори билан рад қилинганлиги, ушбу қарорда суд ер майдони даъвогарга тегишли эмаслиги, даъвогарнинг жавобгарга ер ажратилишига қарши эмаслиги тўғрисидаги тушунтиришларга асосланганлиги, жавобгар даъвогарнинг ҳудудига ноқонуний узунлиги 101 метр бўлган деворни ўзбошимчалик билан қуриб, ҳудудни иккига бўлиб олганлиги, “Ўзавтойўл” ДАКнинг 64-сонли буйруғи ва “Фарғонаавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотининг 22-сонли буйруғига асосан далолатнома билан Бувайда тумани ЙХПТФ корхонасига тегишли асосий воситалар ва 1,0 га ер майдонидан иборат бўлган асфальт-бетон заводи “Шарқий ХДААЙСИТФК”га балансдан балансга ўтказиш тартибида топширилиб, 2015 йил май ойида кадастр ҳужжати расмийлаштирилганлиги, юқоридаги буйруқлар, далолатнома ва кадастр ҳужжати бекор қилинмаган ва қонуний кучда эканлиги, жавобгарга бетон ва асфальт ишлаб чиқариш цехи биноси қуриш учун ажратиб берилган 1,0 га ер майдонида курилиш ишлари амалга оширилмаган бўлса-да, Бувайда туман ҳокимининг 723сонли сохта қарорига асосан асфальт-бетон цехи биноиншоотлари фойдаланишга қабул қилиниб, жавобгар номига эгалик ҳуқуқи берилганлиги, ҳоким карорида ер майдони Фарғона ЙМФУКга мулк хуқуқи асосида тегишли бўлган ҳудуддан ажратиб берилиши кўрсатилмаганлиги, шунингдек ишга даъвогар таъсисчиси жалб қилинмасдан, даъвогардан жами 7,9 млн сўмлик давлат божи нотўғри ундирилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида кўрсатилган важларни қувватлаб, судлар даъвони рад қилишга Фарғона туманлараро маъмурий судининг Бувайда туман ҳокимининг 748-сонли ва 723-сонли карорларини хақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги қарори асос қилиб олганлиги, “Ўзавтойўл” ДАКнинг 64-сонли буйруғи ва “Фарғонаавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотининг 22-сонли буйруғига асосан далолатнома билан Бувайда тумани ЙХПТФ корхонасига тегишли асосий воситалар ва 1,0 га ер майдонидан иборат бўлган асфальтбетон заводи “Шарқий ХДААЙСИТФК”га балансдан балансга ўтказилиб, кадастр ҳужжати расмийлаштирилганлиги, ушбу буйруқлар, далолатнома ва кадастр ҳужжати бекор қилинмаганлиги, Бувайда туман ҳокимининг 723-сонли ноқонуний қарорига асосан асфальт-бетон цехи бино-иншоотлари фойдаланишга қабул қилиниб, жавобгар номига эгалик ҳуқуқи берилганлиги, даъвогар раҳбарининг ер майдонини туман захирасига кайтариш ва ерни жавобгарга ажратилишига қарши эмаслиги тўғрисида розилик хатлари берганлиги асоссизлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, ер майдони жавобгарга ҳоким қарори асосида ажратиб берилганлиги, бу ер майдонида қурилган бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, эгалик ҳуқуқи берилганлиги, жавобгарда кадастр ҳужжати мавжудлиги, қарорларнинг қонунийлиги бўйича маъмурий судда низолашилганлиги ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилинганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни сўради. Кадастр хизмати мутахассиси тушунтириш бериб, жавобгарга туман ҳокимининг қарори билан ер майдони ажратилиб, ушбу майдонда қурилган бино-иншоотлар учун жавобгарнинг эгалик ҳуқуқи бўйича кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, даъвогарнинг собиқ раҳбарининг хатига асосан захирага олинган ер майдони ҳоким қарори билан жавобгарга берилганлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди жавобгарга ер майдони тегишли тартибда туман ҳокимининг қарори билан ажратилиб, кейинчалик ушбу майдонда жавобгар томонидан қурилган биноиншоотлар учун туман ҳокимининг қарори билан эгалик ҳуқуқи берилганлиги, кўчмас мулк учун жавобгар номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, қолаверса Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатларга асосланиб, мазкур ҳолатда ер майдони даъвогарга тегишли эмаслиги ва даъво аризасида буздириш сўралган иншоотлар, ускуна ва қурилиш материаллари жавобгарнинг ўзига ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тегишли бўлган ер майдонида турганлиги тўғрисида хулоса қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Фарғона ЙМФУКнинг Бувайда туман ҳокимининг 748-сонли ва 723-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Жавобгарнинг ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўзига тегишли бўлган ер майдонида девор қурганлиги, низоли ҳудуд даъвогарга тегишли эмаслиги ишдаги ҳужжатлар ва кадастр хизмати мутахассисининг “даъвогар ерни жавобгарга ажратиб берилишига қарши эмаслиги, чегаралар бўйича низо мавжуд эмаслиги тўғрисида розилик хати берганлиги, туман ҳокимининг 723-сонли қарори билан жавобгарга ер майдонида жойлашган асфальт-бетон цехи бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқи берилгач, бино-иншоотларга нисбатан жавобгарга кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилганлиги, низолашилаётган ер майдони жавобгарга тегишли эканлиги, жавобгар ўзига кадастр ҳужжатларига асосан тегишли бўлган 1 гектар ер майдонини девор билан ўраганлиги ҳақида”ги тушунтиришлари ҳамда тақдим қилган кадастр ҳужжатлари билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. Кассация шикоятидаги “Ўзавтойўл” ДАКнинг 64-сонли буйруғи ва “Фарғонаавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотининг 22-сонли буйруғига асосан Бувайда тумани ЙХПТФ корхонасига тегишли асосий воситалар ва 1,0 га ер майдонидан иборат бўлган асфальт-бетон заводи “Шарқий ХДААЙСИТФК”га балансдан балансга ўтказиш далолатнома билан топширилиб, 2015 йил май ойида кадастр ҳужжати расмийлаштирилганлиги, юқоридаги буйруқлар, далолатнома ва кадастр ҳужжати бекор қилинмаганлиги тўғрисидаги важлари даъво талабини қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, жавобгарга ер майдонини ажратиб бериш ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги ҳужжатлар бекор қилинмаган ва қонуний кучда, қолаверса судлар томонидан буйруқ ва далолатномадан иборат локал ҳужжатлар асосли равишда инобатга олинмаган. Шунингдек, шикоятдаги жавобгарга бетон ва асфальт ишлаб чиқариш цехи биноси қуриш учун ажратиб берилган 1,0 га ер майдонида курилиш ишлари амалга оширилмаганлиги ва Бувайда туман ҳокимининг 723-сонли сохта қарорига асосан асфальтбетон цехи бино-иншоотлари фойдаланишга қабул қилиниб, жавобгар номига эгалик ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги важлар ҳам тегишли далиллар билан тасдиқланмаган. Яъни туман ҳокимининг 723-сонли қарори сохта эканлиги тегишли далиллар билан тасдиқланмаган, қонунга зид деб топилмаган ёки бекор қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ2776-сон қарорининг 10-бандида, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатлари доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ер майдонидан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги талаби Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатлари билан боғлиқ бўлмаганлиги ҳамда тарафлар ўртасидаги мулкий низо бўлганлиги сабабли ишнинг натижасига кўра даъвогардан суд харажатлари қонуний ундирилганлиги тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, иш бўйича суднинг қарори даъвогар таъсисчисининг ҳуқуқ ва манфаатларига тўғридан-тўғри таъсир қилмайди, шунга кўра суд томонидан иш бўйича даъвогар таъсисчиси ишга жалб қилинмаган, бу ҳолатни процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилиши деб баҳолаб бўлмайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ҳал қилув қарори ва қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, даъвогардан 2 645 221,68 сўм давлат божи ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш учун 82 500 сўм ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Даъвогар “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УКнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 29 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК ҳисобидан: -республика бюджетига 2 645 221,68 сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Сайфуллаев Б.Исрайлов