Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8306 Дата решения 14.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳамкорбанк АТБ Ответчик / Подсудимый RAVON AVTOO`RGATUVCHI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1160576 Claim ID 3593731 PDF Hash 4ea5de6bc58d120d... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ушбу Кодекснинг 280-моддаси ушбу Кодекс 280 code_article
ФК 279-моддаси ФК 279 law
онуни 6-моддаси онуни 6 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддаси Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8306-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААА номидан унинг Янгийўл универсал банк хизматлари офисининг жавобгар “БББ” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 26 мартда тузилган 18-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, 59 864 752 сўм асосий қарз, 7 281 250 сўм ҳисобланган фоиз, 4 023 717 сўм пеня ва 900 000 сўм тўланмаган комиссион банк хизмати ҳақи, жами 72 069 719 сўм ундириш ҳамда ундирувни 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги қора, давлат рақам белгиси 10 727 VBA бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ААА вакили ВВВ(2023 йил 1 июндаги 144/11-05-976-сонли ишончнома билан)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ААА номидан ишончнома асосида унинг Янгийўл универсал банк хизматлари офиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан 2021 йил 26 мартда тузилган 18-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва жавобгардан 59 864 752 сўм асосий қарз, 7 281 250 сўм фоиз, 4 023 717 сўм пеня, 900 000 сўм тўланмаган банк хизмати ҳақи, жами 72 069 719 сўм ундириш ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги қора, давлат рақам белгиси 10 727 VBA бўлган “LACETTI” русумли автомашинага қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, кредит шартномаси юзасидан кредит қарздорлиги сўндирилмаганлиги, жавобгар кредитнинг асосий қарзи ва фоизларни кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатда қайтармасдан, шартнома шартларини жиддий равишда бузиб келаётганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими гибрид почта орқали юборилган ҳамда қўшимча равишда унинг “ravon_@mail.ru” электрон почта манзилига юборилган, булардан ташқари жавобгар жамиятнинг раҳбари 2023 йилнинг 12 август куни телефон орқали ҳам хабардор этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин. ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, жавобгарнинг суд мажлисида иштирокини таъминлаш борасидаги суднинг уринишлари самара бермади, у тегишли тартибда хабардор этилгани ҳолда вакили иштирокини таъминламади, шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 26 мартда тузилган 18-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга асосий восита - автотранспорт воситасини сотиб олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти асосида 138 126 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 7.1-бандида жавобгар ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган қайтариш жадвалига асосан тўлаш мажбуриятини зиммасига олган, жадвалга мувофиқ жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига қадар асосий қарз ва фоиз бўйича қарзни қоплаб бориши лозим бўлган. Аммо жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаган, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган, натижада 2023 йил 24 июль ҳолатига жами кредит қарздорлиги 72 069 719 сўмни (шундан 59 864 752 сўм асосий қарз (шундан 22 207 551 сўм муддати ўтган асосий қарз), 4 023 717 сўм пеня, 7 281 250 сўм ҳисобланган фоиз қарзи ва 900 000 сўм тўланмаган банк хизмати ҳақи) ташкил қилган. Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундирувни гаров мулкига қаратиш ва шартномани бекор қилиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Кредит шартномасининг кредит тўловлари жадвалида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати 2021 йил 12 апрелдан 2024 йил 26 мартга қадар этиб белгиланган. Кредит шартномасининг 8.10-бандининг “a”, “f” ва “g”-кичик бандларига кўра қарз олувчи томонидан муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлиги ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни муддатида тўламаслик, қарздорликни бевосита ёхуд билвосита тўламасликка олиб келувчи бошқа ҳар қандай омиллар, шартнома шартларини бажарилмаслиги кузатилган ҳолларида кредитор қарз олувчидан бир томонлама тартибда кредитнинг бутун ёки қисман суммасини муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги, қарз олувчи эса кредиторнинг талабларини муддатидан аввал бажаришга ва кредит суммасини қайтариш, кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ва шартномада кўзда тутилган бошва тўлов ва неустойкаларни тўлашга мажбурлиги белгиланган. Кредит шартномасининг 9.2-бандида эса қарз олувчи томонидан олинган кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, тўлов муддати ўтган кундан бошлаб, муддати ўтган кредит суммага нисбатан белгиланган фоиз ставкаси 1,5 баробарга оширилган ҳолда ҳисоблаб ундирилиши, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда эса тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлиги ва муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня ундирилиши, шунда ҳисобланган жами пеня миқдори бажарилмаган ва лозим даражада бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги назарда тутилган. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Худди шундай ҳуқуқ шартноманинг 11.13-бандида ҳам белгиланган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, жавобгарни жами 72 069 719 сўм қарзи мавжудлиги исботини топган, шу боис суд даъвонинг пул маблағлари ундириш қисмини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга даъво аризасида ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби ҳам қўйилган. Кредит шартномасининг 8-бандида қарз берувчи ҳисобланмиш банкнинг қатор ҳуқуқлари, жумладан 8.10-бандида қарз олувчи томонидан мажбуриятларни бажариш муддати кечиктирилса, кредитор ушбу талабларни кафилга тақдим этиш, шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкни ундиришга қаратиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281-моддасига мувофиқ, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг 3.8-бандига мувофиқ кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2021 йил 1 апрелда нотариал тасдиқланган гаров шартномаси асосида “LACETTI” русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D212193382DFFX0544, кузов рақами XWB5V31BVKA590743, шасси рақамсиз, қора рангли, давлат рақам белгиси 10 727 VBA бўлган Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2019 йил 20 декабрда берилган AAF 1471248 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган автомашина 86 328 750 сўм миқдорида баҳоланиб гаровга қўйилган. ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятларини лозим даражада бажаришни таъминламаган шундай экан, даъвонинг ушбу талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек даъвогар шартнома шартлари жиддий равишда бузилганлиги учун томонлар ўртасида 2021 йил 26 март куни имзоланган 18-сонли кредит шартномасини муддатдан олдин бекор қилишни сўраган. Кредит шартномасининг 11.13-банди “i” ва “j”-кичик бандларига кўра шартномани жиддий равишда бузиш ва шартномани муддатидан олдин бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномада белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатда кечиктирилиши ёки 12 ой давомида мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалида қайд этилган тўлов муддатини уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиши оқибатида жавобгарда шартномани муддатидан аввал бекор қилишга ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкинлиги назарда тутилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича тўловларни ойма-ой тўлаб боришни таъминламаган ва шартнома шартларини жиддий равишда бузган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 18-бандида тушунтириш берилганидек шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. ФКнинг 382-моддасига мувофиқ шартлашувчи тараф шартномани жиддий равишда бузса у суднинг ҳал қилув қарорига биноан бекор қилиниши мумкин. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча марта мурожаат қилиниб, шартномани бекор қилиш ҳақида огоҳлантирилган. Жумладан, 2022 йил 1, 12, 22 ва 29 декабрь кунлари огоҳлантириш хатлари юбориш орқали жавобгарга шартлашилган мажбуриятини бажариш, акс ҳолда шартномани бекор қилиш ҳақида судга мурожаат этилиши маълум қилинган. Бироқ жавобгар ушбу хатларга жавоб бермаган. Суд, жавобгар шартномани жиддий равишда бузганлиги тақдим этилган далиллар билан тўлиқ исботини топганлигини инобатга олиб, мазкур талабни ҳам қаноатлантиришни лозим топди. 7 билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, шартномани бекор қилиш талаби бўйича эса даъво тақдим этиш санасидаги базавий ҳисоблашнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд харажатлари асосий жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. ААА номидан ишончнома орқали унинг Янгийўл универсал банк хизматлари офиси ва “БББ” МЧЖ ўртасида 2021 йил 26 март куни тузилган 18-сонли кредит шартномаси бекор қилинсин. “БББ” МЧЖ ҳисобидан ААА фойдасига жами 72 069 719 сўм (шундан 59 864 752 сўм асосий қарз, 7 281 250 сўм фоиз, 4 023 717 сўм пеня ва 900 000 сўм банк комиссион хизмат ҳақи) ундирилсин. Ундирув 86 328 750 сўм миқдорида баҳоланиб гаровга қўйилган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D212193382DFFX0544, кузов рақами XWB5V31BVKA590743, шасси рақамсиз, қора рангли, давлат рақам белгиси 10 727 VBA бўлган Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2019 йил 20 декабрда берилган AAF 1471248 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “БББ” МЧЖга тегишли бўлган “LACETTI” русумли автомашинага қаратилсин. “БББ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4 741 394,38 сўм давлат божи, “Hamorbank” АТБ фойдасига эса 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья С.Ғ.Солиев