Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1181 Дата решения 10.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TEMURSHOH FARM масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый JAMOLIDDINOV AFROSIYOB ELDOROVICH хусусий корхонаси
Source ID 1151613 Claim ID 3553679 PDF Hash ed94302a50369ff8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения 8 750 символов
4-1401-2301/1181-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья К.Тухтаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья И.Ҳамроқулов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродкосимовнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида Самарқанд вилоят судининг кўмагида, даъвогар “Тemurshoh-Farm” масъулияти чекланган жамиятининг вакили О.Ражабов (2023 йил 5 январдаги 15-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги хусусий ажрими устидан “Temurshohfarm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Тemurshoh-Farm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Jamoliddinov Afrosiyob Eldorovich” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 2 августда № Сам-8-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Сотувчи” тиббиёт воситаларини ва дори препаратларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса товарни қабул қилиб олиш ва унга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 2.1.-бандига кўра, товар номи, миқдори, нархи, баҳоси, шартлари ва тўлов муддатлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган ҳисоб-фактурасида кўрсатилиши белгиланган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан дори-дармон воситалари етказиб берилганлиги, бироқ сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ тўламаганлиги сабабли қарз келиб чиққанлиги, қарзни тўлаб бериш ҳақидаги ёзма мурожаатлар эътиборсиз қолдирилганлигини баён қилиб, жавобгар 1 ҳисобидан 50 859 148 сўм асосий қарз ва 20 750 531 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 50 859 148 сўм асосий қарз ва 4 150 106 сўм пеня ундириш белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилиб, Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, хусусий ажримни бекор қилишни сўраган. Шикоятида даъвогар собиқ ходими Х.Каримов томонидан судга мурожаат қилингунга қадар 2022 йил 14 октябрда Самарқанд шаҳар 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб жавобгар ходими Ш.Шавкатов даъвогардан 49 859 148 сўмлик дори воситаларини олиб пулини тўламасдан келганлиги ҳолати юзасидан ёрдам сўрагани, мазкур ариза юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сони ИИБ ХПГ ТП профилактика катта инспектори З.Бекназаров томонидан жиноят аломатлари бўлмаганлиги боис жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор чиқаргани, ушбу ҳолатда тегишли судга мурожаат қилиш лозимлиги кўрсатилганлиги, мазкур қарор кучда эканлиги ҳақида баён этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантириб, хусусий ажримни бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, хусусий ажримни бекор қилишни лозим топади. Апелляция инстанцияси судининг хусусий ажримида жавобгар вакили 2022 йил 2 августдаги №Сам-8-сонли шартнома тузилмаганлиги, шартномага жамиятга тегишли бўлган муҳр босилган бўлса-да, имзо бошқа шахс томонидан қўйилганлиги, товарлар ҳам етказиб берилмаганлиги, электрон тартибда юборилган шартнома ва ҳисобварақ-фактуралари тасдиқланмасдан рад этилганлигини баён этганлиги, даъвогар вакили ўз тушунтиришида, 50 859 148 сўмлик дори воситалари жамиятнинг собиқ ходими Каримов Ҳаёт Хабибович томонидан жавобгар раҳбари Саломов Акмал Шавкатовичнинг ўғли Шавкатов Шаҳзод Акмал ўғлига бериб юборилганлиги, бироқ бугунги кунда улар ушбу товарларни олмаганликларини важ қилиб, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келаётганликларини маълум қилганлиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларидаги жавобгар раҳбари Саломов Акмал Шавкатовичнинг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сонли ИИБ бошлиғи подполковник М.Х.Гулмуродов номига берган тушунтириш хатида, даъвогар билан 2022 йил 2 августда № Сам-8-сонли шартнома тузилганлиги, унинг ўғли Шавкатов Шаҳзод 2022 йил 9 сентябрда даъвогардан 50 859 148 сўмлик дори-дармон маҳсулотларини олиб келиб корхонага қарашли бўлган дорихонага топширганлиги, ҳақиқатдан ҳам 2 50 859 148 сўм қарздорлик мавжудлиги, ушбу суммани шартномада кўрсатилганидек 2022 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериши, шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлиги учун асосий қарз ва пеняни тўлаб беришга рози эканлигини баён қилган. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сонли ИИБ ХПБ ТП профилактика катта инспектори капитан З.Бекназаровнинг 2022 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан жиноят ва ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаганлиги учун жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ҳамда даъвогар вакилига қарздорликни ундириш масаласи бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Апелляция инстанцияси судининг ажримида даъвогар ва жавобгарнинг товарларни сотиш ва сотиб олиш, бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштириш, товарларни корхонага кирим қилиш бўйича масъул ходимларининг ҳаракатларида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талонторож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш белгилари мавжудлиги кўриниши ҳақида баён этилган ва даъвогар ва жавобгарнинг масъул ходимларининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 168, 184 ва 189моддаларида назарда тутилган жиноят аломати мавжудлигини аниқлаш, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Самарқанд вилоят прокурорига хабар бериш кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Бироқ, хусусий ажримда тарафларнинг айнан қайси хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари мавжудлиги кўрсатилмаган, бундан ташқари Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сонли ИИБ ХПБ ТП профилактика катта инспектори капитан З.Бекназаровнинг 2022 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан жиноят ва ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаганлиги учун жиноят ишини қўзғатиш рад этилган. Шунга кўра, хусусий ажрим асослантирилмаганлиги, олдин жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги сабабли мазкур ажрим бекор қилиниши лозим. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисми 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни 3 (протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, 2023 йил 9 июндаги хусусий ажримни бекор қилишни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Temurshoh-farm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги хусусий ажрими бекор қилинсин. “Temurshoh-farm” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари З. Рустамов Ф. Ражабов 4