← Назад
Решение #510001 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| олаверса ИПК | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/3791-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья - П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - Ж.Суяров
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 август
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
раиси А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А.Арипов ва
Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг
котиблигида, даъвогар вакили Ж.Абдурахмонов (2023 йил 4 январдаги
ишончнома билан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар * * * * *
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “- - - - -” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 4 900 000 000 сўмни регресс тартибида
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган мазкур
иқтисодий
иш
бўйича
2023
йил
22 июнда қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ҳал
қилув қарорини даъвогар ҳисобидан давлат божини ундириш қисмидан
норози бўлиб, даъвогар * * * * * акциядорлик жамияти томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ (бундан буён
матнда банк деб юритилади) ва “- - - - -” масъулияти чекланган жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2022 йил 17 майда бизнес-овердрафт кредит маблағи ажратиш бўйича
39-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.10-бандида қарз олувчи (жавобгар) ва учинчи шахс
кредит бўйича суғурта компаниясининг кредитни қайтармаслик хатарини
суғурта қилиши бўйича 4 900 000 000 сўмлик суғурта полисини таъминот
сифатида тақдим этиши назарда тутилган.
Шартноманинг 3.1-бандида шартномага асосан линия миқдори
4 900 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
* * * * * акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади),
банк
ва
жавобгар
ўртасида
2022 йил 18 майда 00/14/418-сонли кредитни суғурта қилиш шартномаси
тузилиб, суғурта пули 4 900 000 000 сўмни ташкил этган.
Суғурта шартномасига асосан, суғурта муддати суғурта мукофоти
компания ҳисоб рақамига келиб тушган кундан бошлаб 2022 йил
18 сентябргача бўлган суғурта полиси берилган.
Жавобгар
томонидан
банк
олдидаги
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги натижасида кредит қарздорлиги юзага келган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2208/35578сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори
билан банкнинг жавобгарга нисбатан даъво талаблари қаноатлантирилиб,
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган, жавобгардан банк
фойдасига кредит танидан 4 900 000 000 сўм, ҳисобланган фоизлардан
366 808 481 сўм, ҳамда 162 051 903 сўм пеня, жами 5 428 860 384 сўм
ундирилиши белгиланган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2220/
52203-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан банкнинг даъвогарга нисбатан даъво талаби
қаноатлантирилиб, даъвогардан банк фойдасига 4 900 000 000 сўм суғурта
товони ундирилиши белгиланган.
Даъвогар суднинг қарори асосида банкка тўлов топшириқномалари
орқали 2023 йил 10 мартда 2 365-сонли тўлов топшириқномаси билан
366 795 221,22 сўм, 11 мартда 2 389-сонли тўлов топшириқномаси билан
500 000 000 сўм, 12 апрелда 3 631-сонли тўлов топшириқномаси билан
500 000 000 сўм, 13 апрелда 3 649-сонли тўлов топшириқномаси билан
524 760 280 сўм, 12 майда 4 701-сонли тўлов топшириқномаси билан
500 000 000
сўм,
4 702-сонли
тўлов
топшириқномаси
билан
500 000 000 сўм ва 4 703-сонли тўлов топшириқномаси билан
297 417 800 сўм, судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг 13 июнда
5 788-сонли тўлов топшириқномаси билан 780 635 025 сўм ва 22 июнда
6 137-сонли тўлов топшириқномаси билан 930 391 673,78 сўм, жами
4 900 000 000 сўм суғурта товонини тўлаб берган.
Даъвогар суғурта товонини регресс тартибида ундириб бериш
тўғрисида жавобгарга талабнома юборган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 900 000 000 сўмни регресс тартибида
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 майдаги ажрими билан ишга ЧЭКИ АТБ
“Hamkorbank” ва унинг Шайхонтохур филиали (бундан буён матнда
филиал деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 900 000 000 сўм регресс қарздорлик,
33 000 сўм почта харажати, жами 4 900 033 000 сўм, шунингдек республика
бюджетига 63 779 466,02 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобидан ҳам
республика бюджетига 34 220 533,97 сўм давлат божи ундирилган.
Даъвогар мазкур ҳал қилув қарорининг айнан даъвогар ҳисобидан
республика бюджетига 34 220 533,97 сўм давлат божи ундириш қисмидан
норози бўлиб апелляция шикояти билан судлов ҳайъатига мурожаат
қилган ва унда ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгартирган ҳолда
барча суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни сўраган.
Бугунги суд мажлисидан жавобгар ва палата вакиллари хабардор
бўлишларига қарамасдан судга келмади ва келмаслиги тўғрисида судни
огоҳлантирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва палата вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятидаги важларни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни
сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важ ва эътирозларини
тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгар банкдан олинган маблағларни белгиланган муддатларда
қайтармаганлиги сабабли, жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги
юзага келган.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори 18-бандининг иккинчи
хатбошисида судларга қуйидагича тушунтириш берилган, яъни қонун
ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши
назарда тутилмаган. Шунингдек, ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг
957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилиши
ҳақида ҳам тушунтириш берилган.
Суғурта шартномасининг 9.8-бандида суғурта шартномаси бўйича
зарар қоплангандан кейин суғурталовчи (даъвогар) қарз олувчи ёки
кредит шартномасига мувофиқ бошқа ҳар қандай бошқа шахс ва/ёки
ташкилотга нисбатан регресс бўйича барча ҳуқуқларга эга бўлиши
шартлиги, суғурта қилдирувчи ушбу регресс ҳуқуқи юридик кучга эга
бўлиши учун зарур барча ҳужжатларни расмийлаштириши ва тақдим
этиши ҳамда амалларни бажариши шартлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан
банк олдидаги кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, кредит
қарздорлиги юзага келганлиги, ушбу қарздорлик суднинг ҳал қилув
қарори асосида суғурта ҳодисаси сифатида баҳоланиб, даъвогардан банк
фойдасига ундирилиши белгиланганлиги, даъвогар банкка жами
4 900 000 000 сўм суғурта товонини тўлаб берганлиги, бундай вазиятда
банкнинг жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган суғурта товони
миқдорида даъвогарга суброгация тартибида ўтганлиги инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
4 900 000 000 сўмни регресс тартибида ундириш тўғрисида асосли
тўхтамга келган.
Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганда
суғурта товони 3 188 973 301,22 сўм миқдорида тўлаб берилганлиги,
кейинги тўловлар эса 2023 йил 13 июндаги, яъни даъво аризаси судга
киритилгандан сўнг 5 788-сонли тўлов топшириқномаси билан
780 635 025 сўм ҳамда 22 июндаги 6 137-сонли тўлов топшириқномаси
билан эса 930 391 673,78 сўм миқдоридаги суғурта товони тўланганлиги
сабабли биринчи инстанция суди даъво суммасининг ушбу қисми бўйича
тўланиши лозим бўлган давлат божини даъвогардан ундириб хатога йўл
қўйган.
Чунки, мазкур низо жавобгарнинг айби билан юзага келган, яъни
даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган, бундан ташқари даъвогар даъво аризаси билан
судга мурожаат қилгандан кейин бўлса-да, бироқ, мазкур иш бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилингунга қадар суғурта товони бўйича барча
тўловларни, яъни 4 900 000 000 сўмни банкка тўлаб бериб, ўз
мажбуриятини тўлиқ бажарган, қолаверса ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган бўлса-да, аммо биринчи
инстанция суди давлат божи суммасини тақсимлашда хато қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”
2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни
апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги
16-сонли қарорининг 30-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши
билан тўлдирилган, яъни унга кўра суд харажатларини тақсимлаш
масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри талқин этилиши суднинг ҳал
қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги,
бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар
бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида тушунтириш берилган.
Шу боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини тўлиқ
қаноатлантириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини
ўзгартирмаган ҳолда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 34 220 533,97 сўм, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 63 779 466,02 сўм давлат божи ундириш
қисмларини бекор қилиб, мазкур ундирилиши кўрсатилган давлат божи
суммаларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 98 000 000 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек апелляция
шикояти даъво талабларига нисбатан берилмаганлиги сабабли
апеллляция инстанцияси учун давлат божи ундирмасликни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 - 280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми иккинчи хатбошидаги ““- - - - -”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 63 779 466,02 сўм давлат божи, * * * * * акциядорлик жамияти
ҳисобидан 34 220 533,97 сўм давлат божи ундирилсин” қисмлари
“жавобгар “- - - - -” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 98 000 000 сўм давлат божи ундирилсин” деб алмаштирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
А.Арипов