Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/8168 Дата решения 11.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MILLIY QURILISH TAMIRLASH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1163663 Claim ID 3567583 PDF Hash efed20cf8914e45f... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8168-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11 594 999 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 2 июндаги 04-04/2488-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 25 январь 330-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган. Даъвогар вакили томонидан 2023 йил 12 апрелда жавобгар Зангиота туман ичимлик сув тармоғига Д-20 труба уланганлиги, сув ҳисоблагич мосламаси ўрнатилмаган ҳолда фойдаланиб келинаётганлиги ҳамда ичимлик сув тармоғидан тамғалаш орқали узилганлиги тўғрисида 0504046-сонли далолатнома тузилган. Мазкур далолатнома асосида даъвогар томонидан 2023 йил 1 февралдан 31 мартга қадар 9 635 281 сўм ва 1 апрелдан 14 апрелгача 1 959 718 сўм қарздорлик ҳисобланган. Даъвогар 2023 йил 6 июнь кунлари жавобгарга мавжуд қарздорлик тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 11 594 999 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар ҳудуди 2023 йил 12 апрелда ўрганилганда Д-20 труба сув ҳисоблагич мосламаси ўрнатилмаган ҳолда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланганлиги бундай ҳолда сарф қилинган сув миқдори формула бўйича амалга оширилишини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Палата ишни ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 98-бандида Сув ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилади: I гуруҳ истеъмолчилари билан — мазкур Қоидалар 87-бандининг «а» кичик банди бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга қонунчиликда белгиланган орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан; II ва III гуруҳ истеъмолчилари билан — ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик бандида белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 87-бандида сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига қуйидагича ҳисобланиши, 87-бандининг “б”-кичик банди II ва III гуруҳ 3 истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2 ; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.3-бандида агар истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминламаган бўлса, сарфланган ичимлик суви миқдори юқоридаги формула асосида ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 985-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан сувни ҳисоблаш асбобисиз фойдаланиб келганлиги далолатнома билан ўз тасдиғини топганлиги, даъвогар Қоидаларда белгиланган ҳисоблаш формуласига асосан сарфланган сувни зарар сифатида ҳисоблаш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасида жарима ундирилиши сўралган бўлса-да, ўз моҳиятга кўра даъвогар томонидан далолатнома асосида ҳисобланган қарздорлик ундирилиши назарда тутилганлигини инобатга олиб, қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 11 594 999 сўм қарздорлик ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган “Давлат бож ставкалари миқдорлари”нинг 2-банди а-кичик бандида мулкий хусусиятдаги даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. 4 Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 11 594 999 сўм қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати, жами 11 627 999 сўм ундирилсин. “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов