← Назад
Решение #508844 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8358-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 август
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
Тошкент туман прокуратурасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
7 964 047 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, Зангиота туман прокурори ёрдамчиси
А.Каипбергенова, даъвогар вакили МММ (2023 йил 11 январдаги ДА 4321/03-49-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 1 майда 281155сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномаси тузилган, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр
энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси
ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик
олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга энергиясини
етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига
олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган
тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган.
Даъвогар 2023 йил 26 июлда юзага келган қарздорликни бартараф
этиш юзасидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги
талабнома юборган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган.
Тошкент туман прокуратураси даъвогар манфаатида Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 7 964 047 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Зангиота туман прокуратураси вакили қарздорлик
қопланганлиги сабабли, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъво ариза тақдим
этилганидан сўнг жавобгар 14 000 000 сўм тўловни амалга ошириб,
мавжуд бўлган 7 964 047 сўм қарздорликни тўлиқ бартараф этганлиги
тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш,
тасарруфидаги
энергетика
шохобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади.
Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган.
Даъвогар жавобгар томонидан 14 000 000 сўм тўлов амалга
оширилиб, 7 964 047 сўм қарздорлиги тўлиқ ёпганлиги ҳақида судга
маълумотнома тақдим этган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик
қопланганлиги инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи
тўланмаганлиги, жавобгар судга даъво тақдим этганидан сўнг
қарздорликни қоплаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, “ЙЙЙ” акциядорлик
жамияти фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов