Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1754 Дата решения 14.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение БУСТОНЛИК ТУМАНИ Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый "O'ZBEKGIDROENERGOQURILISH" акционерлик жамияти
Source ID 1160399 Claim ID 3419579 PDF Hash 09561c7d70b28ee5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 45-моддаси тисодий процессуал кодекси 45 code_article
тисодий процессуал кодексининг 129-моддаси тисодий процессуал кодекси 129 code_article
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 157 символов
4-1102-2302/1754-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 август Чирчиқ шаҳри раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлимининг жавобгар - “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖ ҳисобидан 53.768.708 сўм регресс қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар вакили Ж.Михридинов (2023 йил 17 апрелдаги 01/421-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлими (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖ (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 53.768.708 сўм регресс қарздорлик ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, судга 2023 йил 3 июлда ариза йўллаб, унда ишга “Charbog’ Gas qurilish” УКни иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этишни, суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқиб, даъвони “Charbog’ Gas qurilish” УКга нисбатан қаноатлантиришини сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 45-моддасида суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин. Агар даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд бу шахсни даъвогарнинг розилиги билан иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин. 1 Суднинг 2023 йил 5 июлдаги ажрими билан ишга иккинчи жавобгар сифатида жалб қилинган “Charbog’ Gas Qurilish” УК вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси иккинчи жавобгарнинг манзилига юборилган. Бироқ, жавобгар ўзининг манзилида йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан қайтиб келган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 129-моддасига асосан ишни иккинчи жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖ вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖ томонидан “Charbog’ Gas qurilish” УКни қўшиб олиш чоралари кўрилаётганлигини, лекин мазкур жараён ҳали ўз ниҳоясига етмаганлигини ва ҳозирда унитар корхона фаолият юритаётганлигини билдирди. Суд жавобгар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлимининг даъво талабини қаноатлантиришни, регресс қарздорликни иккинчи жавобгар “Charbog’ Gas Qurilish” унитар корхонадан ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам зиммасига юклашни лозим топади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 15-моддасига кўра, ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади. Иш хужжатларидан кўринишича, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлими томонидан “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖнинг корхонада ўз меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган тартибда далолатнома қилинган Сайпулатов Ниғматилла Норпулатович, Халолов Туйчи Тиллабоевич, 2 Шомансуров Тиллавой Таджибевичларга жами 53.768.708 сўм пенсия пули тўланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 4-бандларида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида эса ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлари белгилаб қўйилган. Ишни суд мажлисида кўриш давомида “Charbog’ Gas qurilish” УК 2018 йил 4 декабрда 000854-02-рақам билан давлат рўйҳатидан ўтганлиги, Уставнинг 2.2-бандида корхона юридик шахс бўлиб, ўз балансига, банк ҳисоб рақамига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамига, ўз номи битилган думалоқ муҳрга эгалиги, мазкур Уставнинг 2.3-бандида корхона Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ўрнатилган тартибда ўзининг номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларни амалга ошириши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши ҳамда муаммоларни ҳал этишда бошқа идораларда вакиллик қилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ушбу Уставнинг 2.6 ва 2.7-бандларида корхона таъсисчининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмаслиги, таъсисчи ушбу уставда назарда тутилган ҳоллардан ташқари корхонанинг мажбуриятлари учун жавобгар эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Гарчи, “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖнинг 2020 йил 28 майдаги 92-сонли буйруғида “Charbog’ Gas qurilish” УКнинг “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖга қўшиб олиниши белгиланган. Бироқ, “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖ вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг сайтидан олинган маълумотда “Charbog’ Gas qurilish” УК корхонаси ҳозирда фаолият юритаётганлиги ва ўз фаолииятида юридик мақомга эгалиги аниқланди. Мазкур ҳолатда, суд “Charbog’ Gas qurilish” УКнинг “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖга қўшиб олинмаганлигидан келиб чиқиб, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлимининг жавобгар “O`zbekgidroenergoqurilish” АЖ ҳисобидан 53.768.708 сўм регресс қарздорлик ундириш талабини иккинчи жавобгар “Charbog’ Gas qurilish” УКга нисбатан қаноатлантиришни лозим топади. 3 Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини иккинчи жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7, 12, 15, 66-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлимининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Иккинчи жавобгар “Charbog’ Gas qurilish” УК ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлими фойдасига ногиронлик пенсиясига сарфланган 53.768.708 сўм ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Иккинчи жавобгар “Charbog’ Gas qurilish” УК ҳисобидан республика бюджетига 1.075.374,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 4