← Назад
Решение #508947 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8327-сонлииқтисодийиш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 14 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, даъвогар
ВВВнинг
манфаатида
МММ
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
жавобгар "Inter megaline" МЧЖ ҳисобидан регресс тартибда 2 323 065 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилганиқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
МММСавдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
ВВВ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, ООО (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан регресс тартибда 2 323 065 сўм ундиришни
сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
МММИқтисодий
процессуал
кодекси
2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
МММФуқаролик кодекси (бундан буён мантда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида
тузилган суғурта шартномадан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатларга кўра ННН Учтепа филиали ва қарздор ўртасида
2019 йил 29 июнда КД-19-44-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Шунингдек, 2020 йил 24 мартда даъвогар (суғурталовчи), жавобгар
(суғурталанувчи) ва ННН Учтепа филиали (суғурта қилдирувчи) ўртасида
0100/023-сонли “кредит қайтмаслик хавфини суғурталаш” шартномаси
тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгар томонидан
ННН Учтепа филиалига кредит суммасини ўз вақтида қайтармаган
тақдирда, кредит бўйича қарздорликни сўндириб бериш мажбуриятини
олган.
Қарздор томонидан ННН Учтепа филиали олдидаги кедит
шартномаси бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли,
даъвогар суғурта шартномасига асосан 2022 йил 30 декабрдаги
227382165-сонли тўлов топшириқномаси билан ННН Учтепа филиалига 2
323 065 сўм миқдордаги суғурта қопламасини тўлаб берган.
Даъвогар жавобгарга судгача огоҳлантириш хати билан мурожаат
қилиб, унинг кредит қарзи учун тўланган 2 323 065 сўм суғурта
қопламасини тўлаб беришни талаб қилган, бироқ жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 12-бандида суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида
суғурта товони тўлаб берилгандан сўнг, тўланган суғурта товонини
регресс (суброгация) тартибида ундириш ҳуқуқи суғурта компаниясига
ўтиши белгиланган.
ФК 318-моддасининг тўртинчи қисмида кредиторнинг мажбурият
бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун
жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта
қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасидаўтиши белгиланган.
ФКнинг 957-моддасида суғурта қилдирувчининг зарар қопланишига
бўлган ҳуқуқларининг суғурталовчига ўтиши (суброгация) тартиби
белгиланган бўлиб, унга мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
ФК 1001-моддасининг биринчи қисмида бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи
шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга
нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган
товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлиши
белгиланган.
Гарчи даъвогар суғурта ҳодисаси натижасида банкка тўланган пул
маблағларини тўлаб бериш борасида жавобгарга талабнома юборган
бўлса-да, аммо жавобгар тўловни амалга оширмаган.
Ҳолбуки, ФК 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва
конунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши
лозимлиги, 333-моддасига мувофиқ эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши лозимлиги назарда тутилган.
3
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан даъвогар суғурта шартномасига
асосан ННН Учтепа филиалига 2 323 065 сўм миқдордаги суғурта
қопламасини
тўлаб
берганганлиги,
жавобгар
тўланган
2 323 065 сўм суғурта қопламасини даъвогарга тўлаб бермаганлиги
исботини топганлиги даъво аризаси асосли эканлигидан далолат беради.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги МММҚонуни билан белгиланган давлат
божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво
баҳосининг
2
фоизи,
бироқ
БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан
суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, МММИқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180,
4-5
203 -моддаларини қўллаб, суд
ООО ҳисобидан ВВВ фойдасига регресс тартибда 2 323 065 сўм суғурта
қопламаси ва 33 000 сўм почта харажати, жами 2 751 272,72 сўм
ундирилсин.
ООО ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Солиев