← Назад
Решение #509906 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шикоятда ИПК | 276 | — | law | |
| шунинг учун ИПК | 113 | — | law | |
| онун | 18 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
15 024 символов
4-1701-2203/3596-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Умаралиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Мирзаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
– юрисконсульт Ш.Абдужаббаров (2023 йил 7 августдаги 25-сонли ишончнома
асосида) иш юритувчилар Х.Исаков (2023 йил 7 августдаги 26-сонли ишончнома
асосида) ва Ф.Максумов (2023 йил 1 февралдаги 29-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Андижон шаҳар ҳоқимлиги ва Давлат кадастрлар палатасининг
Андижон вилоят бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда,
даъвогар “Hamkor Trans Baraka” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Qishloq Xo’jaligi Mahsulotlari Ulgurji Bozori” масъулияти чекланган жамиятидан
100 000 000 сўм зарар ундириш ва мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжалари устидан даъвогар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Qishloq Xo’jaligi Mahsulotlari Ulgurji Bozori” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) 2015 йил 5 сентябрдаги
таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан ташкил этилган. Ушбу
жамиятнинг 18 та таъсисчиси бўлиб, Андижон шаҳар ҳокимлиги МЧЖ устав
фондининг 88,9 фоиз улуш эгаси ҳисобланади.
МЧЖнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини улгуржи
ва чакана савдо фаолиятини ташкил этиш ҳисобланади.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 22 февралдаги 169-Қ-сонли қарори
билан МЧЖга Андижон шаҳри, Айланма халқа йўли, Ёрбоши кўчаси, 4-уй
манзилидаги 4,7 га ер майдонида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо
қилувчи турғун савдо дўконлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари, маъмурий
бино, омборхоналар, совутгич омборхоналар ва ёрдамчи бинолар қуриш” учун
рухсат берилган.
Кейинчалик, Андижон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 25 августдаги
918-қ-сонли қарорига асосан Андижон шаҳри, Айланма ҳалқа йўли, Ёрбоши кўчаси,
4-уй манзилидаги 4,7 га ер майдони “Hamkor Trans Baraka” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан ажратилган ва даъвогарга ушбу ер майдонида қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари билан савдо қилувчи турғун савдо дўконлари, умумий овқатланиш
шаҳобчалари, маъмурий бино, омборхоналар, совутгич омборхоналари ва ёрдамчи
бино-иншоотлари бўлган индивидуал лойиҳалар асосида “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари улгуржи бозори” қуришга рухсат берилган.
Даъвогарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи кадастр хизмати томонидан
2020 йил 9 июнда 1703401/R-A1035673-тартиб рақам билан давлат рўйхатига
олинган.
Даъвогар томонидан қуриб битказилган бино-иншоотлар 2019 йил
15 октябрдаги қурилиши (реконструкцияси) тугалланган нотурар бино
ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага асосан
фойдаланишга қабул қилинган.
Даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
100 000 000 сўм зарар ундириш ҳамда жавобгар, унинг таъсисчилари, раҳбар
ва барча ходимларининг даъвогарга тегишли 4,7 га ер майдони ва мулкларида барча
турдаги фаолият олиб боришни ман этиш мажбуриятини юклашни, хусусий мулкка
тажовуз ва ноқонуний фаолият юритиш юзасидан хусусий ажрим чиқариб,
прокуратурага юборишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида Андижон шаҳри, Айланма ҳалқа йўли,
Ёрбоши кўчаси, 4-уй манзилидаги 4,7 га ер майдонида қуриб битказилган кўчмас
мулклар даъвогарга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги, жавобгарнинг
мансабдор шахслари, таъсисчилари ва ходимлари даъвогарга тегишли бўлган
хусусий мулк ҳудудида ноқонуний фаолият юритиб келаётганлиги,
тадбиркорлардан йиғимлар, ижара тўловлари ва бошқа тўловларни (бозор ҳудудида
йиғиладиган пул маблағлар) ноқонуний равишда йиғиб келаётганлиги ва даъвогарга
зарар етказаётганлиги, аввал ҳам шу каби етказилган зарарлар иқтисодий
судларнинг ҳал қилув қарорлари билан ундириш белгиланганлиги, лекин жавобгар
ноқонуний фаолиятини давом эттираётганлигини кўрсатган.
Суднинг ажрими билан Андижон шаҳар ҳоқимлиги ва Давлат кадастрлар
палатасининг Андижон вилоят бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 52 353 430 сўм зарар, 1 047 068 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
7 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириши, лекин апелляция
3
инстанцияси суди даъвогар кичик тадбиркордик субъекти эканлиги, давлат божини
тўлашда биринчи ва апелляция инстанция судларида ортиқча давлат тўлаб
юборилганлиги, ортиқча тўланган давлат божини қайтариш ҳақида суд ҳайъатига
ёзма равишда илтимоснома берганлиги, судлов ҳайъати фақат апелляция шикояти
билан мурожаат қилишда ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни
белгилаганлиги ва биринчи инстанция судига мурожаат қилишни тушунтириб,
процессуал хатоликка йўл қўйганлиги, мазкур иш бўйича 2 та даъво талаби бўлиб,
биринчиси мулкий талаб бўлганлиги учун даъвогар 1 000 000 (100 000 000 х 2 % х
50 %) сўм, иккинчи талаб номулкий бўлганлиги учун даъвогар 1 500 000 (300 000 х
10 = 3 000 000 х 50 %) сўм, жами 2 500 000 сўм тўлаши лозим бўлса-да, даъвогар
5 000 000 сўм тўлаганлиги, шунинг учун ИПКнинг 113-моддаси ва “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонун 18-моддасининг 1-бандига асосан ортиқча тўланган
2 500 000 сўм давлат божи қайтарилиши лозимлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, даъво аризаси ва апелляция шикояти билан мурожаат қилишда имтиёз
қўлламасдан давлат божи тўлалигича тўлашига бухгалтериянинг эътиборсизлиги
сабаб бўлганлиги, ишни апелляция тартибида кўриш пайтида судга илтимоснома
тақдим қилиб, ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни сўраганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантириши сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловаси
“Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи тўланади.
Шунингдек “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандига биноан,
кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида иқтисодий судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг
“а” – “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи тўлайди.
Кичик тадбиркорлик субъектлари бўлган даъвогарлар иқтисодий судларга
даъво аризаси билан мурожаат қилишда ва “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун
иловаси “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандида белгиланган
имтиёзни қўллаган ҳолда давлат божи тўлаганда даъво аризасига даъвогар кичик
тадбиркорлик субъекти эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (статистика органининг
маълумотномаси)ни илова қилади.
Мазкур ҳолатда даъвогар судга 2 та талаб билан мурожаат қилган бўлиб,
уларнинг биринчиси мулкий (100 000 000 сўм зарар ундириш) ва иккинчиси
номулкий талаб (мажбурият юклаш)дир.
“Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” ва “б” кичик
бандларига асосан даъвогарлар мулкий талаб бўйича 2 000 000 (100 000 000 х 2%)
сўм ва номулкий талаб бўйича 3 000 000 (300 000 х 10) сўм, кичик тадбиркорлик
субъектлари эса 1 000 000 (100 000 000 х 2% х 50%) сўм ва номулкий талаб бўйича
1 500 000 (300 000 х 10 х 50%) сўм миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда мулкий талаб бўйича
2 000 000 (100 000 000 х 2%) сўм ва номулкий талаб бўйича 3 000 000 (300 000 х 10)
сўм давлат божи тўлаган. Даъво аризасида у (даъвогар) кичик тадбиркорлик
субъекти эканлигини кўрсатилмаган ва даъво аризасига даъвогар кичик
тадбиркорлик субъекти эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган ҳамда
иш кўриш пайтида ҳам бу ҳақда судга маълум қилмаган.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди суд харажатларини тақсимлаш
масаласини ҳал этишда умумий тартибдан келиб чиққан ҳолда, судга даъво аризаси
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божининг миқдоридан келиб чиққан.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун иловаси “Давлат божи ставкаларининг
миқдорлари” 2-бандининг “д” кичик бандига асосан апелляция ва кассация
тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун
аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўланади.
Шунинг учун, даъвогар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан
мурожаат қилишда мулкий талаб бўйича 1 000 000 (100 000 000 х 2% х 50%) сўм
ва номулкий талаб бўйича 1 500 000 (300 000 х 10 х 50%) сўм миқдорида давлат
божи тўлаган.
Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилишда ҳам у кичик
тадбиркорлик субъекти эканлигини кўрсатмаган ҳамда ҳал қилув қарорининг суд
харажатларини тақисмлаш қисми устидан низолашмаган.
Бироқ, даъвогар апелляция шикоятида ҳал қилув қарорининг даъвонинг
номулкий талаби бўйича қабул қилинган қисмидан норози бўлганлиги сабабли,
давлат божини айнан ушбу талабдан келиб чиқиб, 1 500 000 (300 000 х 10 х 50%)
сўм миқдорида давлат божи тўлаши лозим бўлган. Аммо, даъвогар даъвонинг
мулкий талаби бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан низолашаётмаган
бўлса-да, ушбу талаб бўйича ҳам 1 000 000 (100 000 000 х 2% х 50%) сўм давлат
божи тўлаган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди ишни кўриш натижаси бўйича
ортиқча тўланган 1 000 000 сўм давлат божини қайтарган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилишда қайд қилинган
ҳолатларга йўл қўйилмаганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди асосли
равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
Жаъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган апелляция инстанцияси суди
даъвогар кичик тадбиркордик субъекти эканлиги, давлат божини тўлашда биринчи
ва апелляция инстанция судларида ортиқча давлат тўлаб юборилганлиги, ортиқча
тўланган давлат божини қайтариш ҳақида судлов ҳайъатига ёзма равишда
илтимоснома берганлиги, судлов ҳайъати фақат апелляция шикояти билан
мурожаат қилишда ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни белгиланганлиги
ҳақида важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, юқорида баён
қилинганидек, даъвогар ҳал қилув қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми
устидан низолашилмаган. Иш ҳужжатларида ортиқча тўланган давлат божини
қайтариш ҳақидага илтимоснома мавжуд эмас ва суд мажлиси баённомасида ҳам
бу ҳақда кўрсатилмаган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди даъвогар кичик
тадбиркорлик субъекти эканлиги сабабли ортиқча тўланган давлат божини
қайтармаган, балки даъвогар даъвонинг мулкий талаби бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарори устидан низолашаётмаган бўлса-да, ушбу талаб бўйича ҳам
1 000 000 сўм давлат божи тўлаганлиги сабабли ушбу 1 000 000 сўм миқдоридаги
давлат божини қайтарган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқлаган ҳамда моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормасини тўғри қўллаган ҳолда қонуний қарор қабул қилган.
Шунинг учун, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасида юкланади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Кассация шикояти суд
ҳужжатларининг фақат давлат божи тақсимлаш қисми усидан берилганлиги
6
сабабли иш кассация инстанцияси судида кўрилганлиги учун давлат божи
ундирилмайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Hamkor Trans Baraka” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Hamkor Trans Baraka” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев