← Назад
Решение #508804 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8360-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 август
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
Тошкент туман прокуратурасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан
10 553 080,92 сўм асосий қарз, 583 808,98 сўм пеня, жами 11 136 889,90 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
Зангиота туман прокурори ёрдамчиси ИИИ, даъвогар вакили ТТТ (2023
йил 11 январдаги ДА 43-21/03-49-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор “ККК” (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 5 январда 48-1283-сонли
юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун
электр таъминоти шартномаси тузилган, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси
ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик
олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга энергиясини
етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига
олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган
тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган.
Даъвогар 2023 йил 26 июлда юзага келган қарздорликни бартараф
этиш юзасидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги
талабнома юборган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган.
Тошкент туман прокуратураси даъвогар манфаатида Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 10 553 080,92 сўм асосий қарз, 583 808,98 сўм пеня,
жами 11 136 889,90 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Зангиота туман прокуратураси вакили даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан етказиб
берилган электр энергияси учун қарздорлик юзага келганлиги, суд
мажлиси кунига қадар қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгардан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш,
тасарруфидаги
энергетика
шохобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади.
Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган.
Даъвогар 2023 йил 14 августда жавобгарнинг қарздорлик
қопланмаганлиги маълумотнома берган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, бир томонлама солиштирма далолатнома
билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар шартлашилган
муддатларда электр энергияси учун тўловларни амалга оширмаганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 553 080,92 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Даъвода 583 808,98 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.10-бандида ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган
деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб
бериладига корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлиги, тарафлар томонидан шартнома шартларида
белгиланган олдиндан тўлов амалга ошириш тартибига риоя
қилинмаганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда,
пеня миқдорини 200 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи
тўланмаганлиги, жавобгар судга даъво тақдим этганидан сўнг
қарздорликни қоплаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик
жамияти фойдасига 10 553 080,92 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня,
33 000 сўм почта харажати, жами 10 786 080,92 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
5
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов