Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8354 Дата решения 14.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Biznes sifta fayz масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый YANGIYOL SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
Source ID 1163659 Claim ID 3608957 PDF Hash 34fd0fc212364628... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8354-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 14 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ФФФ ҳисобидан 26 505 600 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили МММ (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни даъвогар деб юритилади) ва ФФФ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 18 майда 7-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи 134 270 400 сўмни ташкил этади. Шартноманинг 3.2-бандида “буюртмачи” (жавобгар) етказиб бериладиган хизматлари туркуми суммасининг 30 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлаши, етказиб берилган хизматлар учун қабул қилиш далолатномаси имзоланганидан кейин 30 кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилиниши, 3.3-бандида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ аутсорсер (даъвогар) билан биргаликда ҳар ўн кунда тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, аутсорсер ва буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилиши ва ҳисоб-фактура расмийлаштирилиши, 3.4-бандида буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб 10 банк куни давомида шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган. Жавобгар бошлиғи томонидан даъвогар тақдим этилган кафолат хатида тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббиёт ёрдам бўлимига 2022 йил 18 майдан 31 июлга қадар 3 маҳал иссиқ овқат биалн таъминлаб туриш сўралиб, тўлов кафолатланиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар юзасидан 2022 йил 9 августда 5 068 800 сўмлик 1-сонли, 10 401 600 сўмлик 2-сонли ва 11 035 200 сўмлик 3-сонли, жами 26 505 600 сўмлик ҳисобварақфактуралар тарафлар ўртасида тасдиқланган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилмаган ҳамда 26 505 600 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар 2022 йил учун кўрсатилган хизматлар учун 26 505 600 сўмни тўлаш юзасидан жавобгарга 2023 йил 26 июнда огоҳлантириш хати юборган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 26 505 600 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 августдаги ажрими билан Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси, Янгийўл шаҳар Молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, 2022 йил бошларида ўтказилган танловда ғолиб бўлганлиги, 2022 йил 18 майда 7-сонли аутсорсер шартлари асосида хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузганликлари, кейинчалик танлов бекор қилинганлиги учун шартнома ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги учун пул ўтказишда муаммолар юзага чиққанлигини, жавобгарга аутсорсер усулида хизматлар кўрсатилиб, озиқ-овқатлар тайёрланганлиги, кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳисоб-фактуралар тақдим этилганига қарамай, икки томонлама таққослаш далолатномасига асосан 2022 йил январь-декабрь ойлари учун 26 505 600 сўм қарздорлик мавжудлиги, жавобгар бюджетдан маблағлар ажратилмаётганлиги сабабли тўлаб бера олмаётганликларини важ қилиб келтираётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгар, учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни, ортиқча тўланган давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Респбуликаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФКнинг 242-моддасига асосан, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли 11-бандининг учинчи-тўртинчи хатбошиларида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Мазкур Пленум қарори 27-бандининг иккинчи хатбошисида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларга асосан хизмат кўрсатилиб, қарздорлик юзага келганлиги тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактуралар, жавобгарнинг кафолат хати билан ўзи тасдиғини топганлиги, жавобгар эътироз тақдим этмаганлиги, шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли тузилмаган ҳисобланса-да, даъвогар амалда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, хизмат кўрсатиш доирасида етказилган иссиқ овқатни қайтариш имконияти бўлмаганлиги сабабли унинг қиймати ундирилиши кераклигини инобатга олиб, 26 505 600 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганилиги сабабли тўлиқ қаноатлантирилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўлса-да, 2 фоиз миқдорида 530 112 сўм давлат божи тўлови амалга оширганлиги, ортиқча тўланган давлат божи қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига фойдасига 265 056 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати 5 ундиришни, даъвогарга ортиқча тўланган 265 056 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 166, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ФФФ ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 26 505 600 сўм асосий қарз, 265 056 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 26 803 656 сўм ундирилсин. Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 265 056 сўм давлат божи “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятига маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов