← Назад
Решение #508464 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| дирда МЖтК | 60 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 200 | — | code_article | |
| Рахматуллаевга МЖтК | 200 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2101/2186-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 14 август
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “ННН” хусусий корхонасидан 417 980 255 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили, адвокат МММ (2023 йил 1 майдаги 03-сонли ордерга асосан)
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Янгийўл туман ҳокимининг 2014 йил 1 мартдаги 140-сонли қарори
билан “ННН” хусусий корхонасига (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) қайта ишлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ўз ёрдамчи хўжалигига етиштириш ва захирасини яратиш учун Янгийўл
туман, Ҳалқобод қ.ф.й., У.Юсупов массиви ҳудуди захира ерларидан жами
48,18 га ер майдони (бундан буён матнда низоли ер майдони деб
юритилади) 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.
Мазкур қарорга асосан туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида
2014 йил 25 июнда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун
48,18 га ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича шартнома
тузилган. Шартнома 801-сон тартиб рақам билан Янгийўл туман
ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан рўйхатдан ўтказилган.
Туман ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 117-сонли “Туманда
фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ
хўжалиги корхоналарига ажратилган ер майдонларини туман захирасига
қайтариш ва узоқ муддатли ижарага олиш шартномаларини бекор қилиш
тўғрисида”ги қарорининг 2-банди билан туманда фаолият юритиб
келаётган фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонлари,
шу жумладан, жавобгарга тегишли ер майдони давлат захирасига олинган.
Туман ҳокимининг 2019 йил 4 сентябрдаги 3757-сонли қарорига
асосан “ЙЙЙ” МЧЖга (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) туман
захира ер фондидан Янгийўл тумани, Халқобод ҚФЙ, У.Юсупов массиви
ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун умумий
майдони 48,18 гектар бўлган ер майдони 30 йил муддатга ижарага
ажратилган.
Мазкур қарорга асосан туман ҳокимлиги ва даъвогар ўртасида
2019 йил 4 сентябрда ғалла-сабзавот қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариши учун 48,18 га ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш бўйича шартнома тузилган.
Янгийўл туман ҳокими қарор асосида “ЙЙЙ” МЧЖ томонидан ушбу
ажратилган ер майдонини ўзлаштириш ишлари 2019 йил ноябрь ойидан
бошланиб, 10 гектар майдонга 8000 дона Испаниядан келтирилган ўзиниўзи чанглатувчи MAXIMA-14 пайвантидаги Giant Red навли гилос
кўчатлари экилган.
Янгийўл туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, даъвогар ва бошқалар
иштирокида 2020 йил 15 сентябрда тузилган далолатномада Янгийўл
шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори, Тошкент
вилояти маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил
28 августдаги қарори ва Янгийўл туман ҳокимининг 2020 йил
4 сентябрдаги 1/17-3525-сонли хатига асосан даъвогар томонидан
2020 йил баҳор ойларида ташкил этилган интенсив боғ жавобгарга
бириктирилганлиги, текшириш кунида 7 960 туп гилос кўчатлари ўсиб
турганлиги маълум қилинган.
Туман ҳокимининг 2020 йил 11 декабрдаги 2027-сонли қарори билан
Тошкент
вилоят
маъмурий
суди
кассация
инстанциясининг
3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш бўйича 2020 йил 28 августдаги
қарори ижро учун қабул қилиниб, ушбу суд қарорга асосан жавобгарнинг
Янгийўл туман, Ҳалқобод ҚФЙ, У.Юсупов массиви ҳудуди захира
ерларидан жами 48,18 га ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи қайта давлат
кадастр рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Жавобгар ва Янгийўл туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 19 мартда
ер ижара шартномаси тузилиб, 16-тартиб рақам билан Янгийўл туман ер
ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан рўйхатдан ўтказилган.
Даъвогар, Янгийўл туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқалар
иштирокида 2021 йил 4 майда тузилган мажлис баёнида жавобгар раҳбари
Ботир қонунга зид равишда иккиламчи ижара шартномаларисиз маҳаллий
деҳқонларга ерни топширгани, жавобгар ва маҳаллий деҳқонлар
даъвогарга тегишли ер майдонидан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан
фойдаланган тақдирда МЖтКнинг 60-моддаси бўйича маъмурий чора
кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Даъвогар, Янгийўл туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори
ва бошқалар иштирокида 2021 йил 10 майда тузилган мажлис баёнида
жавобгар раҳбари Б.К.Рахматуллаев 10 гектар интенсив гилос боғи
ҳудудини фуқаролар Ж.Хамидов, В.Мухтаров, С.Ровшанбаевларга боғ
орасида экин экиш учун ўзбошимчалик билан берганлиги, боққа
ўз
вақтида
агротехник
тадбирлар
ўтказилиши
лозимлиги
тушунтирилганлиги, боғни суғориш, тагини чопиш ва бегона ўтларни
йўқотиш боғ орасида экин эккан фуқаролар томонидан, керакли
дориларни сепиш ва дарахтларни кесиш ишларини даъвогар вакили
томонидан амалга оширилиши келишиб олинганлиги кўрсатилган.
Жиноят
ишлари
бўйича Янгийўл
туман
судининг
3-1118-2101/1320-сонли маъмурий иш бўйича 2021 йил 4 июндаги қарори
билан даъвогар раҳбари Б.К.Рахматуллаев даъвогарга қарашли
ер майдонинин суд томонидан эгалик ҳуқуқи бекор бўлганига қарамасдан
ўзбошимчалик
билан
эгаллаб,
ердан
ноқонуний
фойдаланиб
келаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 200-моддасида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган.
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2021 йил
16 сентябрдаги ажрими билан шу суднинг 3-1118-2101/1320-сонли
маъмурий иш бўйича 2021 йил 4 июндаги қарори янги очилган ҳолат
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги Б.К.Рахматуллаевнинг аризаси
қаноатлантирилиб, қарор бекор қилинган. Ушбу иш бошқа кўрилмаган.
Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва
виночилик илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 16 июндаги
1/04-3-179-сонли
агрохулосасида
жавобгар
даъвогарнинг
фойдаланувидаги ушбу ер майдонидан фойдаланиб, у ерда гилос
кўчатларининг ораларига дон учун маккажўхори ва ҳар хил турдаги
сабзавот экинлари экканлиги сабабли боғ учун агротехник тадбирлари
қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида ер майдонида экилган
гилос кўчатларининг 2021 йил 16 июнь куни ҳолатига 2 975 донаси
қуриганлиги кўрсатилган.
Мазкур хулоса тузилиши учун даъвогар илмий-тадқиқот
институтига 2021 йил 15 июндаги 15-сонли шартнома тузилиб,
3 500 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2021 йил
21 июндаги расмийлаштирилган далолатномада даъвогар 2020 йил баҳор
ойларида жами 10 гектар ер майдонига 8 000 туп кўчат 5х2,5 схемада
гилос дарахти экканлиги, мевали боғда 2021 йилда агротехник тадбирлар
амалга оширилмаганлиги, 2020 йилда 8 000 та туп бўлса, 2021 йилда
5 025 туп дарахт мавжудлиги кўрсатилган.
“Midland consulting” МЧЖнинг Янгийўл тумани, У.Юсупов массиви
ҳудудида жойлашган даъвогарга тегишли МАХIMA-14 пайватдаги Giant red
навли қуриган гилос кўчатларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича
2021 йил 5 июлдаги ҳисоботда ҳар бир кўчат 139 321 сўм, 2 975 туп
қуриган, жами 414 480 255 сўмга баҳоланган.
“Hisob va biznes baholash” МЧЖ томонидан 2021 йил 10 июлда
тузилган эксперт хулосасида “Midland consulting” МЧЖнинг 2021 йил
5 июлдаги ҳисоботи ишончли деб кўрсатилган.
Янгийўл туман ҳокимининг 2022 йил 11 апрелдаги 1/22-854-сонли
жавобгар раҳбари номига йўллаган хатида жавобгарга вилоят ҳокимининг
ер
участкасини
ижарага
бериш
тўғрисидаги
қарори
қабул
қилинмаганлиги, ер участкасини ижарага бериш шартномаси
имзоланмаганлиги, ер участкаси чегараларини кўрсатиш далолатномаси
расмийлаштирилмаганлиги (тузилмаган), даъвогарга ер майдонига
сарфланган маблағларни қайтариш ёки туман захира ер фондидан
48,18 гектардан кам бўлган майдонга тенг ерни бериш таклифи
берилганда иккала таклифга жавобгар раҳбари рад жавоби берганлиги,
суд ҳужжатларида даъвогарга ажратилган ер майдонини жавобгарга
қайтариш ёки олиб бериш тўғрисида туман ҳокимлигига мажбурият
юклатилмаганлиги, жавобгарга қишлоқ хўжалиги мақсадларида захира
ер участкаларидан фойдаланиш бўйича умумий тартибда танловларда
иштирок этиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Тарафлар ва Янгийўл туман ҳокимлиги ўртасида низоли ер майдони
юзасидан қуйидаги ишлар маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан
кўрилган:
1) Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар маъмурий судининг
3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш бўйича 2020 йил 5 июндаги ҳал
қилув қарори билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
жавобгар манфаатида жавобгар Янгийўл туман ҳокимлигига нисбатан
аризаси қаноатлантирилиб, Янгийўл туман ҳокимининг 2019 йил
18 январдаги 117-сонли қарорининг жавобгарга оид қисми ҳақиқий эмас
деб топилган. Янгийўл туман ҳокимлиги зиммасига жавобгарга тегишли
ер майдонини қайтариб бериш мажбурияти юклатилган.
Тошкент вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2021 йил
28 августдаги қарори билан Янгийўл шаҳар маъмурий судининг
3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш бўйича 2020 йил 5 июндаги ҳал
қилув қарорини хулоса қисми 3-хатбошиси қонунга мувофиқлаштирилган
ҳолда, “Жавобгар Янгийўл туман ҳокимлиги зиммасига “ННН” хусусий
корхонасига ер ажратиш масаласини муҳокама қилиш мажбурият
юклатилсин” таҳририда баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш бўйича
2021 йил 25 мартдаги қарори билан Янгийўл шаҳар маъмурий судининг
2020 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят маъмурий суди
кассация инстанциясининг 2021 йил 28 августдаги қарори бекор қилиниб,
Янгийўл туман ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 117-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантириш рад қилинган,
аризанинг Янгийўл туман ҳокимлиги зиммасига жавобгарга 2014 йил
25 июндаги шартномада кўрсатилган 48,18 гектар ер майдонини қайтариб
бериш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш бўйича
2021 йил 19 августдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
25 мартдаги қарори бекор қилиниб, Тошкент вилоят маъмурий суди
кассация инстанциясининг 2021 йил 28 августдаги қарори ўз кучида
қолдирилган.
2) Тошкент вилояти Нурафшон туман маъмурий судининг
3-1118-2001/917-сонли маъмурий иш бўйича 2021 йил 9 февралдаги ҳал
қилув қарори билан қарори билан аризачи
бўлмиш
даъвогарнинг
жавобгар Тошкент вилояти Янгийўл туман хокимлигига нисбатан
мансабдор шахсларни хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш
ҳамда Янгийўл туман ҳокимининг 2020 йилнинг 11 декабрь кунидаги
2027-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят
аризалари қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
3-1118-2001/917-сонли маъмурий иш бўйича 2021 йил 28 апрелдаги
қарори билан Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
09 февраль кунги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича
аризачининг шикоят аризаси ва қўшимча шикоятини қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Тошкент вилояти Янгийўл туман
ҳокимининг 2020 йил 4 сентябрдаги 1/17-3525-сонли хатида ифодаланган
хатти-ҳаракати қонунга хилоф деб топилган. Тошкент вилояти Янгийўл
туман ҳокимининг 2020 йил 11 декабрдаги 2027-сонли қарори ҳақиқий
эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 3-1118-2001/917-сонли маъмурий иш бўйича
2022 йил 24 майдаги қарори билан Тошкент вилоят маъмурий суди
апелляция инстанциясининг 2021 йил 28 апрелдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
3)
Нурафшон
туманлараро
маъмурий
судининг
5-1101-2205/819-сонли маъмурий иш бўйича 2022 йил 18 майдаги ҳал
қилув қарори билан аризачи бўлмиш жавобгарнинг раҳбари
Б.Рахматуллаевнинг Янгийўл туман ҳокимлигига нисбатан Янгийўл туман
ҳокимининг 2022 йил 11 апрелдаги 1/22-854-рақамли хатида (Т.2,
и.в. 30-31) ифодаланган ҳаракатларини “қонунга хилоф” деб, Янгийўл
туман ҳокимининг 2019 йил 4 сентябрдаги 3757-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Тошкент вилоят маъмурий суд апелляция инстанциясининг
5-1101-2205/819-сонли маъмурий иш бўйича 2022 йил 28 июндаги қарори
билан Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 18 майдаги
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш тўғрисида
янги қарор қабул қилинган. Янгийўл туман ҳокимининг 2022 йил
11 апрелдаги 1/22-854-рақамли хатида ифодаланган ҳаракатлари
ғайриқонуний деб топилиб, Янгийўл туман ҳокимининг 2019 йил
4 сентябрдаги 3757-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 5-1101-2205/819-сонли маъмурий иш бўйича
2022 йил 30 сентябрдаги қарори билан Тошкент вилоят маъмурий суди
апелляция инстанциясининг 2022 йил 28 июндаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 5-1101-2205/819-сонли маъмурий иш бўйича
2023 йил 20 июлдаги қарори билан Тошкент вилоят маъмурий суди
апелляция инстанциясининг 2022 йил 28 июндаги ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 30 сентябрдаги қарори билан бекор қилиниб, Нурафшон
туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори
ўз кучида қолдирилган.
4) Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2102/
683-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори
билан жавобгарнинг Янгийўл туман ҳокимлигига нисбатан шартнома
тузиш мажбуриятни юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш
рад этилган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 4-1101-2102/683-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил
5 октябрдаги қарори билан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги
қарор қабул қилинган, жавобгарнинг даъво талабини қаноатлантириш
рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 4-1101-2102/683-сонли иқтисодий иш бўйича
2022 йил 21 июлдаги қарори билан Тошкент вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил
5 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирлган.
5) Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2201/
533-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъвогар Янгийўл тумани ҳокимлигининг жавобгарга ҳамда
қўшимча жавобгар Тошкент вилояти Кадастрлар палатаси Янгийўл туман
филиалига нисбатан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
билан Янгийўл туман ҳокими ўртасида 2021 йил 19 мартда тузилган
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат
ичида жавобгар Янгийўл тумани Ҳалқобод ҚФЙ, У.Юсупов массиви
ҳудудида жойлашган 48,18 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда
кўчирилган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 4-1101-2201/533-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил
22 ноябрдаги қарори билан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юзасидан янги
қарор қабул қилинган, даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган
(Т.3, и.в. 116-118).
Даъвогар 2021 йил 24 июлда Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
417 980 255 сўм зарар ундиришни сўраган.
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судининг
2021
йил
6 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилган.
Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
17 январдаги ажрими билан жавобгарнинг ҳал қилув қарорини янги
очилган
ҳолат
бўйича
бекор
қилиш
тўғрисидаги
аризаси
қаноатлантирииб, 2021 йил 6 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори
бекор қилинган ҳамда иш қайта кўриш учун тайинланган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 417 980 255 сўм
зарар ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарорига асосан апелляция
инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилиниб, Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 мартдаги қарори билан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 декабрдаги қарори бекор қилинган, жавобгарнинг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилиб, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят
суди
Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъати
апелляция
инстанциясининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилинган.
Иш янгидан кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига
юборилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 апрелдаги
ажрими билан ишга Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, “Midland consulting”
МЧЖ ва “Hisob va biznes baholash” МЧЖ, Янгийўл тумани хокимияти,
Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлигининг
Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлимини низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
даъвогарга етказилган зарарни қоплаб беришни, аввалги суд
мажлисларида даъво талаби тўлиқ асослаб берилганлиги, тарафлар
ўртасида келишув тузиш имконияти мавжуд эмаслигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик
ва виночилик илмий-тадқиқот институти, “Midland consulting” МЧЖ ҳамда
“Hisob va biznes baholash” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни
вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар Янгийўл тумани хокимлиги, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги
бўлими ва Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Янгийўл туман
бўлими
вакиллари
суд
мажлисида
вакиллари
иштирокини
таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг
ажрими ишда иштирок этувчи шахсларга гибрид ва электрон почта
орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига
кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакили тушунтиришини эшитиб, даъво аризаси
важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни, суд харажатларини даъвогар ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 11-моддаси биринчи бандининг 8-хатбошисида
фуқаролик ҳуқуқлари зарарни тўлаш йўли билан ҳимоя қилиниши
белгиланган.
ФК 15-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат органи ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка
мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор
шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида
фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат
томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан
қопланиши лозим.
ФК 985-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ғайриқонуний
ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу
жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозим.
Даъво аризасида даъвогар жавобгар томонидан унга тегишли
ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги оқибатида
даъвогар 10 гектар ер майдонида ташкил этган интенсив гилос боғидаги
дарахтларга зарар етказилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ваҳоланки, Янгийўл туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, даъвогар
ва бошқалар иштирокида 2020 йил 15 сентябрда тузилган далолатномада
маъмурий суд қарорлари ва Янгийўл туман ҳокимининг 2020 йил
4 сентябрдаги 1/17-3525-сонли хатига асосан даъвогар томонидан
2020 йил баҳор ойларида ташкил этилган интенсив боғ жавобгарга
бириктирилганлиги, текшириш кунида 7 960 туп гилос кўчатлари ўсиб
турганлиги маълум қилинган бўлиб, жавобгар томонидан ер майдони
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинмаганлигидан, балки туман
ташкилотлари томонидан унга фойдаланишга бириктирилганлигини
кўрсатади.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш
бўйича 2021 йил 19 августдаги қарорида Янгийўл туман ҳокимининг
2014 йил 1 мартдаги 140-сонли қарори 4-бандида туман Ер ресурслари
ва давлат кадастр бўлимига жавобгар билан ижара шартномаси тузиш
ва давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилганлиги, Давлат
кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси Янгийўл тумани
филиалининг Олий судга 2021 йил 17 августда йўллаган 1476-сонли хатда
жавобгар билан 2014 йилда ижара шартномаси тузилганлиги ва давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида архив ҳужжати мавжуд эмаслиги,
801-сонли рақам билан шартнома рўйхатдан ўтмаганлиги маълум
қилинганлиги (Т.1, и.в. 222), жавобгар томонидан тақдим этилган ижара
шартномасининг аслида ижарага олиш шартномасида кадастр бўлими
бошлиғи Б.Қурбонов номидан имзо ва кадастрнинг муҳри қўйилганлиги,
шартнома давлат рўйхатидан 801-сонли тартиб рақам билан рўйхатдан
ўтказилганлиги қайд этилганлиги, ер участкасининг харитаси ва фермер
хўжалигига
ажратилган
ер
майдонларини
жойида
кўрсатиш
далолатномаси тузилиб, кадастр муҳри қўйилганлиги, давлат органи
ижара шартномасини тузишда ўз вазифасини лозим даражада
бажармаганлиги
учун
жавобгарлик
тадбиркорлик
субъектига
юкланмаслиги лозимлиги таъкидланиб, даъвогарга туман ҳокимлигига
нисбатан зарар ундириш масаласида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган.
Мазкур қарорга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1101-2102/
683-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 21 июлдаги қарорида
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 19 августдаги қарори билан
хусусий корхона ҳамда ҳокимлик ўртасида шартнома мавжудлиги
ва у давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда хусусий корхонада ер
участкасига бўлган ҳуқуқ мавжуд эканлиги тасдиқланганлиги, яъни,
хусусий корхона билан ҳокимлик ўртасида 2014 йил 15 июнда тузилиб,
801-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Фермер хўжалиги
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси
мавжуд бўла туриб, даъвогарнинг ҳокимлик зиммасига шартнома тузиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвосини
қаноатлантириб
бўлмаслиги тўғрисида хулосага келинган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг раҳбари Б.Рахматуллаевга
МЖтКнинг 200-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбли деб
топилганлигини кўрсатиб ўтилган бўлса-да, жиноят ишлари бўйича
Янгийўл туман судининг 3-1118-2101/1320-сонли маъмурий иш бўйича
2021 йил 4 июндаги қарори шу суднинг 2021 йил 16 сентябрдаги ажрими
билан янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш юзасидан бекор
қилинганлиги, ушбу иш бошқа кўрилмаган бўлиб, жавобгар раҳбарининг
ўзбошимчалик ҳуқуқбузарлигини содир этганлиги бўйича якуний қарор
қабул қилинмаган.
ИПК 73-моддасининг иккинчи-учинчи қисмларга кўра, иқтисодий
суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун
фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув
қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли
бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жавобгар ижара шартномаси
тузганлиги ва уни рўйхатдан ўтказганлиги маъмурий суд қарори билан
аниқланганлиги, амалда жавобгарга тегишли ер майдонини захира олиш
тўғрисидаги қарор 3-1119-2001/524-сонли маъмурий иш бўйича Янгийўл
шаҳар судининг 5 июндаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб
топилгач, жавобгарнинг қонуний кучда бўлган ижара шартномаси ва
рўйхатдан ўтказилганлиги асосида фойдаланиш ҳуқуқи қайта
тикланганлиги, туман муассасалари томонидан жавобгарга ер майдони
бириктириб берилганлиги, даъвогарга ер майдони ажратиш тўғрисидаги
туман ҳокимлиги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш маъмурий суд
томонидан қарор устидан шикоят бериш муддати ўтганлиги сабабли рад
этилганлиги, жавобгарга ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарор ҳам
бекор қилинмаганлиги, ижара шартномаси мавжудлиги, ерни захирага
олиш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас деб топилиши жавобгарнинг
ҳуқуқлари тикланишини англатиши, унга ер ажратиш қарори, ижарага
шартномаси тегишли тарзда расмийлаштирилмаган бўлиб, бу ҳолат туман
ҳокимлиги ва кадастр ташкилотлари хатларида кўрсатилган бўлса-да,
мутассадди давлат органлари томонидан ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги ҳолати юзасидан жавобгарга жавобгарлик
юклатилиши мумкин эмаслигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгар низоли ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги
тўғрисидаги важларини асоссиз деган тўхтамга келади.
Қолаверса, дастлаб жавобгарга ер майдони фойдаланишга
бириктириб берилиб, кейинчалик туман ҳокимининг низоли ер
майдонини жавобгарга қайтариш тўғрисидаги қарори (кейичалик 3-1118-
2001/917-сонли
маъмурий
иш доирасида ҳақиқий эмас деб
топилган) асосида ҳамда тегишли қайта ишловчи ташкилотлар билан
расмий шартномалар тузган ҳолда фойдаланиб келганлиги, даъвогарга
низоли бўлган ер майдони туман ҳокимлиги томонидан ажратиб
берилганлигини
инобатга
олиб,
суд
жавобгар
ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) ва даъвогарга етказилган зарар ўртасида сабабий
боғланиш мавжуд эмас деган хулосага келади.
ФКнинг
335-моддасига
кўра,
агар
кредитор
қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги
юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг
кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни
бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли.
Даъвогар томонидан низоли ер майдонини жавобгарга қайтариш,
мажбурий чиқариш тўғрисидаги суднинг қарори бўлмаган ҳолда
ер
майдонини
жавобгарга
бириктириб
берилишига
эътироз
билдирмаганлиги, жавобгар ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб
олган деган важлари юзасидан суд тартибида низолашмаганлиги,
жавобгарнинг низоли ер майдонидан фойдаланишга йўл қўйганлигидан
далолат беради.
Қолаверса, даъвогар иштирокида 2021 йил 4 май ва 10 майда
тузилган мажлис баёнларида низоли ер майдонидан жавобгар
раҳбарининг рухсати билан маҳаллий деҳқонлар фойдаланаётганлиги,
боғни суғориш, тагини чопиш ва бегона ўтларни йўқотиш боғ орасида
экин эккан фуқаролар томонидан, керакли дориларни сепиш
ва дарахтларни кесиш ишларини даъвогар вакили томонидан амалга
оширилиши келишиб олинганлиги кўрсатилган бўлиб, мазкур мажлис
баёнларида гилос боғига зарар етказилганлиги аломатлари мавжудлиги
қайд этилмаган.
Ваҳоланки, Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил
16 июндаги агрохулосаси олинишига даъвогарнинг 11 июндаги
мурожаати асос бўлган бўлиб, жавобгар боғ учун агротехник тадбирлари
қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида ер майдонида экилган
гилос кўчатларининг 2 975 донаси қуриганлиги кўрсатилган бўлиб, ўттиз
икки кун ичида гилос кўчатларига қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик)
сабабли зарар етказилиши мумкин бўлганлиги ҳамда ушбу аломатлари
даъвогар томонидан мажлис баёни тузилиши давомида нима сабабдан
аниқланмаганлиги даъвогар важларида кўрсатиб ўтилмаган.
Шу билан бирга, даъвогар томонидан мазкур баёнлар юзасидан
ўз зиммасига олган дориларни сепиш, дарахтларни кесиш ва бошқа
ҳаракатлар амалга оширилганлиги, дарахтлар ҳолатини лозим даражада
сақлаш юзасидан чоралар кўрганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим
этилмаган бўлиб, 2021 йил 16 июндаги агрохулосада даъвогар
бажарилишини ўз зиммасига олган, дарахтларни минерал ва органик
ўғитлар билан озиқлантирилмаганлиги ҳам сабаб бўлганлиги
кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар қайд этилган ҳолатларга кўра,
низоли ер майдонида экилган интенсив боғни ўзида сақлаш бўйича
етарли ҳаракат қилмаганлиги, дарахтларни парваришлаш бўйича ўз
зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги, зарар етказилиши
олдини олиш, унинг оқибатларини камайтиришга қаратилган чораларни
кўрмаган деб ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд жавобгар ўзбошимчалик
билан ер майдонини эгаллаганлиги ўз тасдиғини топмаганлиги,
даъвогарга зарар етказилиши ва жавобгарнинг ҳаракатлари ўртасида
сабабий боғланиш мавжуд эмаслиги, даъвогар юзага келган зарарни
олдини олиш ёки миқдорини камайтириш чораларини кўрмаган ҳолда
улар юзага келишига йўл қўйиб берганлиги, Янгийўл туман ҳокимининг
кейинчалик маъмурий судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топилган
қарорлари қабул қилиниши зарар етказилишига шароит яратиб
берганлиги, даъво талаби далиллар билан исботланмаганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъвогар судга даъво аризаси тақдим этишда
4 179 802,55 сўм давлат божи ва 20 000 сўм (400 сўм ортиқча) почта
харажати,
апелляция
инстанцисига
шикоят
тақдим
этишда
2 089 901,27 сўм давлат божи ва 25 000 сўм (3 400 сўм ортиқча) почта
харажати тўлаганлиги, жавобгар кассация шикояти тақдим этишда
2 090 000 сўм (98,73 сўм ортиқча) давлат божи ва 24 000 сўм давлат божи
тўлаганлиги, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлигини
инобатга олиб, даъвогар тўлаган 6 269 703,82 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдириб,
3 800 сўм почта харажатини даъвогарга маълумотнома асосида
қайтаришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 2 089 901,27 сўм давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажати ундиришни, ортиқча тўланган
98,73 сўм давлат божини жавобгарга маълумотнома асосида қайтаришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 73, 75, 118, 170, 176-179,186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
13
корхонаси фойдасига 2 089 901,27 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
6 269 703,82 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилиб, 3 800 сўм почта харажати маълумотнома асосида
қайтарилсин.
“ННН” хусусий корхонасига ортиқча тўланган 98,73 сўм давлат божи
маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақа
ва маълумотномалар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов