Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 1801-17/383 Дата решения 11.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Талимаржон ИЭС унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Лобар-Ш КТИЧСХФ
Source ID 1160181 Claim ID 3443862 PDF Hash 21db22d8b6305078... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
келишув битими ИПКнинг 132-моддаси келишув битими ИПК 132 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
Текст решения 18 954 символов
1801-17/383-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Бозоров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 1801-17/383 2023 йил 25 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Рахмонов, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси вакили – И.Бўриев (2023 йил 9 мартдаги 07-13/0503-сонли ишончнома асосида), “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмаси вакиллари – адвокат А.Джуманов (2022 йил 26 октябрдаги 051-сонли ишончнома ва 2022 йил 16 сентябрдаги 713-сонли ордер асосида), Ш.Бекбутаев (2022 йил 26 октябрдаги 051-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасининг жавобгар “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасидан 631 029 817 сўм зарар ундириш ҳамда жавобгар зиммасига тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоотларни (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси) даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси ва “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасининг даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этиш ва 812 000 000 сўм миқдоридаги уй-жойлар қийматини ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 631 029 817 сўм зарар ундиришни ҳамда жавобгар зиммасига тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси)ни даъвогарга топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъво аризасида асос сифатида жавобгар қурилиши тугалланмаган объектни қабул қилиш пайтида даъвогар томонидан 631 029 817 сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажариб бўлинганлиги, улар жавобгар томонидан 2014 йил 10 апрелдаги далолатнома билан қабул қилиб олинганлиги, бироқ объектда даъвогарга тегишли тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси) жавобгар томонидан топширилмаганлиги кўрсатилган. Ўз навбатида жавобгар ҳам судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, ундан 812 000 000 сўм миқдоридаги уй-жойлар қийматини ундиришни сўраган. Қарши даъво аризасида асос сифатида қурилиш якунланганидан сўнг фуқароларга қиймати 812 000 000 сўм бўлган 3 та (2 та 2 хонали, 1 та 1 хонали) квартиралар ажратилганлиги, ушбу квартиралар даъвогарнинг кафолат хатлари ҳамда фуқаролар билан тузилган келишув асосида берилганлиги, аслида квартираларни ажратиш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 ноябрдаги 06/06/1-488-сонли йиғилиш баёнига асосан даъвогарга юклатилганлиги кўрсатилган. Суднинг ажримлари билан ишга Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки ҳамда қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 20 июндаги қарори билан 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори ўзгартирилган. Суд қарорларининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш қисмлари бекор қилиниб, ушбу қисмлар бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 631 029 817 сўм зарар, 18 500 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар зиммасига вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси)ни даъвогарга топшириш мажбурияти юклатилган. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги РС-185-19-сонли қарори билан Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътининг 2018 йил 20 июндаги қарори бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят иқтисодий судига юборилган. Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қарши даъво қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 812 000 000 сўм қарз, 748 875 сўм давлат божи ва 4 500 сўм почта харажати ундирилган. “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасидан республика бюджетига 15 491 125 сўм, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасидан республика бюджетига 12 620 596,34 сўм давлат божи ундирилган. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарори билан Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 631 029 817 сўм зарар ундирилган. Даъвогарнинг тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоотларни (қурилиш- 1801-17/383 1801-17/383 майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВ.лик электр тармоғи, штаб биноси) даъвогарга топшириш мажбуриятини жавобгарга юклаш талабини қаноатлантириш рад этилган ҳамда жавобгарнинг қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар Сурхондарё вилоят иқтисодий судига кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат қилган ҳамда кассация инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни, даъвогарнинг даъвосини рад этишни, қарши даъвони қаноатлантиришни сўраган. Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажрими билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 июлдаги қарори билан Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажрими ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Иш юзасидан Ўзбнекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 июлдаги қарори, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажрими, Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб, Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори устидан берилган шикоят янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасининг апелляция (кассация) шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 августдаги ПҚ-165-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сонли ва 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорларига асосан ҳамда Қарши шаҳрининг янги Бош режаси ишлаб чиқилганлигини эътиборга олган ҳолда шаҳар ҳудудини замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари ҳамда миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, меъморий-тарихий меросни сақлаб қолиш мақсадида ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2011 йил 17 июндаги Х-240/7-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчасининг бир қаватли турар жой ва нотурар жойлари бузилиб, ўрнига кўп қаватли иморатлар қурилиши белгиланганлиги, Қарши шаҳар ҳокимининг 2011 йил 24 майдаги Х-391/5-сонли қарорига асосан даъвогарга Ўзбекистон кўчасидан кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун 0,69 гектар ер участкасини доимий муддатга ажратилганлиги, Ўзбекистон кўчаси Зардўзлик ва Камилон кўчалари оралиғидаги бир қаватли уйлар бузилиб, ўрнига 4 қаватли 42 хонадонли турар-жой қурилиши даъвогар томонидан бошланганлиги, маблағ етарли бўлмаганлиги учун қурилиш якунланмай қолганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 01-05/1-488-сонли йиғилиш баёни ижросини бажариш мақсадида, 2014 йил 10 апрелда далолатнома тузилиб, унда даъвогар томонидан Қарши шаҳар қурилиши бошланган ва якунланмай қолган 4 қаватли 42 хонадонли кўп қаватли уй жавобгарга топширилганлиги, Қарши шаҳар ҳокимининг 2014 йил 17 мартдаги Х-349/3-сонли қарорининг 1-бандига асосан 0,69 гектар ер майдони жавобгарга ажратилганлиги, мазкур қарор билан даъвогарга 0,69 гектар ер участкасини доимий муддатга ажратиш ҳақидаги Қарши шаҳар ҳокимининг 2011 йил 24 майдаги қарори бекор қилинганлиги, жавобгарга 0,98 гектар ер майдони доимий муддатга ажратилган майдонда жавобгар томонидан 4 қаватли 69 хонадондан иборат уй-жой қуриб битказилганлиги, даъвогар пудратчи ташкилотлар билан 631 029 820 сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, судлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 01-05/1-488-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, даъвогар, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Қашқадарё филиали ва жавобгар иштирокида 2014 йил 10 апрелда топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилганлиги, мазкур далолатномада даъвогар жавобгарга 631 029 817 сўмлик капитал қўйилмалар тоширилганлиги кўрсатилганлиги, Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ тергов бўлинмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги қарори билан 2014 йил 10 апрелдаги далолатнома сохталаштирилганлиги ҳолати аниқланганлиги асоси билан судлар даъвони қаноатлантиришни рад қилганлиги, мазкур қарорга кўра, далолатноманинг 2-варағидаги имзолар Ш.Холмирзаев, У.Неъматов ва Қ.Джумаевлар томонидан бажарилмаганлиги кўрсатилган бўлса-да, далолатноманинг 1-варағи сохталаштирилмаганлигига ва айнан мазкур далолатноманинг биринчи варағида мазкур объект бўйича даъвогар томонидан бажарилган 631 029 817 сўм капитал қўйилмалар даъвогар томонидан жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, мазкур қарорда даъвогар томонидан тақдим қилинган 3 варақдан иборат далолатноманинг иккинчи варағидаги имзолар сохталаштирилганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд томонидан жавобгарда мавжуд сохталаштирилмаган 2 варақдан иборат мазкур далолатнома олиниб, ишга қўшилмаган жавобгарда мавжуд далолатномани биринчи варағида ҳам мазкур объект бўйича даъвогар томонидан бажарилган 631 029 817 сўмлик капитал қўйилмалар жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга аризачилар З.Шаропова ва Ш.Иномовларга Қарши шаҳар ҳокимияти томонидан 2016 йил 6 сентябрда берилган 273, 275 ва 276-сонли ордерлар билан ажратилган уй-жойларни фуқароларнинг номларига ўтказиб бериш мажбурияти юклатилганлиги, даъвогарнинг фуқаролар олдидаги уй билан таъминлаш мажбурияти жавобгарга ўтганлиги, даъвогарнинг жавобгар олдида фуқароларга уй ажратилса унинг пулини тўлаб бериш мажбуриятини олмаганлигини кўрсатган. 1801-17/383 1801-17/383 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакиллари келишув битимини тасдиқлаб беришни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Қарши шаҳар ҳокимлиги вакили судда иштирок этмади. Судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, низо бўйича келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 25 августда қуйидаги шартларда келишув битими тузилган: 1. Даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ жавобгар “Лобар-Ш” ХКдан 631 029 817 сўм зарар ундириш ҳамда жавобгар зиммасига тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоатларни (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси) даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабларидан тўлиқ воз кечади; 2. Даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ жавобгар “Лобар-Ш” ХКнинг даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳамда 812 000 000 сўм миқдоридаги хонадонлар қийматини ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризасининг 812 000 000 сўм миқдоридаги хонадонлар қийматининг ҳозирга қадар муқаддам қабул қилинган суд қарорлари асосида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан жавобгар “Лобар-Ш” ХК фойдасига ундириб берилган қисмини тўлиқ тан олади. 3. Жавобгар “Лобар-Ш” ХК қарши даъво аризаси бўйича 812 000 000 сўм миқдоридаги хонадонлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабининг ҳозирга қадар ундириб берилмаган қисмидан тўлиқ воз кечади. 4. Даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ ва жавобгар “Лобар-Ш” ХК бундан кейин бир-бирларига нисбатан Қарши шаҳри, Ўзбекистон (ҳозирги И.Каримов) кўчаси, Зардўзлик ва Комилон кўчалари оралиғидаги 1 (бир) қаватли уйлар бузилиб ўрнига 4 (тўрт) қаватли кўп хонадонли турар жойлар қурилиши билан боғлиқ (бажарилган ишлар, кафолатли хатлари бўйича, хонадонлар пулларини ундириш ва бошқалар) юзага келадиган ҳар қандай даъво талабларидан воз кечади. Судлов ҳайъати, келишув битими ИПКнинг 132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва мазмунига монанд ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари қонунчиликка зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги ва шарт асосида тузилмаганлигини аниқлаб, келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. 6 ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. Баён этилганларга кўра, келишув битими тасдиқланиши муносабати билан Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори бекор қилинади. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖдан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 130-133, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қилади: “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори бекор қилинсин. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ ва “Лобар-Ш” ХК ўртасида 2023 йил 25 августда қуйидаги шартларда тузилган келишув битими тасдиқлансин: 1. Даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ жавобгар “Лобар-Ш” ХКдан 631 029 817 сўм зарар ундириш ҳамда жавобгар зиммасига тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоатларни (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси) даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабларидан тўлиқ воз кечади; 2. Даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ жавобгар “Лобар-Ш” ХКнинг даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳамда 812 000 000 сўм миқдоридаги хонадонлар қийматини ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризасининг 812 000 000 сўм миқдоридаги хонадонлар қийматининг ҳозирга қадар муқаддам қабул қилинган суд қарорлари асосида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан жавобгар “Лобар-Ш” ХК фойдасига ундириб берилган қисмини тўлиқ тан олади. 3. Жавобгар “Лобар-Ш” ХК қарши даъво аризаси бўйича 812 000 000 сўм миқдоридаги хонадонлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабининг ҳозирга қадар ундириб берилмаган қисмидан тўлиқ воз кечади. 4. Даъвогар “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ ва жавобгар “Лобар-Ш” ХК бундан кейин бир-бирларига нисбатан Қарши шаҳри, Ўзбекистон (ҳозирги И.Каримов) кўчаси, Зардўзлик ва Комилон кўчалари оралиғидаги 1 (бир) қаватли уйлар бузилиб ўрнига 4 (тўрт) қаватли кўп хонадонли турар жойлар қурилиши билан боғлиқ (бажарилган ишлар, кафолатли хатлари бўйича, хонадонлар пулларини ундириш ва бошқалар) юзага келадиган ҳар қандай даъво талабларидан воз кечади. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилсин. Тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатлари “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖнинг зиммасида қолдирилсин. 1801-17/383 7 “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖдан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 15 491 125 сўм давлат божи ундирилсин. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖдан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 6 310 298 сўм давлат божи ундирилсин. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖдан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р. Сагатов ҳайъат аъзолари И.Таджиев 1801-17/383