Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4511 Дата решения 10.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Ответчик / Подсудимый JAHON QURILISH TA'MIRLASH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151083 Claim ID 3587176 PDF Hash 59c81151d87af229... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 355 символов
4-1601-2303/4511-сонли иқтисодий иш судья: А. Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 10 август Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Дадабаев, даъвогар– ХХХХХнинг жавобгар– ХХХХХ ҳисобидан 3946690 сўм асосий қарз, 1974845 сўм пеня жами 5924535 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХ ҳисобидан 3946690 сўм асосий қарз, 1974845 сўм пеня жами 5924535 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралда қабул қилинган ПҚ-4586-сонли қарори 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Бунга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 3946690 сўм қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралда қабул қилинган ПҚ-4586-сонли қарори 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш билан боғлиқ даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1974845 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФК 262-моддасининг талабларига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Бироқ, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилмаган ва бунга кўра суд даъвогарнинг пеня ундириш билан боғлиқ талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177,2032,2034-моддаларини ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 3946690 сўм асосий қарз тўланган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. А. Дадабаев