Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2302/4655 Дата решения 10.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ODIL-MED-SHIFO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151040 Claim ID 3596579 PDF Hash f6b5e56e55934f2f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
нинг 112-моддаси нинг 112 law
Текст решения 5 305 символов
4-1601-2302/4655-сонли иқтисодий иш судья: Ж.С.Мусабоев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 10 август Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судъя ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Э.Саминов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза (илтимоснома) билан мурожаат қилиб, «FOUND MEBEL-HAYAL» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги учун унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўрганиш давомида жавобгар рўйхатдан ўтган манзилида фаолият кўрсатмаётганлиги ва мавжуд эмаслиги аниқланган. Аризачи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича банк операциялари чиқим қисмини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қабул қилиниб, жавобгарга хабарнома юборилган. Жавобгар томонидан хабарномага муносабат билдирилмагач, аризачи судга ариза киритиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ўз талабини қўвватлаб, жавобгар ўзи кўрсатган манзилда эмаслигини, бу тегишли МФЙда тузилган далолатнома билан ўз тасдиғини топишини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишни сўради. Жавобгар аризачининг аризасидаги важларига қисман эътироз билдириб кадастр хужжатларини юридик бўлимга расмийлаштириш учун берганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 4-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарнинг фаолият кўрсатаётганлиги ва мавжудлиги ўрганилган. Ўрганиш давомида жавобгар рўйхатдан ўтган манзилида фаолият кўрсатмаётганлиги ва мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу ишда мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Аризачи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича банк операциялари чиқим қисмини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жавобгарга хабарнома юборилган. Жавобгар томонидан хабарномага муносабат билдирилмагач, аризачи судга ариза киритиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишни сўраган. Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ААнинг аризаси қаноатлантирилсин. «FOUND MEBEL-HAYAL» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. СҚнинг 112-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) у маълум қилган манзилида йўқлигининг асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилган кундан кейин бир кундан кечиктирмасдан жавобгарга банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларига рухсат берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев