← Назад
Решение #510087 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 716 символов
11-1407/8178-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Ходжаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арипов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “Tashkent Trade
Center” МЧЖ вакили – юрисконсульт Т.Ибрагимов (2023 йил 8 августдаги
474-сонли ордер асосида) ва фуқаро И.Худжиев (тингловчи сифатида)нинг
иштирокида, Тошкент вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати”
давлат унитар корхонаси, Зангиота тумани Давлат санитария эпидемиология
назорати маркази ҳамда Зангиота туман Ёнғин хавфсизлиги хизмати ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Abu Saxiy” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгарлар Зангиота туман ҳокимлиги ва Зангиота
тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматига нисбатан мулк ҳуқуқини
тан олиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 апрелдаги қарори устидан “Tashkent Trade Center” МЧЖ томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилояти Зангиота туман ҳокимининг “Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган
“Abu Saxiy” масъулияти чекланган жамияти савдо марказига ўзига қарашли ер
майдонидаги мавжуд бино – иншоотларни бузиб ўрнига замонавий савдо
мажмуаси қуришга рухсат бериш тўғрисида” 2010 йил 21 июндаги 389-сонли
қарорига асосан “Abu Saxiy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)га қарашли жами 3,59 гектар (шундан доимий
3,02 гектар ва кириб – чиқиш йўли ва обдонлаштириш учун 0,57 гектар) ер
майдони чегара ва ўлчамларидан чиқмаган ҳолда мавжуд бино ва иншоотларни
бузиб ўрнига замонавий савдо мажмуаси қуришга рухсат берилган.
Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги Зангиота туман ер тузиш ва кўчмас
мулк кадастри хизматининг 2010 йил 28 июндаги Зангиота тумани, “Қатортол”
ҚФЙ ҳудудида жойлашган даъвогарга қарашли бўлган бино ва иншоотларнинг
1
11-1407/8178
эгаллаб турган ва ер майдони чегараларини тиклаш ҳамда ер майдонларини
ўлчамларига аниқлик киритиш тўғрисидаги далолатномага асосан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 3,59 гектар ер майдони давлат
рўйхатидан ўтказилган ва 11-04-07-01-01-0378-сонли кадастр рақами берилиб,
5-117-сон билан Зангиота тумани ер участкасига бўлган ҳуқуқини рўйхатга
олиш регистрига киритилиб, жами 13129,91 кв.м.га қурилган қурилмаларга
нисбатан Зангиота туман ҳокимининг 2013 йил 5 августдаги 631-сонли қарорига
асосан эгалик ҳуқуқи берилган.
Бироқ, даъвогар томонидан мазкур ер майдонида ўзбошимчалик билан
қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлар олинмасдан, майдони 90 кв.м. бўлган
бино ва иншоотлар қурилган.
Шундан сўнг, даъвогар Зангиота тумани ҳокими номига ушбу
ўзбошимчалик билан қурилган объектларга нисбатан эгалик ҳуқуқини
тасдиқловчи қарор қабул қилишни сўраб мурожаат қилган. Лекин, Зангиота
туман ҳокимлиги томонидан даъвогарга қарашли савдо марказларига 90 кв.м. ер
майдонида қурилган бино иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини берилиши
учун ушбу қурилмаларга тегишли бўлган архитектура-қурилиш лойиҳа
ҳужжатларини ҳамда туман ҳокимининг қурилишга рухсат бериш
ва фойдаланишга қабул қилиш қарорларини асл нусхаларини тақдим этиши
лозимлиги, тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу бино
иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасида
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилган ер участкаларида
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидалари жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино
иншоотлар ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланиши ва ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмаслиги тўғрисида жавоб хати берилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарлар Зангиота туман ҳокимлиги (бундан
буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) ва Зангиота тумани Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри хизматига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Зангиота тумани, “Қатортол” ҚФЙ ҳудудида 3.59 гектар ер майдонида
жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган 90 кв.м.,дан иборат тўртта дўконга
нисбатан мулк ҳуқуқини тан олишни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Тошкент вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри хизмати” давлат унитар корхонаси, Зангиота тумани Давлат санитария
эпидемиология назорати маркази ҳамда Зангиота туман Ёнғин хавфсизлиги
хизмати ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2014 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, Зангиота тумани,
“Қатортол” ҚФЙ даъвогар ҳудудида жойлашган 89,51 кв.м. ер майдонида
қурилган қурилмага нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи тасдиқлаб берилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан манфаатдор шахс Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Кадастр
агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан берилган апелляция
шикояти асосида иш Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
2
11-1407/8178
ҳайъати томонидан кўриб чиқилнган ва 2023 йил 27 апрелдаги қарори билан
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2014 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро иқтисодий
судига юборилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан “Tashkent Trade Center” масъулияти чекланган жамияти (даъвогарнинг
ҳуқуқий вориси) кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Зангиота туман
ҳокимининг 2010 йил 21 июндаги 389-сонли қарори билан даъвогарга қарашли
жами 3,59 гектар (шундан доимий 3,02 гектар ва кириб – чиқиш йўли
ва обдонлаштириш учун 0,57 гектар) ер майдони мавжуд бино ва иншоотларни
бузиб, ўрнига замонавий савдо мажмуаси қуришга рухсат берилганлиги,
биринчи инстанция суди ишга туман ҳокимлиги вакили, Зангиота тумани
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати мутахассиси, Тошкент вилояти
Архиректура ва қурилиш бош бошқармаси ҳуқуқшуноси, Зангиота тумани
Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими, Зангиота туман
Ёнғиндан сақлаш мутахассисини жалб қилиб, уларни ёзма хулосаларини
олганлиги, Тошкент вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати” давлат
унитар корхонаси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, узрсиз судга келмаганлиги, Х.Сулаймонова
номидаги РСЭМнинг 2014 йил 31 июлдаги хулосасига асосан 89,51 кв.м. ер
майдонида қурилган иморат шаҳарсозлик норма ШНК 20.04.09 талаблари
асосида қурилганлиги ва фойдаланишга яроқли эканлиги қайд қилинганлиги,
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида апелляция шикояти (протести)
биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, ушбу иш бўйича апелляция
шикояти ҳал қилув қарори юзасидан 9 йил мобайнида белгиланган муддатда
берилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб,
Кадастр
агентлигининг
Тошкент
вилоят
бошқармаси
“биз бехабар эдик” деган важ билан апелляция шикояти билан мурожаат қилиб,
апелляция шикояти беришнинг муддатини тиклашни сўраганлиги,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқилганда, кадастр хизмати ишда иштирок
этган эканлиги ва суд мажлисида унинг вакили ўз фикрини баён қилганлиги
аниқланганлиги, биринчи инстанция суди иш бўйича экспертиза
тайинлаганлиги ва барча ҳолатларни аниқлаб, қонуний қарор қабул қилганлиги,
бугунги кунда барпо этилган 4 та дўкон фуқароларга сотилганлиги ва ушбу
олди-сотди шартномалари кадастр хизматида рўйхатга олинганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўради.
Жавобгарлар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
3
11-1407/8178
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгарлар ва учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддаси биринчи, тўртинчи, бешинчи ва
олтинчи қисмларининг таҳририга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан
иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан
қонун ҳужжатларига мувофиқ эътироф этилиши мумкин.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос
сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган
шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи
суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк
ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд
белгилаган миқдорда қоплайди.
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари
бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса,
юқорида кўрсатилган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга
нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарори
8, 10-бандлари ва 12-4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида мулк
ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда суд мулкка нисбатан
манфаатдор бўлган бошқа жавобгар ёки учинчи шахсни ишга жалб этиш
масаласини ҳал қилиши лозимлиги, ишга жалб қилинмаган шахслар зиммасига
мажбурият юкланиши мумкин эмаслиги, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи
шартнома ёки бошқа ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат
рўйхатидан ўтказиш талаб қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан
ўтказиш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк
ҳуқуқини тан олиш ҳақида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш
4
11-1407/8178
рад қилиниши, бундай ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни
давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилиши лозимлиги, ФК 212-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига
кўра ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса,
ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг
тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан суд томонидан тан олиниши
мумкинлиги, шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк
ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, даъвогар
қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига
жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги
ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб
бериши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган (ҳал қилув қарори қабул
қилиш пайтида амалда бўлган таҳрири).
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан иш юзасидан қарор қабул
қилишда Пленум қарорининг юқоридаги тушунтиришларига риоя қилмаган.
Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туман ҳокимининг 2010 йил
21 июндаги 389-сонли қарорига асосан даъвогарга қарашли жами 3,59 гектар
(шундан доимий 3,02 гектар ва кириб – чиқиш йўли ва обдонлаштириш учун
0,57 гектар) ер майдони чегара ва ўлчамларидан чиқмаган ҳолда мавжуд бино
ва иншоотларни бузиб, ўрнига замонавий савдо мажмуаси қуришга рухсат
берилган.
Аммо, даъвогар томонидан мазкур ер майдонида ўзбошимчалик билан
қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлар олинмасдан, майдони 89,51 кв.м.дан
иборат кириб – чиқиш йўли ва обдонлаштириш учун ажратилган 0,57 гектар ер
майдонига тўртта дўкон бино иншооти қурилган.
Биринчи инстанция суди иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилишда
ушбу ҳолатга баҳо бермаган, туман ҳокимининг тегишли қарорлари ҳамда
Зангиота тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматининг 2014 йил
24 июлдаги 01-1868-сонли маълумоти билан даъвогарга қурилиш учун руҳсат
берилмаганлиги, архитектура ва шаҳарсозлик нормалари бузилганлиги,
ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатларсиз қурилганлиги ҳамда
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар айнан ҳужжатлар олинмасдан,
89,51 кв.м.дан иборат бино иншоотнинг кириб – чиқиш йўли ва обдонлаштириш
учун ажратилган 0,57 гектар ер майдонига қурилганлигини ўрганмаган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида Тошкент
вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати” давлат унитар корхонасини
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилган бўлса-да, ўзбошимчалик билан қурилган
иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлганлик ёхуд фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирганлик ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган
иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши ёки этилмаслиги ҳам
ўрганилмаган ҳамда ушбу давлат унитар корхонасининг фикри олинмаган.
5
11-1407/8178
расмийлаштирилган далолатномалар ҳамда бошқа далиллар билан ўз исботини
топган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан лойиҳа-смета
ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида
хабарнома юбориш, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино
ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли ишлар амалга
оширилганлиги аниқланмаган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан ҳал қилув
қарори қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган
ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган. Шунинг учун апелляция
инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига биноан ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунинг
учун
судлов
ҳайъати
даъвогарнинг
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини эса
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари даъвогарнинг
зиммасида қолади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Tashkent Trade Center” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Tashkent Trade Center” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
6
11-1407/8178