Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8308 Дата решения 16.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадстр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Улугбек Нигора Байзакова фермер хўжалиги
Source ID 1163240 Claim ID 3594881 PDF Hash 639e77f33767efd4... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 212-моддаси ФКнинг 212 law
ФКнинг 172-моддаси ФКнинг 172 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8308-сонлииқтисодийиш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар АААнинг жавобгар“БББ” фермер хўжалигига нисбатан у томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Бўз-сув” ҳудуди, “Ўрикзор” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 27-контуридан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонида белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан, 130,0 кв.метр ер майдонида қурилган молхона биносини ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатга қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Рисқулов (2023 йил 5 январдаги 01-17-сонли ишончнома билан), жавобгар вакили Н.Байзакова (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан Зангиота тумани, “Бўзсув” ҳудуди, “Ўрикзор” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 27контуридан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонида белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан, 130,0 кв.метр ер майдонида қурилган молхона биносини ўзининг ҳисобидан буздириш ҳамда эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлиги, қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда 15 кунлик муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли тартибда тушунтириш берилганлиги, у маъмурий жавобгарликка ҳам тортилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар ушбу қурилмаларни бузмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига қисман эътироз билдириб, кўп тармоқли фермер хўжалигининг фаолиятини ривожлантириш, бўш турган маҳаллий аҳолини иш, шунингдек сут-қатиқ маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 20 бошдан зиёдроқ зотдор мол боқишни йўлга қўйганлиги, молларга бошпана сифатида шлакоблокдан қурилиш қилганлиги, ваколатли ташкилотлар у томонидан қурилган қурилмалар ноқонуний эканлигини унга маълум қилишиб, оқибатини ҳам тўлиқ тушунтиришганлиги, ҳозирда моллар кўпайиш арафасида эканлиги сабабли молхонани бузмай турганлиги, тез кунларда ноқонуний қурилмаларни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаб, суғориладиган ер майдонини асл ҳолатига қайтариб қўйишини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими томонидан Зангиота тумани “Бўз-сув” ҚФЙ ҳудудида мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида жавобгар қонун талабларига зид равишда ўзига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган ер майдонининг 130,0 кв.метр қисмида ўзбошимчалик билан, рухсат берувчи ҳужжатларсиз молхона қурган ҳолда фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланган. Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимининг масъул ходимлари аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 90, 91-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди талабларига асосан ўн беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан буздириши лозимлиги, натижаси тўғрисида Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимига хабарнома юбориши, акс ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ер майдонини бўшатиш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида огоҳлантирилган,бироқ жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш ижросиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўришер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Жавобгарнинг суғориладиган ер майдонида ер тоифасини ўзгартирмасдан, ноқонуний қурилма қилганлиги ишда тўпланган ҳужжатлар, хусусан далолатнома ва огоҳлантириш хатлари, жавобгар хўжалик раҳбарини маъмурий жавобгариликка тортиш тўғрисидаги қарор, Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси Р.Қудратовнинг 272372/2023-15ЛЛ-сонли жиноят иши бўйича гумон қилинувчи жавобгар хўжалик раҳбари Н.Байзакованинг розилига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси бешинчи қисмининг 2-бандига асосан шахснинг айблилик масалаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида 2023 йил 9 августдаги қарори, шунингдек суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан берилган кўрсатмалар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Юқорида баён этилган асосларга кўра, ноқонуний қурилма жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташланиши лозим. Шунингдек даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини олдинги, яъни яроқли ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан амалгаоширилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ҳар икки талаб бўйича номулкий талаблар бўйича белгиланган ставкалар бўйича, яъни даъво тақдим этиш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ҳамда 184-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 15 (ўн беш) кун муддат ичида Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Бўз-сув” ҳудуди, “Ўрикзор” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 27-контуридан “БББ” фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонида белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан, 130,0 кв.метр ер майдонида қурилган молхона биноси “БББ” фермер хўжалигининг ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин. “БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, АААнинг фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья С.Солиев