← Назад
Решение #509770 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
13 592 символов
4-1001-2211/71810-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Б.Султонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 август
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Anglesey Food” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари
О.Мамарасулов, Ш.Эргашев (2022 йил 29 апрелдаги 79-сонли ишончнома
асосида), “Bio-Sut” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари
М.Худояров (2023 йил 7 июлдаги 163-сонли ишончнома асосида),
А.Мухамеджанов (2023 йил 5 майдаги 22-сонли ордер асосида)
иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Anglesey Food”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Bio-Sut” масъулияти
чекланган жамиятидан 227 719 779 сўм асосий қарз, 75 147 527 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги қарори устидан “Bio-Sut” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Anglesey Food” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Bio-Sut” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 7 январда 330/CS-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра
тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги
муносабати билан жавобгарнинг топшириғига асосан даъвогар жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулотларни истеъмолчиларни жалб
қилиш учун маълум бир савдо пештахтасига жойлаштиришни ташкил
этиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса ўз навбатида даъвогарга
1
ушбу шартнома бўйича ҳисобланган бонуслар миқдорини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгар
томонидан тасдиқланганлиги, бироқ тўловлар амалга оширилмаганлиги
ва даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон Савдосаноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
227 719 779 сўм асосий қарз ва 75 147 527,07 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 227 719 779 сўм асосий қарз, 15 029 505 сўм пеня
ва 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 6 057 346,12 сўм
давлат божи ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 мартдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни,
Палатанинг
даъвогар
манфаатида
берган
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Шикоятида тарафлар ўртасида тузилган 330/CS-сонли
шартноманинг 1.1-бандига асосида жавобгар томонидан даъвогарга
маҳсулотларни жойлаштириш учун оғзаки ёки ёзма равишда топшириқ
берилмаганлиги, даъвогар маҳсулотларни қайси полкада сотувга
қўйилганлиги ҳақида ёзма хисобот ёки фотоматериал тақдим
этмаганлиги, шартнома амалда бажарилмаганлиги, даъвогар сотилган
маҳсулот ҳажмига нисбатан 5 фоиз бонусни ҳаводан олганлиги, даъвогар
2021 йил давомида сотилмаган 778 060 605,55 сўмлик, ёки 8,92 фоиз
маҳсулотларни жавобгарга қайтариб берганлиги, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига кўра жавобгар даъвогарга 18,85 млрд. сўмлик
маҳсулотларни етказиб бериши ва даъвогар уларни сотиши
белгиланганлиги, бироқ 2021 йил якуни бўйича амалда 8,44 миллиард
сўмлик маҳсулотлар сотилганлиги ҳақида баён қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларни
бекор қилишни, Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз
билдириб, листинг хизмати – бу айнан қайси дўконларида қанақа
маҳсулотлар энг яхши сотилиши ҳақида етказиб берувчига бериладиган
2
берувчининг маҳсулоти ҳақида намойиш кўринишида 5-10 маълумотреклама эканлиги, пештахтада маҳсулот учун одатда 3та полка
ажратилса, қўшимча жой деганида бу маҳсулотни 6та полкага
жойлаштирилиши белгиланилиши, жавобгар томонидан 3та ҳисобфактурадан ташқари қолган ҳисоб-фактуралар қабул қилинганлиги, шу
билан жавобгар хизматлар кўрсатилганлигини тан олганлиги ҳақида
важларини келтириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Палата суд муҳокамаси ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, ишда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата вакиллари
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
19 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги қарорини бекор
қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
деб топди.
Ишни кўришда судлар қуйидаги ҳолатларга ойдинлик
киритмаганлиги ва ҳақиқий ҳолатларга баҳо бермаганлиги аниқланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 7 январда
330/CS-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра тарафлар ўртасида
маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги муносабати билан
жавобгарнинг топшириғига асосан даъвогар жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулотларни истеъмолчиларни жалб қилиш учун маълум бир
савдо пештахтасига жойлаштиришни ташкил этиш хизматларини
кўрсатиш, жавобгар эса ўз навбатида даъвогарга ушбу шартнома бўйича
ҳисобланган бонуслар миқдорини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандида даъвогар томонидан “Bio Sut” товар
белгили сут маҳсулотларига бонуслар ҳисобланиши қайд этилган.
Шартноманинг 3.1-бандида 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31
декабрга қадар бонуслар ҳисобланиши белгиланган.
Шартноманинг 3.2-бандида шартномага кўра бонусларнинг
ҳисобланиши ҳисоб-фактураларнинг имзоланиши билан тасдиқланиши,
3.3-бандида жавобгар 5 иш куни ичида унга юборилган ҳисоб3
фактурларни тасдиқлаши ёки асослантирилган рад жавоби бериши
кераклиги назарда тутилган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида буюртмачи томонидан
маҳсулот етказиб бериш шартномаси доирасида ойлик сотилган
маҳсулотнинг 5 фоизи миқдорида бонус берилиши кўрсатилган. Хусусан
шартноманинг иловасида 2 фоиз листинг учун, 2 фоиз тўлов учун, 1 фоиз
пештахтада қўшимча жой учун бонуслар ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
ҳисобварақ-фактуралар
юборилган. Даъвогар томонидан юборилган 9та ҳисобварақ-фактуралар
жавобгар томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь
кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса
бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо
билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган
ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари
бўйича
расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактуралар
товарлар
жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Даъвогарнинг шартномада белгиланган қўшимча хизматлари учун
- 2 фоиз листинг, 2 фоиз тўлов учун, 1 фоиз пештахтада қўшимча жой
учун бонуслар олиш учун хизматлар амалда оширилганганлиги мавжуд
бўлган иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топмаган. Даъвогарнинг
тушунтиришича, 2 фоиз листинг ҳисобланиши, жавобгар томонидан
ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг дўконларда энг кўп сотиладиган
маҳсулотларнинг рўйхатларини доимий равишда тақдим этиш бўлган,
бироқ иш ҳужжатларида шундай рўйхат жавобгарга юборилганлиги
(тақдим этилганлиги) ҳақида далил мавжуд эмас. Бундан ташқари, 2 фоиз
“тўлов учун” даъвогар вакилининг тушунтуришига кўра жавобгар
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг дўконларнинг ташқи
қисми (фасадларида) расмлари ҳамда улар ҳақида маълумот-реклама
намойиш сифатида жойлаштиришдан иборат бўлган, бироқ даъвогар
томонидан мазкур хизмат тури амалга оширилганлиги ҳақида ҳужжатлар
тақдим этилмаган. Шу билан бирга, 1 фоиз пештахтада қўшимча жой
ажратиш
учун
жавобгарга
тегишли
маҳсулотларнинг
жойлаштирилганлиги ҳақида далиллар тақдим этилмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан 9та ҳисоб-фактуралар
тасдиқланган бўлса-да, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик
4
олинмаслиги кўрсатилган. Шунга кўра, даъвогарнинг асосий қарз
ундириш талаби рад этилиши лозим.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 75 147 527,07 сўм пеня
ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.3-бандида жавобгар даъвогарга тўловларни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун
ҳисобланган бонусларнинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ ҳисобланган
бонусларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня (жарима) тўлаши
белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши кўрсатилган.
Асосий қарздорлик ундириш талаби ўз исботини топмаганлиги ва
рад этилганлиги боис, неустойка ундириш талаби ҳам асоссиз
келтирилган ва рад этилиши лозим.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларни бекор
қилишни ва янги қарор қабул қилиб, даъво талабини рад қилишни, суд
харажатларни даъвогар зиммасига юклаб, даъвогардан республика
бюджетига биринчи инстанция суди учун 6 057 346, 12 сўм, апелляция
инстанция суди учун 601 180,22 сўм, кассация инстанцияси суди учун
601 180,22 сўм, шунингдек жавобгар томонидан апелляция ва кассация
инстанция судлари учун тўлаб чиқилган 2 427 492,84 + 2 427 492,84 сўм
давлат божни даъвогардан ундирилиши лозим.
ИПК 343-моддаси иккинчи қисмига кўра агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш
тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки
5
тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ
ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги қарори асосида ундирилиши белгиланган
ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилиниши лозим.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301-303, 343-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Bio-Sut” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Anglesey Food”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
“Anglesey Food” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “BioSut” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 854 985,68 сўм давлат
божи харажатлари ундирилсин.
“Anglesey Food” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 7 259 706,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалар берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги қарори асосида ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
З. Рустамов
Ф. Ражабов
6