← Назад
Решение #508902 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
6 537 символов
4-1601-2303/3918-сонли иқтисодий иш
судья: А.Дадабаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 14 август
раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида,
кредитор– «ASKLEPIY» MCHJнинг қарздор- «DILYORBEK
PROFISTYLE» MCHJга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган ишни муваққат бошқарувчи Дж.Мақсудов,
кредитор АТБ “Капиталбанк” вакили З.Мирзарахимов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризада баён этилишича, «DILYORBEK PROFISTYLE»
MCHJ (кейинги матнда қарздор деб юритилади) «ASKLEPIY»
MCHJ олдида 1964990927 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл
қўйган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-10012228/56960-сонли иши бўйича 2022 йил 24 ноябрда берилган
ижро варақасига асосан қарздордан кредитор фойдасига
1944990927 сўм асосий қарз, 20000000 сўм пеня, 24000 сўм
почта харажатлари ундирилган. Суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида қарздорликни ундиришнинг имкони бўлмаган.
Бунга кўра, кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатишни сўраган.
Кредитор- АТБ “Капиталбанк” вакили аризани қувватлаб,
уни қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни
сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчиси Дж.Мақсудов
2023 йил 8 август куни ўтказилган кредиторлар йиғилишида
жамиятни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарорга келинганлиги, жамиятнинг
жами кредиторлардан 2161030400 сўм қарзи мавжудлиги
аниқланганлиги, мажбуриятларни бажариш учун жамият
активлари етарли эмаслигини билдириб, жамиятни банкрот
деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш
лозимлигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти
тўғрисида хабардор қилинган аризачи ва қарздор шу куни
суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг
биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво
аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр
ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи
қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни
қарздор иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини
тинглаб
ҳамда
ишдаги
мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (кейинги матнда Қонун деб юритилади)
5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик –
агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни
ташкил
этувчи
корхона
ҳамда
унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг
бошидаги
ҳисобот
даврида
қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши
белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг судга
тақдим
этган
ҳисоботидан
кўринишича,
қарздорнинг
активлари сифатида 250000000 сўм миқдорида асосий
2161030400 сўмни ташкил этиши аниқланган. Жамият
кредиторларининг 2023 йил 8 август куни ўтказилган
йиғилишида жамиятни банкрот деб топиб, тугатишга доир
иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб
Дж.Мақсудовни тайинлаш тўғрисидаги қарорга келинган.
Қонун
37-моддасининг
тўртинчи
қисмига
асосан
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан
бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш
тўғрисидаги
қарори
ушбу
Қонуннинг
5моддаси биринчи
қисмида назарда
тутилган
тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд қарздорни банкрот деб
топиб, тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий
судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан
боғлиқ бўлган 990000 сўм давлат божи, 33000 сўм почта
харажатлари қарздор зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
«ASKLEPIY» MCHJнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«DILYORBEK PROFISTYLE» MCHJ банкрот деб топилсин
ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси
Дж.Мақсудов тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига тўланадиган ҳақ миқдори
кредиторлар йиғилишда муҳокама қилиб олинсин.
«DILYORBEK PROFISTYLE» MCHJ ҳисобидан «ASKLEPIY»
MCHJ фойдасига 990000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта
харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин.
Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати
бошланган деб ҳисоблансин ҳамда қарздорнинг барча
мажбуриятлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизлар
ҳисоблаш тугатилсин.
Кредиторлар
йиғилишида
муваққат
бошқарувчи
Дж.Мақсудовнинг кузатув давридаги фаолияти учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида иш ҳақи
белгиланганлиги инобатга олинсин ва тасдиқлансин.
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
А. Дадабаев