← Назад
Решение #508936 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 899 символов
4-1601-2302/4621-сонли иқтисодий иш
судья:Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 14 август
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ―АА‖ масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар ―ББ‖ хусусий корхонаси ҳисобидан 1 832 000 сўм асосий қарз,
732 800 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар ―АА‖ масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ―ББ‖
хусусий корхонаси (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
1 832 000 сўм асосий қарз, 732 800 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
1
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баѐн қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақидаги
хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2023 йил
26 январдаги шартномага асосан дори-дармон воситалари етказиб берилган,
бироқ жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлиги
натижасида 1 832 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва ва
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, даъво аризаси киритилгандан сўнгн жавобгар томонидан
қарздорлик
тўлиқ
тўлаб
берилган,
ушбу
холат
даъвогарнинг
маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолатда, даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 732 800 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра,
қонунчилик ѐки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ―Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида‖ги
Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига кўра ҳамда шартноманинг 5.3-бандига
асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги ―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ѐки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
2
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар корхона шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан қисман бўлсада тўловларни
амалга оширганлигини инобатга олиб, шартнома шартлари бузилиши
оқибатларига мутаносиб равишда даъвонинг пеня ундириш талабини
камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 110 000 сўм пеня
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 110 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта
харажати ҳамда бюджетга 330 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
―АА‖ масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаби
қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар ―АА‖ масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
―ББ‖ хусусий корхонасидан 110 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ―ББ‖ хусусий корхонаси ҳисобидан бюджетига 330 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
3