← Назад
Решение #509643 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8167-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатида жавобгар “ССС” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 5 326 172 сўм асосий қарз, 1 928 222 сўм пеня, жами 7 254 394
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, даъвогар вакили ААА (2023 йил 2 июндаги 04-04/2488-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ССС” масъулияти чекланган жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2019 йил 4 январда Ю-135-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари
кўрсатиш шартномаси тузилган.
Жавобгар томонидан 2020-2022 йиллар давомида кўрсатилган
хизматлар учун 5 326 172 сўм юзага келган.
Даъвогар 2023 йил 7 март ва 6 июнь кунлари жавобгарга мавжуд
қарздорлик тўлаш юзасидан талабномалар юборган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 326 172 сўм асосий
қарз, 1 928 222 сўм пеня, жами 7 254 394 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
қарздор томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Палата ишни ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган
жавобгар
суд
мажлисида
вакилининг
иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказилганида, манзилда мавжуд
эмаслиги ҳақида маълумот киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)
нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари
ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш
приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича
ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол
нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз
олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали
газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга
ичимлик суви етказиб берилганлиги ўз исботини топганлиги, жавобгар
даъво аризасига нисбатан эътироз билдирмаганлигини инобатга олиб,
5 326 172 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризасида жавобгардан 1 928 222 сўм пеня ундириш талаби
ҳам қўйилган.
ФКнинг 263-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонуний
неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви
билан кўпайтирилиши мумкин.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Қоидаларнинг 108-бандида тўловнинг шартномада белгилангандан
кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний
шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Худди шунга ўхшаш қоида
тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.7-бандида белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, асосий қарз суммаси узоқ муддат давомида
қопланмаганлигини инобатга олиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
1 928 222 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик
бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъво ариза киритилишида давлат божи ундирилмаганлиги, давлат божи
миқдори БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши
кераклигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига
330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 5 326 172 сўм асосий қарз, 1 928 222 сўм
пеня,
33 000
почта
харажати,
жами 7 287 394 сўм ундирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжети
фойдасига 330 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
4
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов