Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/70224 Дата решения 10.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MAROQAND MEVA-SABZAVOT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “ASIA Insurance sug‘urta kompaniyasi” АЖ
Source ID 1151619 Claim ID 3495653 PDF Hash e7c22ca9c175a069... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 746 символов
4-1001-2228/70224-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Бердияров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Юлдашев (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили Х.Абдукаюмов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “Asia Inshurance суғурта компанияси” акциядорлик жамияти ҳисобидан 2 588 824 511,64 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори устидан “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Asia Inshurance” суғурта компанияси акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 24 июлда 15034-08/09/00-сонли ва 2018 йил 14 сентябрда 1529608/09/00-сонли суғурта шартномалари тузилган. Мазкур суғурта шартномалари бўйича даъвогар суғурта ходисаси бўлгани важи билан жавобгардан суғурта товони тўлаб беришни сўраган. Суғурта товони тўлаб берилмаганлиги сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 8 351 920 742,26 сўм суғурта товони ундириб беришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2009/17983-сонли иқтисодий иши кўриб чиқилиб, 2020 йил 4 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. 1 Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 4 февралдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 20 майдаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида протест қаноатлантирилиб, кассация инстанцияси судининг 2021 йил 24 сентябрдаги қарори билан иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор қилинган ҳамда иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция суди Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 февралдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, низо юзасидан янги қарор қабул қилинган, даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Asia Inshurance” суғурта компанияси акциядорлик жамиятидан “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 351 920 742,26 сўм суғурта товони ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июнда берилган ижро варақасига асосан 8 351 920 742,26 сўм суғурта товони “Asia Inshurance” суғурта компаниясидан 2022 йил 24 августда ундирилган. “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Asia Inshurance” суғурта компаниясидан 2020 йил 14 июлдан 2022 йил 24 августга қадар суғурта товонини тўлашдан бўйин товлаганлиги учун 2 588 824 511,64 сўм фоиз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарни даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 15 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Шикоятида ҳал қилув қарор ҳамда қарорда баён этилган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ва қонун талаблари асосида асослантирилмаганлиги, суғурта товонини ўз вақтида тўлаб бермаслиги бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш ҳисобланиши, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш 2 натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги, ушбу ҳолатларини судлар эътиборга олмаганлиги ҳақида баён қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти ва “Asia Inshurance” суғурта компанияси акциядорлик жамияти ўртасида тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ходисаси бўлганлиги ҳолати жавобгар томонидан тан олинмаганлиги сабабли, 4-1001-2009/17983-сонли иқтисодий иш бўйича низо кўриб чиқилган. Мазкур иш бўйича низо суд инстанцияларида кўриб чиқилиб, даъво талаби рад этилган, шунингдек 2022 йил 8 июндаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Мазкур ҳолатда судлар суд қарорлари қонуний кучда бўлган ва даъвогарнинг талаблари рад қилинган ҳолатда суғурта товонининг тўланиши билан боғлиқ низода 2022 йил 8 июнга қадар қаноатлантирилмаган даврни жавобгар суғурта ташкилоти томонидан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолган, уларни қайтариб беришдан бош тортиб келган, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланган деб баҳолаб бўлмайди деган тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 3 ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанцияси суди учун тўлаб чиқилган 25 888 245,12 сўм давлат божи (квитанция хос рақами 231466891625, 2023 йил 26 майдаги), 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогарга ортиқча тўлаб чиқилган 942 300,88 сўм апелляция инстанцияси судида ва 942 300,88 сўм кассация инстанция суди учун давлат божи қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамиятига кассация инстанцияси суди учун ортиқча тўлаб чиқилган 942 300,88 сўм давлат божи қайтарилсин. Маълумотнома берилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамиятига апелляция инстанцияси суди учун ортиқча тўлаб чиқилган 942 300,88 сўм давлат божи қайтариш ҳақида маълумотнома бериш юклатилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Ф. Ражабов З. Рустамов 4