← Назад
Решение #507753 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| ФКнинг | 172 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8311-сонлииқтисодийиш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
АААнинг жавобгар“БББ” МЧЖга нисбатан у томонидан Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, “Қатортол” ҳудуди, “Иқбол” МФЙ қишлоқ хўжалиги
харитасининг 410қ-контуридан ер майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олиб, белгиланган тартибда тартибда рухсатнома олмасдан, 27,0
кв.метр ер майдонида қурилган бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан
буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатга қайтариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Рисқулов (2023 йил 5 январдаги 0117-сонли ишончнома билан)нинг иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) томонидан Зангиота тумани, “Қатортол” ҳудуди,
“Иқбол” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 410қ-контуридан ер
майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, белгиланган тартибда
тартибда рухсатнома олмасдан, 27,0 кв.метр ер майдонида қурилган биноиншоотни ўзининг ҳисобидан буздириш ҳамда эгалланган ер майдонини
дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлиги,
қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда
15 кунлик муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиш ва ер майдонини
олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли тартибда
тушунтириш берилганлиги, жавобгар жамиятнинг раҳбари маъмурий
жавобгарликка ҳам тортилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар
ушбу қурилмаларни бузмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
гибрид почта орқали ҳамда қўшимча равишда жавобгарнинг
“ogp-info@mail.ru” электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд зарур
ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа
воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин.
ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Кадастр
агентлигининг Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими томонидан
Зангиота тумани “Қатортол” ҚФЙ ҳудудида мониторинг кузатув ишларини
амалга ошириш жараёнида жавобгар қонун талабларига зид равишда
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер майдонининг 27,0 кв.метр қисмида
ўзбошимчалик билан, рухсат берувчи ҳужжатларсиз бино-иншоот қурган
ҳолда фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланган, бу ҳақда 2023 йил
25 май куни далолатнома ҳам расмийлаштирилган.
Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимининг масъул ходимлари
аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани жавобгарга
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 90, 91-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди талабларига асосан ўн
беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан буздириши лозимлиги, натижаси
тўғрисида Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимига хабарнома
юбориши, акс ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ер майдонини
бўшатиш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси
киритилиши тўғрисида огоҳлантирилган,бироқ жавобгар томонидан ушбу
огоҳлантириш ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар
ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу
жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра
тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан
олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши
хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва
қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга
ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф
қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўришер эгаси, ердан
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан
бири ҳисобланади.
Жавобгарнинг ноқонуний қурилма қилганлиги ишда тўпланган
ҳужжатлар, хусусан далолатнома ва огоҳлантириш хатлари, жавобгар
жамият раҳбарини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор,
унинг тушунтириш хати, шунингдек суд мажлисида даъвогар вакили
томонидан берилган кўрсатмалар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, ноқонуний қурилма
жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташланиши лозим.
Шунингдек даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш
мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи
қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга
келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик
билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини
олдинги, яъни яроқли ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан
амалгаоширилиши лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ҳар икки талаб
бўйича номулкий талаблар бўйича белгиланган ставкалар бўйича, яъни
даъво тақдим этиш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараваридан давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179 ҳамда 184-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 15 (ўн беш) кун муддат ичида
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Қатортол” ҳудуди, “Иқбол” МФЙ
қишлоқ хўжалиги харитасининг 410қ-контуридан ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, белгиланган тартибда тартибда
рухсатнома олмасдан, 27,0 кв.метр ер майдонида ноқонуний қурилган
бино-иншоот “БББ” МЧЖнинг ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони
унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин.
“БББ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат
божи, АААнинг фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Солиев