← Назад
Решение #508363 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| амда мазкур кодекс | 2033 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 800 символов
4-1805-2302/1983-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 15 август
бошқармаси даъвогар “QARSHI GLOBAL AGROSERVIS MTP" масъулияти
чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “YO‘LDOSHEV
XUSHNUT" фермер хўжалигидан 2 289 995 сўм ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида
соддалаштирилган тартибда тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейин матнда Палата деб юритилади) даъвогар
“QARSHI GLOBAL AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб,
Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “YO‘LDOSHEV XUSHNUT" фермер хўжалиги (бундан
кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 635 675 сўм асосий қарз,
654 320 сўм пеня, жами 2 289 995 сўм ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта
хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур
кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво
аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг
кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар
илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилди.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси
даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган
бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади)нинг 333-моддасига асосан, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
26.03.2020 йилда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга
хизмат кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан”
95-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 бандига
кўра,
“Бажарувчи” - “даъвогар” “Буюртмачи” – жавобгарнинг
буюртмасига
биноан
механизациялашган
ишларни
бажариш,
агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш
билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш), “Буюртмачи”
– жавобгар эса ушбу хизмат (иш)ларни қабул қилиб олиш ва улар учун
белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан ишлар бажарилган
бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 1 635 675 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақи
тўланмасдан келинган.
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб палата даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома, ҳисоб-фактура,
тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномаси билан ўз
исботини топган.
ФКнинг 703-моддаси, биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу кодекснинг 705-моддаси, биринчи қисмида буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги
белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 635 675 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.6-банди талабларидан келиб
чиққан ҳолда, кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар учун жавобгар
ҳисобидан 654 320 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6 бандига асосан
кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар ҳақини ўз вақтида тўламагани
учун “Буюртмачи” “Бажарувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
тўлов суммасининг 0,5 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни
330 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 635
675 сўм асосий қарз, 330 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 33 000
сўм почта харажатини, республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни лозим деб
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “YO‘LDOSHEV XUSHNUT" фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар “QARSHI GLOBAL AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 1 635 675 сўм асосий қарз, 330 000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев