← Назад
Решение #508660 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8367-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат “ЙЙЙ”
манфаатида жавобгар “ННН” хусусий корхонаси ҳисобидан 77 546 095,62
сўм муддати ўтган асосий қарз, 30 264 523,66 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, 736 799 999 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, жами
844 610 618,28 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни “ННН”
хусусий корхонасига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган ер участкасининг кадастр рақами
№11:15:06:05:01:0029, ер участкасининг майдони 4 500 м.кв, қурилиш
остидаги участка майдони 2 572,51 м.кв бўлган нотурар жой ерга эгалик
қилиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган мулкга қаратиш ва
онлайн аукцион савдосидаги бошланғич баҳосини 862 500 000 сўм деб
белгилаш, ундирувни 575 000 000 сўм қийматидаги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллигига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили РРР (2023 йил 09 январдаги 03-33-5/7-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Акциядорлик тижорат “ЙЙЙ” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ННН” хусусий корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 4 майда 22-2021-сонли кредит линияси
очмасдан кредит бериш шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 2.1-бандида сутни чорвачилик фоалиятини
ривожлантириш мақсадида сементал зотли қора моллар соти олиш учун
986 000 000 сўм кредит маблағларини 60 ойга, 9 ой имтиёзли давр билан,
сутни қайта ишлаш ускунаси сотиб олиш учун 164 000 000 сўм кредит
маблағларини 36 ойга, 6 ой имтиёзли давр билан, кредит бўйича фоиз
ставкаси 20 фоиз эканлиги, шундан 6 фоизи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён
матнда жамғарма деб юритилади) қоплаб бериши белгиланган.
Даъвогар ва қарздор ўртасида 2021 йил 11 май куни Зангиота
туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Э.М.Рахмонов
томонидан тасдиқланган ипотека шартномасида кредит шартномасини ўз
вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти, Янгийўл
тумани, Бунёдкор МФЙ (аввалги: Эски Қовунчи қ.ф.й., И.Ўразов м.ф.й.,
Улуғбек кўчаси, рақамсиз уй) ҳудудида жойлашган қарздорга тегишли
нотурар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйиши, кўрсатилган
нотурар-жой 4 500 кв.м. ер майдонида жойлашган, умумий фойдаланиш
майдони 1 272 кв.м., участкадаги қурилиш майдони 2 572,51 кв.м., умумий
қурилиш ости майдони 1 934,06 кв.м.дан иборат, 11-15-06-05-01-0029
кадастр рақами берилганлиги, даъвогар ва қарздор ўртасида 2021 йил
4 майдаги гаров объекти қийматини келишув далолатномасига кўра
862 500 000 сўмга баҳоланганлиги қайд этилган.
Жамғарма, даъвогар ва қарздор ўртасида 2021 йил 29 апрелда
2021/К-6779-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг
1.4-бандида
жамғарманинг
кафиллик
мажбуриятлари
миқдори
575 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Қарздор кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган кредит
тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган.
Даъвогар 2023 йил 23 июнда қарздорга муддати ўтган кредит
қарздорлигини қайтариш юзасидан огоҳлантириш хати берилган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор
ҳисобидан 77 546 095,62 сўм муддати ўтган асосий қарз, 30 264 523,66 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 736 799 999 сўм муддати келмаган асосий
қарздорлик, жами 844 610 618,28 сўм кредит қарздорлиги ундириш,
ундирувни қарздорга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган ер участкасининг кадастр рақами
№11:15:06:05:01:0029, ер участкасининг майдони 4 500 м.кв, қурилиш
остидаги участка майдони 2 572,51 м.кв бўлган нотурар жой ерга эгалик
қилиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган мулкга қаратиш ва
онлайн аукцион савдосидаги бошланғич баҳосини 862 500 000 сўм деб
белгилаш, ундирувни 575 000 000 сўм қийматидаги жамғарма
кафиллигига қаратишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 августдаги ажримлари билан жамғарма дастлаб
ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс, кейин жавобгар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
кредит қарздорлиги бўйича тўлов белгиланган муддатларда амалга
оширилмаётганлиги, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан
бузилганлигини, жамғармага нотўғри даъво тақдим қилинганлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жамғарма судга эътирознома тақдим этиб, даъвогар томонидан
жамғармага нисбатан даъво қарздордан ундирувнинг барча чоралари
кўрилганидан сўнг берилиши мумкинлиги, шунга кўра жамғармага
нисбатан талабни рад этишни, ишни вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган қарздор вакили иштирокини таъминламади. Ишни
кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими кафилга электрон,
қарздорга гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
қарздор вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 4.3.3-бандида даъвогар 30 кундан ортиқ
муддатда кредит бўйича асосий ва фоизлар тўланмаганда қарздорни
бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит
таъминотига қаратишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан олинган кредит
маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатларда
қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги, даъвогар кредит бўйича барча
суммаларни қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига
77 546 095,62 сўм муддати ўтган асосий қарз, 30 264 523,66 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи, 736 799 999 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик,
жами 844 610 618,28 сўм кредит қарздорлиги ундиришни лозим топади.
Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма
қарори 23-бандининг иккинчи-учинчи қисмларига кўра, судларнинг
эътибори шунга қаратилсинки, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори
билан белгиланмайди. Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган
мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич
сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув
қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека)
тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши
тўғрисида тушунтириш бериши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан кредит шартномаси
юзасидан
зиммасига
олган
мажбуриятлари
лозим
даражада
бажарилмаганлиги сабабли кредит қарздорлиги муддатидан олдин
ундирилиши белгиланганлиги, мажбурият бажарилиши қарздорга
тегишли нотурар-жой ипотека шартномаси билан таъминланганлиги,
ипотека шартномасида ипотека тавсифи аниқ белгиланганлиги,
шартномадаги тавсифга кўра ундирув қаратиладиган объектни
белгилаши лозимлигини инобатга олиб, ундирувни гаров объектига
қаратишни лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогарга суд томонидан гаров объекти
бошланғич баҳоси суд томонидан белгиланмаслиги, ушбу баҳо ипотека
шартномасида белгиланган миқдорда белгиланиши тушунтирилади.
Даъвода ундирувни жамғарманинг 575 000 000 сўм кафиллигига
қаратиш сўралган.
Кафиллик шартномасининг 2.7-бандида жамғарма кафиллиги
субсидиар ҳисобланиши, 2.8-бандида агар кредит шартномасида
белгиланган тартибда банк олдидаги қарз миқдори қайтарилмаса, Бош
банк кафил (жамғарма)га талабларни қўйиши, 2.9-бандида талаб
(эътироз) Бош банкнинг ваколатли шахси томонидан имзоланиши ва Банк
муҳрининг босма изи билан тасдиқланиши кераклиги, 2.11-бандида кафил
тақдим этилган талабномани берилган кафиллик ва илова қилинган
ҳужжатларнинг мувофиқлигини кўриб чиқиши, кафилга қўйилган
талабнома кафил томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилиши,
эътирозлар билдирилган тақдирда, кафил банкдан талабнома тушган
санадан бошлаб 3 кун мобайнида банкка мавжуд барча эътирозлар
крсатилган хатини юбориши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 17-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган
хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик
юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ, даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу
шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга кўра, суд кафиллик шартномасида жамғармага
мажбурият
бажарилиши
бўйича
талабнома
юбориш
тартиби
белгиланганлиги, даъвогар талабнома тартибига риоя этилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлиги, 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли Қўшма Пленум қарори 301-бандида банк томонидан
қарздордан ундирилиш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар тақдим этмаган ҳолда жамғарма кафиллигига қаратиш
тўғрисидаги даъво рад этилиши кўрсатилган бўлса-да, бу ҳолат кафиллик
шартномасида талабнома тартибига риоя этиш лозимлигини истисно
этмаслигини инобатга олиб, ундирувни жамғарма кафиллигига қаратиш
даъво талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар даъво ариза тақдим этишда давлат божи тўловидан озод
6
бўлганлигини инобатга олиб, қарздордан республика бюджети фойдасига
16 892 212,37 сўм давлат божи, 33 000 сўм сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
кафиллигига қаратиш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ННН” хусусий корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат “ЙЙЙ”
фойдасига 844 610 618,28 сўм (шундан, 77 546 095,62 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 30 264 523,66 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 736 799 999 сўм
муддати келмаган асосий қарз) кредит қарздорлиги, 33 000 почта
харажати ундирилсин.
Ундирув “ННН” хусусий корхонасига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, Бунёдкор МФЙ (аввалги: Эски Қовунчи қ.ф.й.,
И.Ўразов м.ф.й., Улуғбек кўчаси, рақамсиз уй) ҳудудида жойлашган
қарздорга тегишли нотурар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга
қўйилган 4 500 кв.м. ер майдонида жойлашган, умумий фойдаланиш
майдони 1 272 кв.м., участкадаги қурилиш майдони 2 572,51 кв.м., умумий
қурилиш ости майдони 1 934,06 кв.м.дан иборат, 11-15-06-05-01-0029
кадастр рақами берилган нотурар-жойга қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ННН” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджети фойдасига
16 892 212,37 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов