← Назад
Решение #509591 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 198 символов
4-1601-2303/4515-сонли иқтисодий иш
судья: А. Дадабаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 11 август
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг
раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар–
ХХХХХХнинг жавобгар– ХХХХХ ҳисобидан 834674802,47 сўм асосий қарз,
4173374011 сўм пеня жами 1252012203,47 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни жавобгар вакили Ж.Хаитов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
даъво аризасида баён этилишича, ХХХХХХ (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда ХХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 9 декабрда 09/12-20-сонли, 2020 йил 12
июнда 12/06м-сонли, 2020 йил 13 июлда 13/07-20х-сонли, 2020 йил 17
августда 06-М-сонли машина-механизм ва транспорт хизматларини
кўрсатиш ҳамда маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар
тузилган. Шартномалар шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга
машина-механизм ва транспорт воситаларини ажратиш ҳамда
асфальтбетон маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса
кўрсатилган хизматлар ва етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган. Шартномалар шартлари жавобгар томонидан
лозим даражада бажарилмасдан 2022 йил 22 декабрь ҳолатига
834674802,47 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Бунга кўра даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ҳисобидан
834674802,47 сўм асосий қарз, тўлов кечиктирилган кунлар учун
ҳисобланган 4173374011 сўм миқдоридаги пеня жами 1252012203,47
сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Жавобгар вакили асосий қарзни қисман тан олиб, 2019 йил 9
декабрда 09/12-20-сонли шартнома бўйича даъво муддатини қўллашни,
қолган асосий қарзга эътирози йўқлигини билдириб, корхонанинг оғир
молиявий аҳволини инобатга олган холда пеняни камайтиришни
сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, жавобгарнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантириш лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги баён этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2019 йил 9 декабрда 09/12-20сонли, 2020 йил 12 июнда 12/06м-сонли, 2020 йил 13 июлда 13/07-20хсонли, 2020 йил 17 августда 06-М-сонли машина-механизм ва транспорт
хизматларини кўрсатиш ҳамда маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги
шартномалар тузилган. Шартномалар шартларига мувофиқ, даъвогар
жавобгарга машина-механизм ва транспорт воситаларини ажратиш
ҳамда асфальтбетон маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса
кўрсатилган хизматлар ва етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Хусусан, даъвогар ҳисобварақ-фактуралар асосида 2019 йил 9
декабрдаги 09/12-20-сонли шартномага асосан 93452205 сўмлик, 2020
йил 12 июндаги 12/06м-сонли шартномага асосан 42463511 сўмлик,
2020 йил 17 августдаги 06-М-сонли шартномага асосан 30936951,61
сўмлик жами 166852667,61 сўмлик машина-механизм ва транспорт
хизматларини кўрсатган бўлиб, 2020 йил 13 июлда 13/07-20х-сонли
шартномага асосан жами 767822134,86 сўмлик майда донали асфальт
маҳсулотларини етказиб берган. Ўз навбатида жавобгар томонидан
2020 йил 28 сентябрда 100000000 сўм миқдоридаги тўловлар амалга
оширилган. Бунга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 834674802,47
сўм қарздорлиги юзага келган.
Ишни кўриш давомида жавобгар вакили даъво талабининг 2019
йил 9 декабрдаги 09/12-20-сонли шартномага асосан юзага келган
93452205 сўм пул маблағларини ундириш билан боғлиқ қисмига даъво
муддати қўллашни сўради.
ФК 150-моддасининг даъво талабларига кўра, умумий даъво
муддати – уч йил.
ФК 154-моддасининг иккинчи қисмига кўра, муайян ижро
муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро
муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 9 декабрда тузилган 09/12-20-сонли
шартноманинг
2.2-бандида
буюртмачи
(жавобгар)
шартнома
қийматининг 15 фоизигача бўлган пул маблағларини олдиндан
ўтказиш, қолган тўловларни бажарилган ишлар якуни бўйича 30 кун
мобайнида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича даъвогар томонидан 93452205 сўмлик хизматлар
2019 йил 30 декабрь кунги ҳисобварақ-фактураси асосида тақдим
этилган бўлиб, шартнома шартларига кўра жавобгар кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни 2020 йил 30 январь кунига қадар амалга
ошириши лозим бўлган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво аризаси судга 2023 йил 18 июль
куни келиб тушган бўлиб, ФК 150-моддасида назарда тутилган даъво
муддати ўтказиб юборилган.
ФК 153-моддасининг учинчи қисмига кўра, қўлланиш тўғрисида
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг
даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабининг 93452205 сўм асосий
қарзни ундириш билан боғлиқ қисмига даъво муддатини қўллаб, уни
қаноатлантириш рад этишни лозим деб топди.
Шу билан бирга, суд даъво талабининг асосий қарзни ундириш
билан боғлиқ бўлган қолган қисмини асосли деб топиб, асосий қарзни
741222597,47 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб топди.
Зеро, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 72-моддасига асосан қонунчиликка
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилган кунлар учун
4173374011 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномаларининг
тегишлича 4.2 ва 5.2-бандларида буюртмачи (жавобгар) тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечитириб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, лекин тўланмай қолган сумманинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланишига келишилган.
Худди шу мазмундани шарт тарафлар ўртасида 2020 йил 13 июлда
тузилган 13/07-20х-сонли шартноманинг 6.1-бандида ҳам келишилган.
Фақатгина ушбу ҳолатда ҳар бир кечиктирилган кун учун
ҳисобланадиган пеня ставкаси бажарилмаган мажбуриятнинг 0,04
фоизи миқдорида белгиланган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш талаби қисман
асосли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
судининг
«Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
ФК 326-моддасининг иккинчи қисмида, суд кредитор ва қарздор
манфаатларини инобатга олиб, сўралган пеняни камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Суд ҳисобланган неустойканинг жавобгар томонидан мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги масаласини муҳокама қилиб,
сўралаётган пеняни 105000000 сўм миқдорида қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, 741222597,47 сўм асосий қарз, 105000000 сўм пеня
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини эса қаноатлантириш рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган 22236677,92 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта
харажатларини жавобгар зиммасига, 2803566,15 сўм давлат божи эса
даъвогар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддалари, ФК 8, 234, 236моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ХХХХХХнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар– ХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХ фойдасига ХХХХХХ сўм асосий
қарз ва ХХХХХХХ сўм пеня ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ
олдиндан тўланган ХХХХХХ сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига ХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХ сўм, ХХХХХХ
ҳисобидан 2803566,15 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор
томонидан протест келтирилиши) мумкин.
А. Дадабаев