← Назад
Решение #508888 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 016 символов
4-1601-2302/4623-сонли иқтисодий иш
судья:Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 14 август
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Мусабоев,
даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2 929 966 сўм асосий қарз, 1 464 983 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 929 966 сўм асосий қарз,
1 464 983 сўм пеняни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баѐн қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш
ҳақидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
25 январда 15/LX-сонли шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра,
жавобгар (буюртмачи)нинг мурожаатига асосан даъвогар (бажарувчи)
Наманган вилояти, Наманган шаҳри ҳудудидаги қурилаѐтган қурилиш
объектида лабаратория синовларини ҳамда тахлил
ишларини амалга
оширишни ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида жавобгар
олдиндан 15 фоиз миқдорида тўловларни амалга ошириши, ишлар
бажарилиб, қабул қилиб олингандан сўнг беш кунлик муддат ичида қолган
тўловлар амалга оширилиши лозимлиги белгиланган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар ўз зиммасидаги мажбуриятини
бажариб, жавобгарга бажарилган ишларни топширган. Бироқ, жавобгар
томонидан шартномавий мажбурият бажарилмай, бажарилган ишлар учун
тўловлар амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан
2 929 966 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни
жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Жавобгарнинг даъвогардан 2 929 966 сўм қарздорлиги мавжудлиги
ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига асосан даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли қўйилган, уни тўлиқ қаноатлантириш
лозим бўлади.
Шунингдек, шартноманинг 4.2-бандида, жавобгар даъвогарга
белгиланган муддат ичида тўловларни кечиктирган тақдирда, кечиктирилган
ҳар бир кун учун умумий қийматининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
ҳамма кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда тўланиши белгиланган.
Шартноманинг мазкур шартидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
кечиктирилган кунлар учун 1 464 983 сўм пеня ҳисоблаган ва уни
жавобгардан ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ундириш сўралган пеня асосли ва тўғри ҳисобланган, даъвогар уни
жавобгардан ундиришга ҳақлидир.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
(бундан буѐн матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 2-бандида
“...Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб, Пленум
қарорининг 4-бандида эса “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
4
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли”,
деб тушунтириш берилган.
Суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан
даъвогарнинг фойдасига 250 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000
сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
74, 118, 168, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
АА фойдасига “ББ” масъулияти чекланган жамиятидан 2 929 966 сўм
асосий қарз, 250 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм
почта харажати, жами 3 542 966 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришни рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ихтиѐрий тартибда ижро этилмаган тақдирда,
даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Ж.Мусабоев