← Назад
Решение #509807 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ИПК | 171 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8154-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
аризачи ЙЙЙнинг жавобгар "ГГГ" МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили ИИИ (2023 йил 6 январдаги 23-00239-сонли ишончнома билан),
жавобгар вакили ТТТ (раҳбар) иштирокида, Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ЙЙЙ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, "ГГГ" МЧЖнинг (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 1 августдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига мустақил талаб қилмайдиган учинчи шахс сифатида Каластр
агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлар
палатаси Тошкент вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада
кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги, кадастр томонидан
маълумотлар базасида жавобгар қишлоқ хўжалиги солиқ тўловчиси
эканлиги кўрсатилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза талабини тан олмасдан,
кадастр ва солиқ базасидаги муаммолар туфайли ушбу низо келиб
чиққанлигини, Кадастрлар палатаси Тошкент туман филиали томонидан
4-5 ойда мазмуни бир-бирига зид иккита маълумотнома тақдим этганлиги,
ҳоким қарори билан ер майдони қишлоқ хўжалигига эмас балки
ободонлаштириш учун чиқарилганлиги, қишлоқ хўжалиги учун
мўлжалланган ер солиғи ҳисоботини топширишга мажбур эмаслигини
маълум қилиб, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни, аризани рад
этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган учинчи шахс вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмига кўра,
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 220-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
илтимосномани
қаноатлантиришни
рад
этишни,
аризани
қаноатлантиришни лозим топади:
ИПКнинг 169-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси
билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд
томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари
бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг
аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки
қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш
натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Жавобгар суд мажлисини кейинга қолдириш тўғрисида судга
илтимоснома билан мурожаат қилган.
Суд томонидан илтимоснома муҳокама қилиниб, ИПК 171-моддасида
суд муҳокамасини кейинги қолдириш асослари қатъий белгиланганлиги,
суд томонидан жавобгарга ҳужжатларни тақдим этиш учун олдинги суд
муҳокамасида имконият берилганлиги инобатга олиб, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги
Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз
ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий
ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ
тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс
бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ
ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги
ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари
белгилаб қўйилган.
Аммо шундай бўлса-да, жавобгар томонидан белгиланган муддатда
2023 йил йиллик учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи
ҳисоботи ўзи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Тошкент туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил
9 августда берилган маълумотномада жавобгар туман кадастр бўлими
томонидан 58-код қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер солиғи ҳисоботи
шакллантирилганлиги кўрсатилган.
Давлат кадастлар палатаси Тошкент туман филиалининг 2023 йил
10 августдаги маълумотномасида “Кўчмас мулк-3” дастурида жавобгар
фойдаланишида бўлган 2,60 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи асосида
киритилганлиги ҳамда пичанзор ва чорва молларини ўтлатиш учун
мўлжалланган классификаторда турганлиги маълум қилинган.
қишлоқ хўжалиги ер майдони фойдаланувчиси деб базага маълумот
киритилганлиги, жавобгар томонидан2023 йил йиллик учун қишлоқ
хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи ҳисоботи бугунги кунга қадар
солиқ органига топширилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини
асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир
чорасини
қўллаш
тўғрисидаги
арз
қилинган
талаб
қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай
шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда
тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
"ГГГ" МЧЖнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
ЙЙЙнинг аризаси қаноатлантирилсин.
"ГГГ" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция
(бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги
бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш
учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми
2023 йил йиллик учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи
ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
"ГГГ" МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим
этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов