← Назад
Решение #510103 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 10 август
4-1501-2304/5206-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, судья
ёрдамчиси Б.Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
У.Абдурахмонов (ишончномага асосан), иштирокида, даъвогар Фарғона вилоят
давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «OILPRODUCT» масъулияти чекланган
жамиятидан 13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва «OILPRODUCT» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «OILPRODUCT» масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг
ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлигидан ва жамият
томонидан 13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга
олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат
солиғини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, 13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга
олинганлигидан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ, суд мажлиси куни,
вақти тайинланганлиги ҳақидаги ажрим жавобгарнинг манзилига юборилганлиги ва
қабул қилинганлиги бўйича маълумот иш ҳужжатларида мавжудлигидан келиб чиқиб,
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан низони жавобгар иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона вилоят давлат солиқ
бошқармасининг 2023 йил 9 январдаги 20/1-00010-kt-сонли буйруғига асосан
«OILPRODUCT» масъулияти чекланган жамиятида 2021 йил декабрдан 2022 йил
декабр ойигача бўлган фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Текширув натижаларига кўра, 2023 йил 7 апрель кунги солиқ ҳисоботларига
тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-31177-сонли талабнома юборилган.
Шундан сўнг, жавобгар жамият томонидан текшириш материаллари билан
танишиб чиқиб ҳамда юборилган талабномага нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб,
даъвогарнинг талаблари асоссизлиги билдирилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2023 йил 8 май кунги 20/1-38029-сонли
камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори қабул қилиниб, белгиланган
тартибда судга даъво аризаси киритилиши белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан жамият харакатларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жамият томонидан 13 073 859 978 сўм
қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жамиятдан
13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасининг бешинчи
қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини
камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини
амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни
суиистеъмол
қилишнинг,
битим
қалбакилигининг
(кўзбўямачилик
учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш
солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ
органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Солиқ муносабатларида
солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик
обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини,
битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда
3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий
захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати
чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда балансдан ҳисобдан чиқарилади. Товармоддий захиралар ташкилотнинг балансидан:
реализация қилиш, бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши
кўринишида бериш, таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки
тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари
ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган
улушни таъсисчига қайтариш, бепул бериш, айирбошлаш, сақлаш муддати тугагач
яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ
қилиш), камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши, товар
қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш, бошқа
операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.
Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни
(хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим
натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари
ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли деб
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан текшириш ўтказилганда, «OILPRODUCT»
масъулияти чекланган жамиятининг шубхали ташкилот тоифасига кирувчи «Biznes
Optom Petrol» МЧЖ, «Yasinaxon saxiy baraka» МЧЖлар ўртасида тузилган умумий
қиймати 100 232 926 500 сўм, шундан ҚҚС суммаси 13 073 859 978 сўмлик битимлар
(ҳисобварақ-фактуралар) сохта маълумотлар асосида қонун ҳужжатларига зид тарзда
расмийлаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган. Даъвогарнинг судга тақдим қилган
маълумотномасида камерал солиқ текширувида аниқланган асоссиз ҳисобга олинган
ҚҚС суммаси 13 073 859 978 сўмни ташкил этишлиги маълум қилинган.
Мазкур иш бўйича етказиб берувчи ҳисобланган контрагент томонидан
товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 13 073 859 978 сўм
қўшилган қиймат солиғини ундириш талабини асосли деб қаноатлантиришни лозим
деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар орқали давлат бюджетига 13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат
солиғини ва 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни, шунингдек, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 261 477 199,56 сўм давлат божини ундиришни,
лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «OILPRODUCT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига
13 073 859 978 сўм қўшилган қиймат солиғи;
- даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «OILPRODUCT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 261 477 199,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья:
Х.Жамолиддинов