Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2203/3864 Дата решения 10.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хонқа Мироб фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Хонқа туман хокимлиги
Source ID 1150267 Claim ID 3545411 PDF Hash dc30cf7dedbfa916... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 044 символов
4-2201-2203/3864-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Қазақов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Бобоназаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими М.Рузметов, даъвогар вакили – адвокат Б.Алланазаров (2023 йил 9 августдаги 9-сонли ишончнома ва 2023 йил 9 августдаги 60-сонли ордер асосида) ва Кадастрлар палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг вакили – Хонқа филиали мутахассиси О.Джуманиязовнинг иштирокида, “Xorazm Tex” МЧЖ, Хоразм вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари, Кадастрлар палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Хоразм вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Хонқа Мироб” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгарлар Хонқа туман ҳокимлиги, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Хоразм вилояти бўлинмаси, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасига нисбатан савдони ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хонқа туман ҳокимининг 2021 йил 11 мартдаги 206-қ-сонли қарори билан Хонқа туман, Навхос қишлоғи манзилида жойлашган пахта-ғаллачилик йўналишидаги “Хонқа Мироб” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га тегишли жами 50,5 гектар ер майдонининг 9.6 гектар қисми туман захирасига қайтариб олинган ва натижада даъвогарнинг эгалигида жами 40,9 гектар ер майдони қолган. Шунингдек, Хонқа туман ҳокимининг 2022 йил 28 январдаги 32-12-0-Q/22-сонли қарори билан даъвогарга тегишли 3,0 гектар ер майдони туман захирасига қайтариб олинган ва натижада даъвогарнинг эгалигида жами 37,9 гектар ер майдони қолган. Даъвогар 2022 йил 5 март куни Хоразм вилоят ҳокимлигига 1-сонли ариза билан мурожаат қилиб, ер майдонларини туман захираси ер фондига қайтариб олишни сўраган. Шунингдек, даъвогар 2022 йил 31 март куни Хоразм вилоят ҳокимлигига 2-сонли ариза билан мурожаат қилиб, фермер хўжалиги (даъвогар)нинг 2022 йил 5 мартдаги 1-сонли аризасини инобатга олмасдан қолдиришни сўраган. Бироқ, Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги 156-12-0-Q/22-сонли қарори билан даъвогарнинг 37,9 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган. Даъвогар Урганч туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги 156-12-0-Q/22-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Урганч туманлараро маъмурий судининг 5-2201-2203/410-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 16 майдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Шундан кейин, даъвогардан қайтарилган 37,9 гектар ер майдонини ўз ичига олган Хонқа тумани захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 455,0144 гектар ер майдони очиқ электрон танловга чиқарилган ва 2022 йил 24 июнь куни бўлиб ўтган танловда “Xorazm Tex” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ ёки кластер деб юритилади) ғолиб деб топилиб, электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида YU 189-452063-сонли баённома расмийлаштирилган. Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан Урганч туманлараро маъмурий судининг 5-2201-2203/410-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 16 майдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва фермер хўжалиги (даъвогар)нинг аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиниб, Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги 156-12-0-Q/22-сонли қарорининг фермер хўжалигига тааллуқли қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Шундан сўнг, Хоразм вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида Хонқа туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади), “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти (ДИЛИ) Хоразм вилояти бўлинмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда ДУК деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2022 йил 24 июнда ўтказилган YU189-452063-сонли электрон онлайн-аукцион савдоларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими билан кластер (МЧЖ), Хоразм вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари, 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан Кадастрлар палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 19-бандида агар ким ошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши, ким ошди савдоси белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилган бўлса-да, аммо ким ошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битим ФКда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас бўлган ҳоллар бундан мустасно эканлиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, аммо, судлар ушбу тушунтиришларни инобатга олмаганлиги, Халқ депутатлари Хонка туман Кенгашининг “Хонка туман ҳокимлигининг захирасида бўлган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил қилиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги VI-59-71-12-175-К/22-сонли қарори қабул қилганлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти” (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) талаблари бажарилган деган важи билан келишиб бўлмаслиги, чунки “Маҳаллий давлат ҳокимлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга асосан бундай қарор қабул қилишга Кенгашнинг ваколати мавжуд эмаслиги, Кенгашнинг қарори Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори асосида қабул қилинганлиги, лекин “Нормативҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаасига асосан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қулланилиши лозимлиги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади деб белгиланганлигини судлар инобатга олмаганлиги, Халқ депутатлари Хонка туман Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги VI-59-71-12-175-К/22-сонли қарорини асосли деб бўлмаслиги, чунки тасдиқланган лойиҳада аниқ контур кўрсатилмаганлиги, Регламент талабларига зид равишда лойиҳани биринчи имзо ҳуқуқи билан келишиш ваколатига 4 эга бўлмаган С.Худайбергановнинг электрон имзоси билан тасдиқланганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 июлдаги қарори билан Урганч туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 14 мартдаги қарори бекор қилиниб, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги VI-59-71-12-175-К/22-сонли қарорининг фермер хўжалиги (даъвогар)га оид қисми ҳақиқий эмас деб топилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Кадастр хизмати вакили кассация шикояти юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Кенгаш, жавобгарлар, “Xorazm Tex” МЧЖ, Хоразм вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Кенгаш, жавобгарлар, “Xorazm Tex” МЧЖ, Хоразм вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармаларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 381-моддасига кўра, қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг 2-бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижаларини тасдиқлаш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган. Ушбу Регламентнинг 3-бандида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси савдо платформасида танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ваколатли оператор эканлиги, ижрочи эса Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти эканлиги қайд этилган. Шунингдек, Регламентнинг 15-бандида ижрочи бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ер тузиш лойиҳаси асосида ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисида ушбу Регламент 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртмани “E-IJARA” АТ орқали операторга юбориши белгиланган. Ушбу бандга асосан “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан Хонқа тумани, “Маданият” МФЙ ҳудудида жойлашган уникал рақами YK1733-471370 бўлган давлат захира фондидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 455,0144 гектар ер майдонини 30 йил муддатга пахта-ғаллачилик мақсадларида фойдаланиш шарти билан электрон танлов савдоларига чиқариш тўғрисидаги электрон шаклдаги буюртма ва илова ҳужжатларини 2022 йил 8 июнда операторга юборилган. “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан буюртма ва илова ҳужжатлари ўрганилиб, электрон танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотлар https://e-auksion.uz веб-порталига жойлаштирилган. Оператор томонидан 2022 йил 24 июнда 2069618-сонли лот бўйича ўтказилган электрон танлов савдосида 2 нафар талабгор иштирок этиб, МЧЖ (кластер) жами 88,4 балл тўплаб, танлов ғолиби деб топилган ҳамда савдо натижалари бўйича YU189-452063-сонли баённома расмийлаштирилган. Юқоридагилардан кўринадики, электрон танлов савдосини ўтказиш жараёнида уни ўтказиш учун белгиланган қоидалар бузилмаганлиги сабабли, уни (савдони) ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас. Шунинг учун биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланган ва моддий ҳуқуқ нормасини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги тўғри хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важлар ҳамда Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 июлдаги қарори билан Халқ депутатлари Хонка туман Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги VI-59-71-12-175-К/22-сонли қарорининг фермер хўжалиги (даъвогар)га оид қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги, электрон танлов савдосини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ФК 381-моддасига асосан қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда эса электрон танлов савдоси қонунда белгиланган қоидалар бузилмаган ҳолда ўтказилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Хонқа Мироб” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Хонқа Мироб” фермер хўжалигидан Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев