Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1202 Дата решения 15.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Шойимардонов Тойир Шоймардонович фермер хўжалиги
Source ID 1150268 Claim ID 3551414 PDF Hash 9cd59697837be3ff... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 839 символов
4-1805-2301/1202-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 15 август Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари судьялар Н.Хўжақулов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Шоймардонов Тойир Шоймардонович” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг апелляция шикоятини даъвогар вакили Н.Бахромов (ишочнома асосида), жавобгар раҳбари З.Шоймардонов (шахсий маълумотнома асосида), адвокат Ж.Ибодуллаев (ордер асосида), “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг мутахассиси Ш.Турдиевлар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шоймардонов Тойир Шоймардонович” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 52 379 428 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Шоймардонов Тойир Шоймардонович” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 51.551.428 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати харажати, Республика бюджетига 1.031.028,56 сўм давлат божи, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 16.560 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Тегишли тарзда хабардор этилган бўлса-да Касби туман прокуратураси вакиллари суд мажлисида иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи қисмига асосан ишни уларнинг йўқлигида кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятни қувватлаб, қарздорликдаги сўммага эътирози борлигини, даъвогар томонидан 2018 йилда музлатилган қарздорликни қўшиб ҳисоблаб даъво аризаси киритилганлигини, даъво асоссиз киритилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарори асосли чиқарилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис Ш.Турдиев судга тушунтириш бериб, ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида жавобгарнинг электр ҳисоблагичдаги кўрсаткичлар таққослаб кўрилганда даъво талабидаги 52.379.428 сўм асосий қарзга нисбатан 828.000 сўмлик электр энергия асоссиз киритилганлиги бўйича ҳулоса тақдим этилганлигини, 15.08.2023 йилда ўтказилган ўрганиш натижасида яна хулоса тайёрланганлигини, унга кўра жавобгарнинг қарздорлиги яна 21.105.000 сўмга ошганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини “Истеъмолчи” - “Шоймардонов Тойир Шоймардонович” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигига етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 52.379.428 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 01 май ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг мутахассиси Ш.Турдиев томонидан судга тақдим этилган хулосада, жавобгарга тегишли бўлган СЕ-303 русумли №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 601.2 трансформатор токаси 100/5 (коэфициент 20 бўлиб бу электр ҳисоблагич Касби ТЭТК ПК ҳисоб базасидаги электр ҳисоблагичга мос ва Касби ТЭТК ПК ҳисоб базада жавобгарга тегишли №057097 завод рақамли, 9803 кўрсаткичли 100/5 (коэфициент 20) электр ҳисоблагичлар қайд қилинганлиги, лекин жойида кўрилганида бу электр ҳисоблагич йўқлиги, жавобгарни 2020 йил декабрь ойидан бошлаб шу электр ҳисоблагич орқали электр сарфи Касби ТЭТК ПК ҳисоб базасида қуйидагича: - 2020 йил декабрда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 17 (17*20) 340 кВт.с 450 сўм (тариф) 153 000 сўм; - 2021 йил январда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 47 (тафоввут 30*20) 600 кВт.с 450 сўм (тариф) 270 000 сўм; - 2021 йил февралда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 126 (тафоввут 79*20) 1580кВт.с 450 сўм (тариф) 711 000 сўм; - 2021 йил апрелда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 276 (тафоввут 150*20) 3000 кВт.с 450 сўм (тариф) 1 350 000 сўм; - 2021 йил майда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 350 (тафоввут 74*20) 1480 кВт.с 450 сўм (тариф) 666 000 сўм; - 2021 йил июнда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 427 (тафоввут 77*20) 1540 кВт.с 450 сўм (тариф) 693 000 сўм; - 2021 йил июлда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 477 (тафоввут 50*20) 1000 кВт.с 450 сўм (тариф) 450 000 сўм; - 2021 йил августда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 510 (тафоввут 33*20) 660 кВт.с 450 сўм (тариф) 297 000 сўм; - 2022 йил июнда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 539 (тафоввут 29*20) 580 кВт.с 450 сўм (тариф) 261 000 сўм; - 2022 йил августда №009217153096554 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 598 (тафоввут 59*20) 1180 кВт.с 450 сўм (тариф) 531 000 сўм; - 2022 йил августда Касби ТЭТК ПК ҳисоб базадаги №057097 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 9897 (тафоввут 92*20) 1840 кВт.с 450 сўм (тариф) 828 000 сўмлик электр энергия асоссиз киритилган. 2022 йил давомида Касби ТЭТК ПК ҳисоб базасига бошқа электр энергия сарфи киритилмаган яъни электр энергия истеъмол қилинмаган. 2020 йил декабрь ойидан 2023 йил июнь ойига қадар тўланган суммалар: 2020 йил октябрь ойида 620 000 сўм, 2022 йил апрелда 1 000 000 сўм, 2022 йил сентябрда 2 460 000 сўм тўланган. Шу давр мобайнида (601*20) 12020 кВт.с (12020 кВт.с*450 сўм) 5 409 000 сўмлик электр энергия истеъмол қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сонли қарори билан 33 224 028 сўмлик электр энергия 31.12.2020 йилгача музлатилган бўлиб, 2021 йил январдан Касби ТЭТК ПК ҳисоб-базага киритилиб умумий қарздорликка қўшилиб ҳисобланган. Шундан келиб чиқиб 2022 йил августда Касби ТЭТК ПК ҳисоб базадаги №057097 завод рақамли электр ҳисоблагич кўрсаткич 9897 (тафоввут 92*20) 1840 кВт.с * 450 сўм тариф 828 000 сўмлик электр энергия асоссиз киритилганлиги бўйича хулоса берилган. Бундан келиб чиқадики, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги (52.379.428 – 828 000) 51.551.428 сўмни ташкил этади. Биринчи инстанция суди, даъвогарнинг даъво талабини қисман яъни 51.551.428 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасида, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши қайд этилган. 5 Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 523.794 сўм 28 тийин давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 523.794 сўм 28 тийин давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Бозоров Судьялар Н.Хўжақулов Д.Рахимов