← Назад
Решение #510176 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 345 символов
4-1601-2303/4512-сонли иқтисодий иш
судья: А. Дадабаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 10 август
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Дадабаев,
даъвогар– ХХХХХнинг жавобгар– ХХХХХ ҳисобидан 2588674 сўм асосий
қарз, 1294337 сўм пеня жами 3883011 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
ХХХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХ ҳисобидан
2588674 сўм асосий қарз, 1294337 сўм пеня жами 3883011 сўм
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим
топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантириш лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг қурилишида қурилиш
материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг мустаҳкамлигини
текшириш бўйича лаборатория синовларини ўтказиш, жавобгар эса
кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бунга
кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 2588674 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар 15 фоиз тўловларни
олдиндан, қолган 85 фоиз миқдоридаги тўловларни эса ишлар
бажарилгандан сўнг тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2588674 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 4.2-бандида бажарилган ишлар бўйича тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ тўланмаган
хизмат ҳақининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўланишига
келишилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ва тўлов
кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш талаби ҳам асосли қўйилган.
Шундай бўлсада, ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
судининг
«Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд кредитор ва қарздор манфаатларини инобатга
олиб, сўралаётган пеняни 600000 сўм миқдорида қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра эса агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм
почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177,2032,2034-моддаларини
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ХХХХХнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 2588674 сўм асосий қарз, 600000
сўм пеня, тўланган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Судья
А. Дадабаев