Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2302/4625 Дата решения 14.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Ответчик / Подсудимый MEDICAL DIAGNOSTICS EVOLUTION масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153352 Claim ID 3591655 PDF Hash 31b72be363e4110b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 389 символов
4-1601-2302/4625-сонли иқтисодий иш судья:Ж.С.Мусабоев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 14 август Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Мусабоев, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 935 022 сўм асосий қарз, 967 511 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 935 022 сўм асосий қарз, 967 511 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баѐн қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 24 ноябрда 326/LX-сонли шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар (буюртмачи)нинг мурожаатига асосан даъвогар (бажарувчи) Наманган вилояти, Наманган шаҳри ҳудудидаги қурилаѐтган қурилиш объектида лабаратория синовларини ҳамда тахлил ишларини амалга оширишни ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида жавобгар олдиндан 30 фоиз миқдорида тўловларни амалга ошириши, ишлар бажарилиб, қабул қилиб олингандан сўнг қолган тўловлар амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Шартномага мувофиқ, даъвогар ўз зиммасидаги мажбуриятини бажариб, жавобгарга бажарилган ишларни топширган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмай, бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан 1 935 022 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогардан 1 935 022 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли қўйилган, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида, жавобгар даъвогарга белгиланган муддат ичида тўловларни кечиктирган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун умумий қийматининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, ҳамма кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган. Шартноманинг мазкур шартидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли кечиктирилган кунлар учун 967 511 сўм пеня ҳисоблаган ва уни жавобгардан ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ундириш сўралган пеня асосли бўлсада, ҳисоб-китоби даъво аризасида келтирилмаган ҳамда ҳисоблаш жадвали илова қилинмаган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 168, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ААнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. АА фойдасига “ББ” масъулияти чекланган жамиятидан 1 935 022 сўм асосий қарз, 330 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати, жами 2 298 022 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришни рад этилсин. Ҳал қилув қарори ихтиѐрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Мусабоев