← Назад
Решение #509821 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 256 символов
4-1601-1802/787-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Мусабоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Мамажонова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Т.Аннаева раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
1 мартдаги ажрими ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги ажрими устидан “Мусаффо
келажак сари” хусусий корхонаси томонидан тақдим этилган кассация
шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Мусаффо келажак сари” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 20 февралдаги ҳал қилув
қарорига асосан берилган 2018 йил 23 мартдаги ижро варақасини ижро
этиш усули ва тартибини ўзгартириб, қарздор “SARDOR INVEST QURILISH
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)нинг раҳбари Рахманов Шавкатнинг шахсий мол-мулкига
қаратишни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги
ажрими билан ариза талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 апрелдаги ажримига асосан аризачининг апелляция
шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Аризачи Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
1 мартдаги ажрими ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги ажрими устидан кассация
шикояти тақдим этиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Аризачининг кассация шикоятида, суднинг ҳал қилув қарорига
асосан “SARDOR INVEST QURILISH SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятидан аризачи фойдасига 22.015.589 сўм ундириш белгиланганлиги,
ҳал қилув қарори ижрога қаратилганлиги, “SARDOR INVEST QURILISH
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари жамиятни сохта
банкротликка олиб келганлиги, суднинг ҳал қилув қарори ижрога
қаратилганлигига баҳо берилмаётганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Аризачи ва жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига асосан кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабдан иш аризачи ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқилади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикояти
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича,
Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2018 йил 20 февралдаги 4-1601-1802/787-сонли ҳал
қилув қарори қабул қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига
22 015 589,4 сўм ундириш белгиланган ҳамда тегишли тартибда ижро
қилишлик учун ижро варақаси берилган. “Мусаффо келажак сари “ хусусий
корхонаси 2019 йил 2 майда ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириб
“LUSTINISS” масъулияти чекланган жамиятига қўшиб юборилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 3 февралдаги
4-1601-2002/81-сонли ҳал қилув қарори билан “LUSTINISS” масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилган. Суднинг 2021 йил
16 сентябрдаги ажрими билан “LUSTINISS” масъулияти чекланган
жамиятини фаолияти тугатилган, банкротликка доир иш юритиш
якунланган, қарзларини қаноатлантирилган деб ҳисоблаш ва давлат
реестридан чиқариш белгиланган. 2021 йил 23 сентябрда “LUSTINISS”
масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида
давлат реестрига ёзув киритилган.
Демак, аризачи “Мусаффо келажак сари “ хусусий корхонаси бугунги
кунда фаолият юритмаётган юридик шахс ҳисобланади.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида, кассация шикояти
(протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф
бўлган юридик шахс тугатилган бўлса, кассация инстанцияси суди
кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши
белгиланган.
3
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан аризачи томонидан тўланган 33.000
сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 296, 297, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Мусаффо келажак сари” хусусий корхонасининг кассация кассация
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Мусаффо келажак сари” хусусий корхонаси томонидан олдиндан
тўланган 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов