← Назад
Решение #508184 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 84 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 423 символов
4-1301-2111/457-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Базаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Фаязов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар З.Рустамов ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
жавобгарнинг вакиллари Т.Умматов (2023 йил 15 августдаги 38-сонли
ишончнома асосида) ва С.Юлдашев (2023 йил 24 январдаги 03-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Lider Abbos” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Jizzax agrokimyohimoya” ҳудудий
акциядорлик жамияти Шароф Рашидов туман унитар корхонасидан 342 975 000
сўм таъмирлаш харажатлари ва 102 892 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасидан ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Lider Abbos”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ва “Jizzax agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамияти Шароф Рашидов
туман унитар корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 19 августда 1/1-сонли ижара шартномаси тузилиб, мазкур
шартномага кўра жавобгар ўз балансида бўлган омборхона биносини вақтинча
ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ижарага бериш, даъвогар эса, ижара
объектини қабул қилиш ва ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан ижара объектини ишлаб чиқаришга мослаштириш
учун 342 975 000 сўмлик таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга
оширилган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 342 975 000 сўм
таъмирлаш харажатлари ва 102 892 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Мазкур даъво аризаси бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 4 мартда
медиатив келишув тузилганлиги боис Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 9 мартдаги ажрими билан медиатив келишув тасдиқланиб, даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 26 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш
биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Жиззах туманлараро иқтисодий
судига юборилган.
Палата суд қарори устидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
мазкур суд қарорини бекор қилишни сўраган.
Жавобгарнинг вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва палата суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2019 йил 7 октябрда Жиззах
вилояти, Шароф Рашидов тумани, Давлат хизматлари маркази томонидан
768319-сонли реестр рақами билан рўйхатга олиниб, бу ҳақда гувоҳнома
берилган.
“Jizzax agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамиятининг 2019 йил
24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Уставнинг 1.2-бандида “Jizzax
agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамияти жамиятнинг муассиси
ҳисобланиши, 5.4-бандида жавобгар муассисининг ёзма розилиги билан асосий
воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш, мол-мулкни бошқача
тарзда тасарруф этиш мумкинлиги белгиланган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 84-моддасига кўра,
баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул
қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан
эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш
тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир
овоздан қабул қилинади.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
3-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ушбу Қонуннинг амал қилиши
медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлар ва қонуний
манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши
мумкин бўлган низоларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Бироқ, жавобгар томонидан Устав ва қайд этилган қонун талабига риоя
этмаган холда, жамият кузатув кенгаши розилиги олинмасдан омборхона
биносини ижарага бериш тўғрисида йирик битим тузилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 4 мартда тузилган медиатив келишув,
медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахслар, яъни жавобгарнинг муассиси
бўлган “Jizzax agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамиятнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларига дахл қилади.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди “Jizzax agrokimyohimoya”
ҳудудий акциядорлик жамиятини ишга жалб қилмасдан, унинг ҳуқуқ ва
манфаатлари тўғрисида суд ҳужжати қабул қилган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 9 мартдаги ажримини бекор қилиш
ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Жиззах туманлараро
иқтисодий судига юбориш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилган. Шу сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” иккинчи қисмининг
“д” кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган
шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун
3 858 468,75 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни ҳамда олдиндан
тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни
4
ҳамда 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатларини даъвогардан
ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 26 июлдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси
Жиззах
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Lider Abbos” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 82 500 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари;
- Республика бюджетига 3 858 468,75 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Б.Исрайлов