Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/22603 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "ARTUM INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150131 Claim ID 3477203 PDF Hash d47f79abc96b5562... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онун 22-моддаси онун 22 law
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 380 символов
4-1001-2206/22603-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Тўлқинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ko‘prikqurilishbutlash” унитар корхонаси вакиллари У.Алиев (2023 йил 16 мартдаги 150-сонли ишончнома асосида), Р.Мирахмедов (2023 йил 3 майдаги 201-сонли ишончнома асосида), “Artum Invest” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Нурмуратов (2023 йил 23 апрелдаги 1-сонли ишончнома ва 2023 йил 5 июлдаги ордер асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ko‘prikqurilishbutlash” унитар корхонаси манфаатида “ARTUM INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан олдиндан тўланган 1.194.104.226 сўм бўнак пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори устидан “Ko‘prikqurilishbutlash” унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ko‘prikqurilishbutlash” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Artum Invest” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 26 апрелдаги 3-сонли шартнома бўйича олдиндан тўланган 1.194.104.226 сўм бўнак пулини ундиришни сўраган. қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар томонидан тақдим этилган кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, даъвогар ўзининг шикоятида тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 18.2-бандида лизинг шартномаси мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлиши белгиланганлиги, низо бўйича суд қарорлари қабул қилинган пайтда мажбуриятлар тугамаганлиги, шу боис қуйи судларнинг лизинг шартномасининг муддати 2022 йил 26 апрелда тугаши ҳақидаги асоси нотўғри эканлиги, лизинг шартномасининг муддатидан олдин бекор қилинганлиги ҳамда лизинг объектларининг лизинг берувчига қайтариб берилганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган бўлса-да, судлар томонидан даъвогарнинг важларига тўғри баҳо берилмаганлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 26 апрелда 3-сонли лизинг шартномаси тузилган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларига кўра жавобгар даъвогарга лизинг шартномасида кўрсатилган транспорт восита (махсус техника)ларини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 36 ой муддатга лизингга бериш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва лизинг тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан лизинг объекти ҳисобланган 1 дона (Тягач) HOWO русумли, давлат рақами – 01/091 FGA, ишлаб чиқарилган йили – 2019 йил, двигатель рақами – 181117018267; 1 дона (Тягач) HOWO русумли, давлат рақами – 01/092 FGA, ишлаб чиқарилган йили – 2019 йил, двигатель рақами – 181117018177; 1 дона (Тягач) HOWO русумли, давлат рақами – 01/093 FGA, ишлаб чиқарилган йили – 2019 йил, двигатель рақами – 181117018377; 1 дона (Тягач) HOWO русумли, давлат рақами – 01/094 FGA, ишлаб чиқарилган йили – 2019 йил, двигатель рақами – 181117018237; 1 дона (Тягач) HOWO русумли, давлат рақами – 01/095 FGA, ишлаб чиқарилган йили – 2019 йил, двигатель рақами – 181117018307 бўлган махсус техника воситалари 26.04.2019 йилдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг олувчига топширилган. Лизинг олувчи шартномаларининг 2-иловасига асосан лизинг объектлари учун тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 8.1-бандида лизинг олувчи лизинг объектидан фойдаланганлик учун шартномада кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда тўловларни амалга ошириш мажбурияти назарда тутилган. Шунингдек, лизинг шартномасининг 2-иловасида келтирилган лизинг тўловлари жадвалига кўра, охирги лизинг тўлови 2022 йил 26 апрель деб белгиланган. Даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгар дастлаб даъвогарга шартномаларни бекор қилиш, лизинг объектларини қайтариш ва қарздорлик тўлаш тўғрисида талабномалар юборган. Даъвогар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата жавобгар манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар лизинг тўловлари бўйича бир неча марта тўлов жадвалини бузганлиги сабабли, 2019 йил 16 апрелдаги 2-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш, лизинг объектларини қайтариш мажбуриятини юклаш ҳамда даъвогардан 327 066 931,24 сўм муддати ўтган фоиз тўловини ундиришни сўраган (4-1001-2206/8636-сонли иш). Шунингдек, Палата жавобгар манфаатида даъвогарга нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил 26 апрелдаги 3-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш, лизинг объектларини қайтариш мажбуриятини юклаш ҳамда жавобгардан 22 482 470 сўм муддати ўтган фоиз тўловини ундиришни сўраган (4-1001-2206/8638-сонли иш). Кейинчалик, суднинг ажрими билан мазкур 2 та иқтисодий иш бирлаштирилиб, иш 4-1001-2206/8638-рақам билан юритилган. Мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 16 апрелдаги 2-сонли ҳамда 2019 йил 26 апрелдаги 3-сонли лизинг шартномалари бекор қилиниб, лизинг объектлари жавобгарга қайтарилган ҳамда даъвогардан жавобгар фойдасида 327 066 931,24 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 июлдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, лизинг объектлари жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинганлиги учун лизинг объектларини жавобгарга қайтариш қисми бекор қилинган ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиниб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 октябрдаги қарори билан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 1.194.104.226 сўм бўнак пулини жавобгардан ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди эса моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, ФК 595-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси муддатидан олдин эмас, балки лизинг тўловлари муддати ўтганидан кейин суд қарори билан бекор қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 2-бандида, муддатни ҳисоблашда судлар инобатга олишлари керакки, шартномани амал қилиш муддати жорий йил муайян ойининг тегишли санасидан кейинги йил шу ойининг шу санасигача белгиланганда 12 ойга тенглаштирилган деб тан олиниши (масалан, 2017 йил 5 февралдан 2018 йилнинг 4 февралгача) тўғрисида тушунтиришлар берилган. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 22-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланиши ва бўлиб-бўлиб тўланиши, лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Лизинг шартномасининг 2.1.7-бандига мувофиқ лизинг муддати 36 ой деб белгиланган ва шартнома бўйича охирги лизинг тўлови 2022 йил 26 апрелда амалга оширилиши лозим бўлган. Шунга кўра, қуйи судлар шартнома шартлари ва қайд этилган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, асосли равишда тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси муддати 2022 йил 26 апрель этиб белгиланган деган хулосага келган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди лизинг шартномалари Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2206/8638-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан бекор қилинганлиги ва ушбу ҳал қилув қарори апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 июлдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги яъни, суд қарори 2022 йил 4 июлда қонуний кучга кирганлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатда лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинмаганлиги ҳақида тўғри хулосага келиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, Қонун 22-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Мазкур ҳолатда лизинг шартномаси ва у асосида тасдиқланган тўлов жадвалига кўра, лизинг муддати 36 ойни ташкил этган (2019 йил 26 апрелдан 2022 йил 26 апрелгача). Демак, низоли лизинг шартномаси муддатидан олдин эмас, балки лизинг тўловлари муддати тугагач, 2022 йил 4 июлда суд тартибида бекор қилинган. Бу эса ўз навбатида Қонун 22-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, лизинг тўловларининг охирги муддати билан лизинг шартномасининг ҳам амал қилиш муддати тугаганлигини англатади. Даъвогар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Ko‘prikqurilishbutlash” унитар корхонаси кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Ko‘prikqurilishbutlash” унитар корхонасидан Республика бюджетига 11.941.042 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов