← Назад
Решение #508294 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
4 989 символов
4-1604-2302/4658-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 15 август
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.С.Мусабоев,
даъвогар ―АА‖ акциядорлик жамиятининг жавобгар ―ББ‖ масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 3 386 470 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар ―Худудгазтаъминот‖ АЖ (бундан буѐн матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ―ББ‖
масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 3 386 470 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
1
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баѐн қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага
келди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб
бериш тўғрисида шартнома тузилган. Унга кўра даъвогар жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда табиий газни етказиб бериш, жавобгар
эса етказиб берилган табиий газ қийматини тўлаб бериш мажбуриятини
олган.
Жавобгар 2023 йил 1 май ҳолатига етказиб берилган табиий газ
тўловлари бўйича 3 386 470 сўм қарздорликка йўл қўйган. Бу ҳақида
тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида «истеъмолчи»
тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаба асосли
қўйилган, шунга кўра суд уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 000 сўм суд почта харажатини
ундириш, жавобгар ҳисобидан бюджетга 330 000 сўм давлат божи ундириш
лозим бўлади.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
2
―ББ‖ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- ―АА‖ АЖ фойдасига 3 386 470 сўм асосий қарз ва
33 000 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Ж.С.Мусабоев
3