← Назад
Решение #508706 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 264 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8366-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банки жавобгар “ЕЕЕ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34 662 124,13 сўм фоиз
қарздорлиги ундириш, ундирувни “Qurilish g’isht baraka” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли тарафлар ўртасида 256 250 000 сўмга
баҳоланган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури юк (ўзи ағдарувчи),
двигатель №130117049417, кузов рақамсиз, шасси LZZ5ELND8DD738311,
ранги
оқ
(белый),
Тошкент
вилояти
ИИБ
ЙХХБ
3-ТРИБ томонидан 12.03.2016 йилда берилган AAC 6536167-сонли
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “HOWO” русумли,
давлат рақам белгиси 10 571 WAA бўлган автомашинага қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили ТТТ (2023 йил 4 январдаги 04/41-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17
декабрда кредит шартномаси тузилиб, унга кўра жавобгарга айланма
маблағларни тўлдириш учун 205 000 000 сўм, йиллик 20 фоиз устама
тўлаш шарти билан 18 ойга кредит ажратилган.
Даъвогар, қарздор ва “Qurilish g’isht baraka” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида 2020 йил
18 декабрда кафиллик шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг
3-бандида даъвогар ва қарздор ўртасидаги 2020 йил 17 мартдаги кредит
шартномаси бўйича кафиллик суммаси 256 250 000 сўм эканлиги
белгиланган.
Даъвогар, қарздор ва кафил (гаровга қўювчи) ўртасида 2020 йил
18 декабрда Янгийўл шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан
шуғулланувчи нотариус Х.И.Умаров томонидан тасдиқланган гаров
шартномасига асосан кредит шартномасини таъминлаш мақсадида
кафилга тегишли бўлган: “HOWO” русумли, 2013 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель №130117049417, кузов рақамсиз, шасси LZZ5ELND8DD738311,
ранги оқ (белый), Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ 3-ТРИБ томонидан
12.03.2016 йилда берилган AAC 6536167 рақамли транспорт воситасини
қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган автомашина гаровга
қўйилган.
Қарздор ўз зимасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга
мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг қарздор ва кафилга нисбатан даъво
талаблари қаноатлантирилиб, қарздор ва кафилдан солидар тартибда
даъвогар фойдасига 164 655 745 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши
белгиланиб, ундирув кафилга тегишли бўлган гаров объектига
қаратилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги
сабабли, даъвогар томонидан 2023 йил 10 июль куни ҳолатига
34 662 124,13 сўм фоиз қарздорлиги ҳисобланган.
Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, қарздор ва кафилдан 34 662 124,13 сўм фоиз
қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
кредит қарздорлиги ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли муққаддам
судга
мурожаат
қилиниб,
кредит
қарздорлиги
ундирилиши
белгиланганлиги, гаров объект кафил томонидан ижрога тақдим
этилмаганлиги сабабли, ундирувни қаратиш имконияти бўлмаган, суд
қарори қабул қилинганидан 2023 йил 10 июль кунига қадар оширилган
26 кредит фоизи ҳисоблаб борилиб, 34 662 124,13 сўм фоиз қарздорлиги
юзага келганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган қарздор ва кафил вакиллари иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
кафилга электрон, қарздорга гибрид ва электрон почта орқали етказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
қарздор ва кафил вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини қарздор ва кафил зиммасига мутаносиб равишда
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кредит шартномасининг 2.2.1-бандида муддати тўланган тўловлар
учун 20 фоиз, муддати ўтгандан 26 фоиз ташкил этиши кўрсатилган.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун
унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар
тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Худди шунга ўхшаш
қоида кафиллик шартномасининг 2.2-бандида ҳам назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан кредит қарздорлиги
бўйича белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги, шу сабабли, юқори
фоиз бўйича қарздорлик ҳисобланганлиги, кафил томонидан қарздор билан
бирга солидар тартибда жавобгар эканлиги, даъво талаби кафиллик суммаси
доирасида эканлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни,
қарздор
ва
кафилдан
солидар
тартибда
даъвогар
фойдасига
34 662 124,13 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни лозим топади.
Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Гаров шартномасининг 4-бандида гаровга олувчи (даъвогар) асосий
мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтда ундирувни гаровга
қўйилган нарсага қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши, агарда шартномада ёки
қонунларда имтиёзли муддат белгиланмаган бўлса, 5-бандида қарз олувчи
(қарздор) гаров билан таъминланган мажбуриятни тўлиқ тўлагунга қадар
гаровга олувчи гаровга қўйилган барча мол-мулкларга бўлган ҳуқуқини
сақлаб қолиши, 6-бандида гаровга олувчи талаби гаровга қўйилган молмулклар қийматидан қондирилиши белгиланган.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма қарори 26-бандининг учинчитўртинчи қисмгларига мувофиқ, судларга тушунтирилсинки, кредитор
қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш
кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров
нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда,
агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров
объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган
бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини
қаноатлантириши мумкин.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар даъво ариза тақдим этишда давлат божи тўловидан озод
бўлганлигини инобатга олиб, қарздор ва кафилдан республика бюджети
фойдасига 693 242,48 сўм давлат божи, 33 000 сўм сўм почта харажатини
солидар тартибда ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ва “Qurilish g’isht baraka”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда “ЙЙЙ”
акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига 34 662 124,13 сўм фоиз
қарздорлиги, 33 000 сўм почта харажати, жами 34 695 124,13 сўм
ундирилсин.
5
“ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ва “Qurilish g’isht baraka”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда республика
бюджети фойдасига 693 242,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув “Qurilish g’isht baraka” масъулияти чекланган жамияти
тегишли бўлган “HOWO” русумли, 2013 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель №130117049417, кузов рақамсиз, шасси LZZ5ELND8DD738311,
ранги оқ (белый), Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ 3-ТРИБ томонидан
12.03.2016 йилда берилган AAC 6536167 рақамли транспорт воситасини
қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган автомашина қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов