← Назад
Решение #510173 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 158 | — | law | |
| онуннинг | 57 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| нинг | 327 | — | law | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| онун | 150 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law | |
| онун | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2101/611-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья -С.Солиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Н.Юсупов
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОР
2023 йил 10 август
Тошкент шаҳри
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Н.Юсупов раислигида, судьялар Х.Каримов ва А.Ариповдан иборат таркибда,
судъя катта ёрдамчиси Э.Апсаматовнинг котиблигида, аризачи - Jo’rabek
agroinvest qo’shuv" МЧЖ тугатиш бошқарувчиси С.Шарипов, "Jo’rabek
agroinvest qo’shuv" МЧЖнинг таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ вакили
А.Омонов (2023 йил 30 майдаги ишончнома асосида)лар иштирокида Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майда қабул қилинган ажрими
устидан "Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖнинг таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv”
МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини очиқ суд мажлисида кўриб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Зангиота туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Jo’rabek agroinvest qo’shuv”
МЧЖни умумий таомил асосида банкрот деб эътироф этишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори
билан “Jo’rabek agroinvest qo’shuv” МЧЖ банкрот деб топилган ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб,
биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ж.Санжаровнинг номзоди тасдиқланган.
Суднинг 2021 йил 19 августдаги ажрими билан Ж.Санжаров аризасига
кўра вазифасидан озод этилиб, С.Т.Шарипов янги тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Жорий йилнинг 3 май куни "Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖнинг
таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ биринчи инстанция судига ариза билан
мурожаат қилиб, унда суд бошқарувчиси С.Шариповнинг “Jo’rabek agroinvest
qo’shuv” МЧЖга нисбатан жорий қилинган тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида судга мурожаат қилмасликда ифодаланган
ҳаракатсизлигини ноқонуний деб топиб, тўловга қобилиятсизлик иши бўйича
иш юритишни тугатиш, жамият фаолиятини тиклаш, тугатиш бошқарувчиси
С.Шариповга ойлик маошларни белгилаш ҳақидаги ажримни апелляция ва
кассация инстанцияларининг қарорлари асосида янги очилган ҳолат бўйича
бекор қилиш ҳамда тугатиш бошқарувчисининг ноқонуний ҳаракатлари
юзасидан хусусий ажрим чиқариб, уни ижро қилиш учун Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборишни сўраган.
Шунингдек, тугатиш бошқарувчиси С.Шариповнинг тугатиш жараёнида
вужудга келган навбатдан ташқари тўловларни, яъни 372 607 229 сўм маблағни
1
“Jo’rabek agroinvest qo’shuv” МЧЖнинг мол-мулклари ҳисобидан ундириш
тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.
Суднинг 2023 йил 18 майдаги ажрими билан "Jo’rabek agroinvest qo’shuv"
МЧЖ таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv” МЧЖнинг ҳамда тугатиш бошқарувчиси
С.Шариповнинг аризаларни қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ажримга нисбатан "Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖнинг
таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ томонидан апелляция шикояти берилган
бўлиб, унда қарздорни банкрот деб топилишида унинг 708 404 186,5 сўм
қарздорлиги асос бўлганлиги, кредиторлар йиғилишига асосан “NBU Invest
Group” МЧЖнинг 5 173 000 000 сўм миқдордаги талаби кредиторлар талаби
реестрига киритилганлиги, Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг
2023 йил 2 февралдаги ажрими билан “NBU Invest Group” МЧЖ кредиторлар
реестридан чиқарилганлиги, вилоят судининг ажрими Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 апрелдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги, Тошкент
вилоят Давлат солиқ бошқармаси 2022 йил 20 декабрда биринчи инстанция
судига мурожаат қилиб, қарздор солиқ қарзларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли
жамият фаолиятини тиклаш сўралганлиги, бироқ тугатиш бошқарувчиси судга
ҳисобот тақдим этмагандан сўнг биринчи инстанция судига ариза билан
мурожаат қилинганлиги, ариза талаби биринчи инстанция суди томонидан
нотўғри рад этилганлиги, бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий
Хўжалик Суди Пленумининг “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 142-сонли
қарорнинг 19- бандига риоя қилинмаганлиги, “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади) 146- ва 149-моддасига асосан гаров нарсаси тугатиш
массасига кирмаслиги, “NBU Invest Group” МЧЖ, “Ўзбегим отлари” МЧЖ
ҳамда "Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖ ўртасида 2019 йил 27 декабрда
3- сонли молиявий ёрдам бериш тўғрисида шартнома имзоланганлиги,
шартномага асосан молиявий ёрдам олувчи сифатида “Ўзбегим отлари” МЧЖ
кўрсатилганлиги, бироқ молиявий ёрдамнинг қайтарилиш кафолати сифатида
"Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖ ўзига тегишли мол-мулкни гаровга
қўйганлиги, суднинг ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
тўғрисида қарори бўлмаса-да, “NBU Invest Group” МЧЖни кредиторлар
реестрига киритилганлиги, суд бошқарувчининг ушбу ҳаракатлари юқори
турувчи инстанциялари томонидан ноқонуний деб топилганлиги, Қонуннинг
158-моддасида кредиторлар билан ҳисоб-китоб тамомлангандан сўнг,
тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисобот тақдим этиш
шартлиги, бироқ суд бошқарувчи ҳисоботларни тақдим этмаганлиги,
Қонуннинг 57-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатишга асос бўлиши, Қонунинг 26-моддасига суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш суд томонидан кўриб чиқилиши, ушбу ҳолатда
ходимларнинг иш ҳақидан 234 952 040 сўм ҳамда иш ҳақи билан солиқ
тўловларидан 73 275 589,09 сўм қарздорликнинг вужудга келиши суд
бошқарувчисининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида, тугатишга доир
ишларнинг сунъий равишда чўзилиб кетганлиги сабабли вужудга келганлиги
2
ҳолати апелляция ва кассация тартибидаги қарорлари ва тақдимномаси билан
ўз исботини топганлиги, қайд этилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК) нинг 327-моддаси
4-бандида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ нормаларига асос бўлиши
сабабли биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида қарздор вакили апелляция шикоятини қувватлаб,
банкиротлик ишини тугатиш кераклигини, ташкилот фаолиятини юритишига
рухсат бериши кераклигини, агарда бу масалани ҳал қилинмаса 5 йилга
чўзилишини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилишни сўради.
Тугатиш бошқарувчиси С.Шарипов қарздорнинг апелляция шикоятига
эътироз билдириб, апелляция шикоятни рад қилишни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати иш юзасидан тарафларнинг кўргазмасини
тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, ажримни
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, кредиторлар йиғилишининг 2021 йил
9 ноябрдаги мажлисида тугатиш бошқарувчисига ҳар ойда меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида белгиланган. 2021 йил
22 ноябрдаги биринчи инстанция судининг ажрими билан иш ҳақи
тасдиқланган.
Бундан ташқари, кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 20 январдаги
мажлисида “NBU Invest Group” МЧЖ 5 173 000 000 сўм билан 2-навбатда
кредиторлар талаблари реестрига киритилганлиги тасдиқланган.
Шундан сўнг, "Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖ таъсисчиси “Oltin taqa
qo’shuv” МЧЖ биринчи инстанция судига ариза билан мурожаат қилиб,
“Jo’rabek agroinvest qo’shuv” МЧЖнинг кредиторлари талаблари реестридан
чиқаришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги
ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ўзгартирилиб, “NBU
Invest group” МЧЖ қарздор “Jo’rabek agroinvest qo’shuv” МЧЖнинг
кредиторлари талаблари реестридан чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги
қарори билан Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Қарздор вакили дастлабки суд мажлиси муҳокамасида судлов ҳайъатига
берган кўрсатмасида 2022 йилнинг декабрь ойида қарздор кредитор яъни
Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси олдидаги солиқ қарзларини нақд
пул шаклидаги тўлаганлигини маълум қилди.
3
бошқармасининг 25-136980-сонли хатида, “Jo’rabek agroinvest qo’shuv” МЧЖ
давлат бюджети олдидаги солиқ қарзини тўлиқ тўланганлиги кўрсатилган.
Шундан сўнг, қарздорнинг таъсисчиси тугатиш бошқарувчисига
мурожаат қилиб, кредиторлар талаблари реестрида жами иккита кредитор, яъни
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда “NBU Invest group” МЧЖ
мавжуд бўлганлиги, “NBU Invest group” МЧЖ суднинг қарори билан реестрдан
чиқарилганлиги, солиқ мажбурияти эса қарздорнинг собиқ раҳбарияти ҳамда
таъсисчилари томонидан тўлиқ бажарилганлиги, қарздорнинг кредиторлар
талаблари реестрида бошқа кредитор мавжуд эмаслиги, шунга кўра тугатишга
доир иш юритишни тамомлаш ҳақида судга ҳисобот тақдим этиши
лозимлигини маълум қилган.
Ушбу мурожаатга тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг тугатишга доир
иш юритиш жараёнида вужудга келган навбатдан ташқари харажатлари
мавжудлиги ва улар қопланмаганлигини маълум қилиб, уларни қоплаб
беришни сўраган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Қонуннинг 4- моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритиш жараёни бошланган санадан эътиборан юзага келган пул
мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар жорий тўловлардир.
Кредиторларнинг жорий тўловлар бўйича талаблари кредиторлар
талабларининг реестрида акс эттирилмайди.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида
кредиторларнинг жорий тўловлар бўйича талабларини қаноатлантириш ушбу
Қонун 150-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ амалга оширилади.
Қонуннинг 23-моддасида берилган таърифга кўра, суд бошқарувчисининг
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ суд
бошқарувчиси ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ҳақ олишга, бошқа
шахсларни улар фаолиятига қарздорнинг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган
ҳолда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида белгиланган
бўлмаса, шартнома асосида жалб этишга ҳақли эканлиги, ушбу модданинг 3қисмига кўра, суд бошқарувчиси; қарздорнинг мол-мулки бут сақланиши
юзасидан чоралар кўриши, кредиторларнинг талаблари реестрини
шакллантириши ва юритиши, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши,
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни
кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши, сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни
амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар аниқланганлиги
ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат органига, шунингдек
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши, қарздор жисмоний
шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг бажарилиши
устидан назоратни амалга ошириши, қарздор жисмоний шахс томонидан
кредиторларнинг талаблари тўла ҳажмда қаноатлантирилиши учун
маблағларнинг ўз вақтида тўлиқ тўланишини назорат қилиши, суд ҳужжатлари
билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши шарт.
4
тўғрисидаги иш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни, агар ушбу Қонунда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
қопланади.Суд бошқарувчиси ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бажарилишини
таъминлаш мақсадида шартнома асосида жалб этилган шахсларга ҳақ тўлашни,
суд харажатларини, қарздорнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини давлат
рўйхатидан
ўтказиш,
мол-мулкини
хатловдан
ўтказиш,
баҳолаш
харажатларини, зарур ҳолларда, аудитор хизматларидан фойдаланганлик
харажатларини, аукцион харажатларини, ҳужжатларни сақлашга топшириш
харажатларини, шунингдек тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш
билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлашни амалга ошириши мумкин.
Иш ҳужжатларига кўра, тугатиш бошқарувчиси тугатиш жараёнида
қарздорга тегишли мулкларни хатловдан ўтказиш учун “Consult strategy group”
МЧЖ билан қиймати 35 000 000 сўмлик шартнома тузган, шартномага кўра
ишлар бажарилган, шунингдек Қонуннинг 47-моддасида белгиланган талабдан
келиб чиқиб, кредиторлар йиғилишининг қарорига асосан баҳоловчи ташкилот
ҳисобланмиш “Шарқ баҳо” МЧЖ билан 2022 йил 14 февралда қиймати
20 000 000 сўм бўлган мол-мулкни баҳолаш шартномаси тузилган ва ушбу
баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш ҳисоботи тақдим этилган,
ҳисоботнинг ишончлилиги 8 625 000 сўмга экспертизадан ўтказилган, булардан
ташқари давлат божи ва почта харажатидан жами 754 600 сўм, тугатиш
жараёнида ходимларнинг иш ҳақидан 234 952 040 сўм, иш ҳақидан солиқ ва
ажратмалар бўйича 73 275 589 сўм, жами 372 607 229 сўм тугатиш харажатлари
мавжуд.
Қонуннинг 150-моддасида суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ
тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари,
қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган
жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг
ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар
бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилиши,
бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган
талаблар мустасно эканлиги белгиланган.
Бинобарин, жорий харажатлар кредиторлар реестрида кўрсатилмаган
бўлса-да, банкротлик иши доирасида навбатдан ташқари қопланмаган
харажатлар мавжуд.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, қарздор кредиторларининг 2021 йил
9 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан суднинг 2021 йил 22 ноябрдаги ажрими
билан тугатиш бошқарувчиси С.Шариповга вазифасини бажарган даври учун
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари этиб иш ҳақи
тасдиқланган ҳамда у қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши лозимлиги
белгиланган, ушбу масаладаги кредиторларнинг йиғилиш қарори ва суднинг
ушбу ажрими қонуний кучда.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний
кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда
иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти
5
тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 4-бандида янги очилган
ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ
суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва
судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари
қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги,
5-бандида эса суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар
жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд
хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ИПКнинг 327-моддасида қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун келтирилган асосларга мувофиқ
келмаслиги боис аризанинг ушбу талабини ҳам қаноатлантириш тўғри рад
этилган.
Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжатни ушбу
Пленум қарори талабларига риоя қилинган холда расмийлаштирилган бўлиб,
суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг
хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПКнинг 281-моддаси 3-қисмига кўра, апелляция инстанцияси биринчи
инстанция суди қарорини, ажримини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли деб
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, “Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖнинг таъсисчиси
“Oltin taqa qo’shuv” МЧЖнинг апелляция шикоятидаги важлари биринчи
инстанция судининг ажримини бекор қилишга асос бўлмайди.
Чунки, қарздор томонидан солиқ қарзлари тугатиш бошқарувчининг
орқали эмас балки тўғридан-тўғри кредиторга тўланиши оқибатида жорий
тўловлар қопланмаслигига сабабчи бўлган.
Ўз навбатида қопланмаган харажатлар ҳисобланади.
Мазкур ҳолат Қонуннинг 158-моддасига асосан тугатишга доир иш
юритишни амалга ошириш натижалари юзасидан ҳисобот киритилишини инкор
қилувчи ҳолатдир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ажримни қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи инстанция судида кўриш
чоғида тўғри хулосага келинганлиги ажримини ўзгартириш учун асослар
мавжуд эмаслиги сабабли ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, олдиндан
тўланган суд харажатларини қарздор таъсисчиси зиммасида юклашни лозим
6
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 279, 281-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси судлов
ҳайъати,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
"Jo’rabek agroinvest qo’shuv" МЧЖнинг таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv”
МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги
4-1101-2101/611-сонли ажрим ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида вилоят иқтисодий суди орқали Ўзбекистон Республикаси Олий
иқтисодий судига кассация тартибида протести бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик этувчи
Н.Юсупов
судьялар
Х.Каримов
7
8